Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.01.2016

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 489

Ўтган йил турли хил спорт воқеаларига бой бўлди. Спортчиларнинг чиқишларини миллионлаб ишқибозлардан ташқари профессионал фотографлар ҳам кузатишди ва кўплаб қизиқарли суратлар туширишга муваффақ бўлишди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Чанғида трамплиндан сакраши ҳаяжонланмасдан кузатиб бўлмайди: спортчилар катта тезлик ва юқори баландликда юзлаб метрларни забт этишади. Норвегиялик спортчи Андерс Фаннемель 2015 йилда Швециянинг Фалун шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон биринчилигида олтин медални қўлга киритди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

«Лос-Анжелес Дожерс»нинг питчери Мэтт Шомекер «Детройт Тайгерс»га қарши беллашувда тўпни улоқтиришга тайёргарлик кўрмоқда. Мавсум якунларига кўра Калифорния жамоаси асосий бейсбол лигасининг чорак финалида иштирокини якунлаб чемпионликни қўлга кирита олмади.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Француз велопойгачиси Уильям Бонне июлда кўп кунлик «Тур де Франс» мусобақасининг учинчи босқичида велосипедчиларнинг оммавий йиқилиши пайтида жиддий жароҳатланганди. Спортчининг мияси чайқалган ва бўйин умуртқаси синганди. У октябрга келиб ҳаракатлана бошлади, энди у ўзини тиклаб олиши учун анча вақт даркор.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

«Айлендерс» хоккейчиси Тайлер Кеннеди 2015 йил мартида «Сан-Хосе Шаркс» жамоасидан Нью-Йорк жамоасига ўтганди. Ўтган мавсумнинг 13 учрашувида канадалик ҳужумчи янги клуби сафида иккита шайба урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Ушбу мавсумда у «Нью-Жерси Дэвилс» таркибида ўйнамоқда, лекин ҳозирча рақиблар дарвозасини ишғол эта олмади.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Ўтган мавсумда америкалик ёш марказий ўйинчи Фрэнк Камински талабалар спорти миллий ассоциацияси ўйинларида порлаганди. МБАнинг мазкур чемпионати бошида 22 ёшли баскетболчи «Шарлотт Хорнетс» клубига қўшилди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Канадалик сузувчи Эрик Хедлин ўтган йили Панамерика ўйинларида иштирок этди. Бу мусобақаларда Шимолий, Жанубий ва Марказий Америка спортчилари қатнашишади. Хедлин ўн километрли марафонда стартга чиқди ва маррага тўққизинчи бўлиб етиб келди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Australian Open турнирининг эркаклар яккалик баҳслари ярим финалида чех Томаш Бердих ва британиялик Энди Маррей учрашуви ўта ҳаяжонли бўлди ва уч ярим соат давом этди. Баҳс пайтида чехиялик теннисчи тўпни еб қўйишига сал қолди, лекин якунда ғалаба Маррейга насиб этди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

«Гарлем Глобтроттерс» — кўргазмали мусобақалар ва томошалар кўрсатувчи Американинг баскетбол жамоаси. Ўтган йилнинг май ойида жамоа аъзолари Рим папаси Францискнинг Ватикандаги қароргоҳига сафар уюштиришди ва унга тўпни бармоғида айлантиришни ўргатмоқчи бўлишди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Венгриялик сузувчи Катинка Хоссу — жаҳон спортининг таниқли юлдузи. Ўтган йили Қозонда ўтказилган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида спортчи иккита олтин ва битта бронза медалига сазовор бўлди. Унда ҳозирча олимпия медаллари йўқ, шунинг учун Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган ўйинларда у бор маҳоратини ишга солади.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

От спорти жуда хавфли ва томошабоп спорт тури ҳисобланади. Отлар турли тўсиқлардан ошиб ўтаётиб мувозанатини йўқотади, чавандозлар эса ўзларини ерда кўришади. Англияда бўлиб ўтган Челтенхэм фестивалида қатнашаётган ирландиялик Раби Уолш билан шундай ҳол юз берди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Пекинда бўлиб ўтган баландликка сакраш бўйича аёллар турнири иштирокчилари навбатдаги уринишдан олдин ҳордиқ чиқаришмоқда. Мусобақаларда россиялик Мария Кучина бош совринни қўлга киритди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Крикет бўйича Ҳиндистон терма жамоаси сардори Вират Кохли — жаҳонда ушбу спорт тури бўйича энг кўп унвонни қўлга киритган спортчилардан. Кохли ҳаётини спортсиз тасаввур қилолмайди ва жамоасининг ютуқ-мағлубиятларида ўз ҳиссиётини яширмайди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Мария Шарапованинг собиқ йигити — болгариялик теннисчи Григор Димитров ўтган йили бирорта ҳам мусобақада ғалаба қозона олмади. Мадриддаги мусобақада Рафаэл Надалга қарши баҳсда теннисчининг асаби дош бермади ва унинг ракеткаси чилпарчин бўлди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Америкача футбол —регбига ўхшайди, лекин бу спорт турлари қоидаларида жиддий тафовутлар мавжуд. «Балтимор Рэйвенс» ўйинчиси Маршал Янда «Аризона Кардиналс» ўйинчиси Кевин Минтер билан муросасозлик қилиб ўтиришни ўзига эп кўрмади.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Кўплаб спортчилар гаджетларни ёқтиришади ва ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланишади. Америкача футбол бўйича «Арканзас Рейзорбакс» ўйинчилари навбатдаги ўйин олдидан вақтларини шундай ўтказишмоқда.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Мексикалик спортчи Карлос Ламадрид Панамерика ўйинларида ўта муваффақиятсиз қатнашди. Слалом бўйича 18 спортчи иштирок этган мусобақада у 17-ўринни эгаллади.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Туркиялик гимнастикачи Иброҳим Чолак Бокуда ўтказилган биринчи Европа ўйинларида ҳалқаларда машқ бўйича броза медалига сазовор бўлди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Футболчилар жуда иримчи бўлишади. «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро ҳам ана шундайлардан. Англия чемпионатида «Ньюкасл»га қарши ўйинда хет-трикка эришгач, Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси тўпни ўпиб қўйишга қарор қилди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Асли покистонлик британ боксчиси Амир Хон май ойида ватандоши Крис Алигьерига қарши учрашувда WBC Silver камарини ҳимоя қилди. Нью-Йоркда бўлиб ўтган баҳс давомида Хон рақибига нисбатан фаолроқ ҳаракат қилди. Ҳакамлар бир овоздан унинг ғалаба қозонганини эътироф этишди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Франциянинг Эвиан шаҳрида бўлиб ўтаётган гольф бўйича аёллар турнирини мухлислар қизиқиш билан кузатишмоқда.


2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Ямайкалик спринтер Усэйн Болт Пекиндаги жаҳон чемпионатида телеоператорнинг оёғига қоқилиб кетиб жиддий жароҳат олишига оз қолди. Унинг бахтига ҳаммаси яхшилик билан тугади ва кўп карра олимпия ҳамда жаҳон чемпиони бўлган спортчи салгина қўрқиб кетди холос.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Асосий бейсбол лигасининг (MLB) «Канзас Сити Роялс» жамоаси ўйинчиси Терранс Гор ўтган мавсум якунларига кўра шахсий мукофот олишга эришмади. Бироқ жаҳон бейсболидаги энг юқори унвонга унинг жамоаси лигада ғалаба қозониб сазовор бўлди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Ўтган мавсум россиялик теннисчи Мария Шарапова учун унчалик омадли бўлмади. Теннисчи WTA таснифидаги иккита турнирда ғалаба қозонди, лекин Улкан дубулға мусобақаларида у бирорта ҳам ғалабага эришмади.


2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Венесуэлалик 20 ёшли оғир атлетикачи Женезис Родригес Гомес Панамерика ўйинларида жиддий жароҳат олишига бир баҳя қолди. Оғирлиги 53 килограммли спортчи 106 килограммли штангани кўтармоқчи бўлди, лекин машқ пайтида ҳушидан кетиб қолди. Шундан кейин ҳам қиз мусобақаларда қатнашди ва ҳатто иккинчи ўринни эгаллади.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Ҳар қандай автопойга жиддий хавф билан боғлиқ, томошабинлар тез-тез қўрқинчли ҳалокатлар гувоҳига айланишади. Пойгачи Ларри Диксон мусобақа пайтида юз берган ҳалокатда мўъжиза туфайли жабрланмади.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Футбол бўйича Хитой терма жамоаси дарвозабони Зенг Ченг Осиё Кубоги мусобақасида Саудия Арабистонига қарши баҳсда дарвозасига пенальти белгилаган ҳакамга норозилигини билдирмоқда.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Испаниялик теннисчи Рафаэл Надал ўтган мавсумда бор маҳоратини намойиш эта олмади ва АТРнинг атиги учта турнирида ғалабага эришди. Монте-Карлода бўлиб ўтган мусобақаларда Рафани ватандоши Давид Феррер ярм финалга йўл олишига имкон бермади.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

Чим устида хоккей бўйича Англия терма жамоа аъзоси Алекс Дэнсон ўтган йили Европа чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

2015 йил спорт оламидаги энг яхши суратлар

«Барселона»нинг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг жамоа ҳимоячиси Жерар Пике Берлиндаги олимпия стадиони дарвозаси тўрини қирқиб олди. Испаниялик футболчи баскетболнинг ашаддий ишқибози бўлиб, мана шу спорт турида ўйинчилар ғолиб бўлишганидан сўнг сават тўрини қирқиб олишади.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Sport

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar