Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.01.2016

Ноутбук сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 364

Ноутбук сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак?

Ноутбук сотиб олишга қарор қилиб магазинга йўл олдингиз. Йўл-йўлакай чўнтагингиздаги пулингизга яраша ноутбук харид қилиш ҳақида ўйлаб кетар экансиз, уни танлашда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлигини ёдда тутинг.

Операцион тизим

Ноутбук сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак?

Ноутбук харид қилаётганда биринчи навбатда операцион тизимни аниқлаб олиш даркор. Олдингизда 4,5та вариант бўлиб, яримта вариант – “Linux”ни рўйхатдан чиқариб юборсангиз ҳам бўлади. Қолган вариантлар эса қуйидагилар:

“Apple MacOS”. Фақат “Apple” ноутбукларига ўрнатилади. Улар “Windows” тизими ўрнатилга компьютерлардан ҳар доим қиммат юради. Агар илгари “MacOS” билан ишламаган бўлсангиз, уни ўзлаштиргунингизча муаммоларга дуч келишингиз мумкин.

“Microsoft Windows”. Бу ерда ҳаммаси тушунарли, у ҳар қандай фойдаланувчи учун энг хавфсиз вариант. Агарда “Windows 8.1” ўрнатилган ноутбук сотиб олсангиз, уни “Windows 10” тизимига янгилашингиз мумкин.

“Google Chrome OS” — агар сизга “Google” браузери ва сервисларидан бошқа нарса керак бўлмаса, уни танлашингиз мумкин. “Windows”ли компьютерларга нисбатан арзон туради.

Ва ниҳоят, бутунлай операцион тизим ўрнатилмаган, аниқроғи “MS DOS”ли ноутбук. Бундай ноутбуклар арзон туради, лекин унга “Windows”ни ўзингиз ўрнатишингиз лозим бўлади.

Экран ўлчами

Ноутбук сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак?

Кейинги муҳим жиҳат экран ўлчами ёки дисплей диагонали бўлиб, у дюймларда белгиланади. Бу ҳолатда ноутбукни қандай мақсадда сотиб олаётганингиз муҳим. Агарда уни доимо ёнингизда олиб юришни истасангиз, 13 дюймдан катта ноутбуклар ўта катта, оғир ва ноқулай саналади. Агар ноутбук кўпинча стол устида турадиган бўлса, 15 дюймли ва ундан катта ноутбукларга эътибор қаратишингиз мумкин. Экрани қанча катта бўлса, ноутбук шунчалик оғир бўлади ва аккумулятор қуввати оз вақтга етади.

Шунингдек, экран қопламасига ҳам эътибор беринг. Ноутбуклар экрани “кўзгу”ли ёки жилосиз бўлади. Кўзгули экранда ўзингизни бемалол кўришингиз мумкин, жилосиз экранда эса қуёш нури тушиб турганда ҳам экрандаги нарсаларни кўра оласиз. Жилосиз экранли ноутбуклар қиммат туради.

Процессор, оператив хотира, бўш жой, видеокарта

Ноутбук сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак?

Замонавий комьютерларнинг техник хусусиятларини солиштириш қийин. Лекин қуйидагиларни билиш фойдадан холи эмас.

Процессор (CPU)нинг частотаси қанчалик катта ва ядролари сони қанча кўп бўлса, у тезроқ ишлайди, қимматроқ бўлади. Лекин процессорнинг тури ва частотаси "оғир" графикали ўйинлар ёки видеотасвирларни қайта ишлаган вақтдагина аҳамият касб этади. Кундалик эҳтиёж учун ҳозирги ҳар қандай замонавий процессорнинг қуввати етади.

RAM — оператив хотира, уни дискдаги жой билан адаштирмаслик лозим. У гигабайтларда ўлчанади (GB) ва ноутбукларда 2 дан 16 гача бўлади, баъзида 32 гигабайтлилари ҳам учрайди. Оператив хотираси 8 гигабайтдан юқори ноутбуклар фақатгина видеолар билан ишлайдиган ёки ўта замонавий ўйинларни ўйнайдиганлар учунгина керак бўлади. Хотираси 4 гигабайтдан паст ноутбукларни эса ҳеч кимга тавсия қилмаймиз. Энг яхши вариант 4 GB оператив хотирага эга ноутбук ҳисобланади, лекин замонавий ўйинларни ўйнаш ниятида бўлсангиз, 8 GB хотирали ноутбукни танланг.

Бўш жой гигабайт ёки терабайтларда ўлчанади. Агар ноутбукингизни турли кино ва ўйинлар билан тўлдирмайдиган бўлсангиз, сизга 1 терабайт бўш жойи бор ноутбук етади. Бўш жойи 512 гигабайт (GB)дан кам ноутбуклар ноқулай ҳисобланади. Кўпинча бирор нарса ўрнатиш учун унинг хотирасидан ниманидир ўчириб туришга тўғри келади.

Ноутбукларда видеокарта ўрнатилган ҳолатда бўлиб, у оддий ишларни бажариш учун кифоя қилади. Лекин оғир ўйинлар ва видеофайлларни қайта ишлаш учун камида 2GB хотирали алоҳида видеокарта керак бўлади.

Аккумулятор, қўшимча имкониятлар, вазн, нарх

Ноутбук сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак?

Агар сиз кам ўтирадиган бўлсангиз ва аккумуляторни бир марта қувватлантириб узоқроқ юришни истасангиз, бу жиҳатга ҳам эътибор қаратинг.

Агар ноутбукингизни мониторга улашни режалаштирган бўлсангиз, унда керакли тирқиш борлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар тўлақонли клавиатура ва рақамли клавиатура керак бўлса, уларнинг мавжудлигини текшириб олинг. Ноутбукда ўрнатилган модем бўлишини, USB-портлар сони кўп бўлишини ёки яна қўшимча имкониятлари хоҳласангиз, сотиб олишдан олдин уларнинг барчаси мажудлигига эътибор қаратинг.

Ноутбукнинг вазни ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агар ноутбукни ёнингизда олиб юрадиган бўлсангиз, бу омилни ҳам эътибордан қочирманг.

Ва ниҳоят, нарх. Нарҳ ҳам муҳим аҳамиятга эга, лекин "иккита бир хил" моделдаги ноутбукдан бирини танлашда 10-20 доллар фарқи учун арзони ёки қимматига эътибор қилманг, уларнинг техник кўрсаткичларини кўздан кечиринг.

Ва албатта, ноутбукни ҳеч қачон ташқи кўринишига қараб танламанг! У сизга заргарлик буюми ёки тунчироқ эмас, ундан доимий равишда фойдаланасиз.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Texnologiya

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar