Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.01.2016

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 472

Тасаввур қилинг: 1941 йил, Иккинчи жаҳон уруши. Узоқроқда жанговар ҳаракатлар амалга оширилмода, уйда эса аёллар ва болалар кимнидир соғинч билан кутмоқда, уруш уларга ҳам дахл қилган. Замонавий фотоархивларда уруш йиллари тасвирланган эски фотосуратлар анчагина. Маълум бўлишича, уруш йилларида Ахборот вазирлигининг фотография бўлимига ўша даврнинг бешафқат муҳитини акс эттирувчи суратлар яратиш топширилган экан. Шундай фотосессиялардан бири Англияда миссис Оливнинг одатдаги бир куни давомида ишланган. Бир қарашда унинг шу куни оддий кунларга ўхшайди, аммо яқинроқ қарасангиз, газниқоблар, бомбардимон излари, ертўладаги захира тўшак кўринади...

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

1. Миссис Олив эрталаб 7 да уйғонади. Тумбасида тунда бомбардимон бўлиб қолса деган хавотирда газниқоб ва фонарь турибди.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

2. У пардани суриб, деразани очади. Ойна йўқ — ойна портлаб синган.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

3. Ойна ўрнига — бир парча зиғир толасидан тўқилган мато.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

4. Сут ва тонгги газеталарни олади. Мабодо ёнғин бўлиб қолса, ишлатиш учун қум тўлдирилган челак турибди.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

5. Меҳмонхонада нонушта. Иккита ойна йўқ. Қолганларига бомба тушганда яраланмаслик учун зичлаб қоғоз ёпиштириб ташланган.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

6. Зинада тозалаш ишлари. Миссис Олив асбест гиламчани ёзади — у ёнғин эҳтимолини камайтиради.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

7. Бу эса бомбардимондан сўнг қолган шифтдаги бомба излари...

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

8. …полда ҳам.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

9. Миссис Олив такрор ишлатиш учун катта кўмирларни четга олиб, каминни тозалайди.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

10. Мабодо ҳаво тревогаси бўлиб қолса деб, ертўладаги ўринни тайёрлайди.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

11. Ахлатни ажратади.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

12. Эрталаб дўконга боради.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

13. Боққол унинг озиқ-овқат картасида белги қўяди — чой, шакар, маргарин, ёғ ва бекон.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

14. Автобусда ишга боради. Орқа планда — бомбардимон излари.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

15. Миссис Олив “уруш билан боғлиқ” бир ташкилот котибаси сифатида ишлайди. Иш кунлари 10:00 дан 18:00 гача, шанбада 14:00 гача.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

16. Миссис Олив кечки овқат пиширади — бугун эрининг қисқа муддатли таътили.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

17. Меҳмонхонада икки киши учун дастурхон тузайди, деярли тинчлик давридагидек.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

18. Дастурхон тузагач, иссиқ нарсалар тўқийди.

1941 йил: инглиз аёлининг бир куни

19. Эрини кутиб олади.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Hayot

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar