Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.01.2016

«Windows», «Office», «Chrome», «Firefox», «Gmail»даги "қайноқ клавиш"лар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 386

«Windows», «Office», «Chrome», «Firefox», «Gmail»даги "қайноқ клавиш"лар

Аксарият кишилар компьютерни асосан сичқонча ёрдамида бошқарадилар. Бироқ айрим амалларни клавиатура ёрдамида ҳам бажариш мумкин. Қуйида ҳар бир компьютер фойдаланувчиси билиши лозим бўлган "қайноқ клавиш"лар ҳақида маълумот берамиз.

Уларнинг аксарияти Ctrl, Alt, Shift, Tab ва «Windows» клавишлари орқали ишлайди. Дастлабки тўртта клавишни топиш осон, «Windows» клавиши эса клавиатуранинг пастки чап бурчагида, Ctrl ва Alt клавишлари орасида жойлашган.



«Windows» операцион тизими

«Windows» — бир марта босилса "Пуск" (Start) менюси очилади, клавиатура стрелкалари ёрдамида меню ичида ҳаракатланиш мумкин.

«Windows»+E —"«Windows» проводник" (Explorer) очилади;

«Windows»+D — экрандаги барча ойналар пастга тушади ёки барча пастдаги ойналар очилади.

Alt+Tab — Alt ва Tab клавишларини тенг босиб очиқ турган ойналарга навбат билан ўтиш мумкин.

«Windows»+Tab — Alt+Tab билан бир хил вазифани бажаради, лекин чиройли кўриниш ҳосил қилади.

Alt+Tab+Shift ва «Windows»+Tab+Shift ойналарга охиридан бошлаб ўтиш мумкин.

Alt — очиқ ойнадаги система менюси очилади, менюда стрелкалар ёки Alt+керакли ҳарф ёрдамида ишлаш мумкин.

Shift+F10 — сичқончанинг ўнг тугмаси билан бир хил вазифани бажаради.

Ctrl-Shift-Esc — «Windows»нинг "Вазифалар диспетчери" очилади.



«Microsoft Word»

Ctrl+C — нусха кўчириш;

Ctrl+N — янги ҳужжат яратиш;

Ctrl+O — очиш;

Ctrl+S — сақлаш;

Ctrl+V — ўрнига қўйиш;

Ctrl+W — ойнани ёпиш;

Ctrl+X — қирқиб олиш;

Ctrl+Y — бекор қилинган ҳаракатни қайтариш;

Ctrl+Z — сўнгги ўзгаришни бекор қилиш;

Ctrl+Home — ҳужжат бошига ўтиш;

Ctrl+End — ҳужжат охирига ўтиш.

Alt — очиқ ойнадаги система менюси очилади, менюда стрелкалар ёки Alt+керакли ҳарф ёрдамида ишлаш мумкин.

Ctrl+Space — белгиланган жойдан форматлашни олиб ташлайди.

Ctrl+0 — абзацлар орасидаги интервални ўзгартиради.

Ctrl+1 — сатрлар орасига бирлик интервал қўйиш;

Ctrl+2 — сатрлар орасига иккилик интервал қўйиш;

Ctrl+5 — сатрлар орасига бир яримлик интервал қўйиш.

Alt+Shift+D — бугунги санани киритиш;

Alt+Shift+T — айни пайтдаги вақтни киритиш.



«Microsoft Excel»

Alt — очиқ ойнадаги система менюси очилади, менюда стрелкалар ёки Alt+керакли ҳарф ёрдамида ишлаш мумкин.

F2 — ячейка ичидаги матнни таҳрир қилиш имконини беради.

Ctrl+пробел — устунни танлаш;

Ctrl+Enter — бир хил маълумотли ажратилган ячейкаларни тўлдириш.

Shift+пробел — қаторни танлаш.

Ctrl+Home — ҳужжатнинг бошига ўтиш, A1 ячейкаси фаоллашади;

Ctrl+Page Up — ҳужжатнинг кейинги саҳифасига ўтиш;

Ctrl+Page Down — ҳужжатнинг олдинги саҳифасига ўтиш;

Ctrl+1 — ячейкалар формати ойнасини очиш;

Ctrl+Shift+4 (Ctrl+$) — вергулдан кейин иккита белгили пул форматини танлаш;

Ctrl+Shift+5 (Ctrl+%) — процент форматини танлаш;

Ctrl+: (Ctrl+икки нуқта) — айни пайтдаги вақтни киритиш;

Ctrl+; (Ctrl+нуқта вергул) — бугунги санани киритиш.



«Google Chrome»

F6, Ctrl+L ёки Alt+D — матн ёзиш мумкин бўлган энг яқин майдонга ўтиш.

F11 — тўлиқ экран режимида саҳифани очиш/ёпиш.

Alt+Home — уй саҳифасини очиш.

Backspace ёки Alt+чапга қараган стрелка — олдинги саҳифага қайтиш;

Shift+Backspace ёки Alt+ ўнгга қараган стрелка — кейинги саҳифага ўтиш.

Ctrl+Shift+Delete —"Тарихни тозалаш" диалог ойнасини очиш.

Ctrl+Enter — манзиллар сатрига ёзилган матндан олдин www. ҳамда матндан кейин .com ёзувини киритиш;

Ctrl+Shift+N — "Инкогнито" режимида янги ойна очиш.

Ctrl+Tab ёки Ctrl+Page Down — кейинги жилдга ўтиш;

Ctrl+Shift+Tab ёки Ctrl+Page Up — олдинги жилдга ўтиш;

Ctrl+Shift+T — охирги марта ёпилган жилдни қайта очиш.

Ctrl+Shift+J — саҳифанинг чиқиш кодини кўриш имконияти.

Shift+Alt+T — браузер ускуналарига ўтиш; стрелкалар ёрдамида керакли ускунага ўтиш, Enter ёрдамида ускунани танлаш мумкин.

Shift+Esc — «Chrome»нинг "Вазифалар диспетчери"ни очиш.

Ctrl++ (плюс) — саҳифа масштабини (кўринишини) катталаштириш;

Ctrl+— (минус) — саҳифа масштабини кичиклаштириш;

Ctrl+0 — саҳифанинг стандарт масштабини қайтариш;

Ctrl+1—Ctrl+8 — мос келувчи рақамдаги жилдга ўтиш.

Ctrl+9 — сўнгги жилдга ўтиш;

Ctrl+D — саҳифани илова жилд сифатида сақлаш;

Ctrl+F ёки Ctrl+G — матн қидириш ойнасини очиш;

Ctrl+H — тарих саҳифасини очиш;

Ctrl+J — юкламалар саҳифасини очиш;

Ctrl+K ёки Ctrl+E — курсорни манзил сатрига қўйиш;

Ctrl+N — янги ойна очиш;

Ctrl+O — файлни очиш ойнасини чақириш;

Ctrl+P — саҳифани чоп этиш;

Ctrl+R ёки F5 — саҳифани янгилаш;

Ctrl+S — саҳифани сақлаш;

Ctrl+T — янги жилд очиш.

Ctrl+U — саҳифани чиқиш коди билан бирга очиш.

Ctrl+W ёки Ctrl+F4 — сакраб чиқувчи ойнани ёки жилдни ёпиш.



«Mozilla Firefox»

F5 — саҳифани янгилаш;

Пробел — саҳифа пастига тушиш;

Shift+пробел — саҳифа юқорисига чиқиш;

Alt-Home — уй саҳифасини очиш;

Ctrl+Shift+T — охирги марта ёпилган жилдни қайта очиш.

Ctrl++ (плюс) — саҳифа масштабини катталаштириш;

Ctrl± (минус) — саҳифа масштабини кичиклаштириш;

Ctrl+D — саҳифани илова жилд сифатида сақлаш;

Ctrl+F — матн қидириш ойнасини очиш;

Ctrl+K — қидирув панелига ўтиш;

Ctrl+L — манзил сатрига ўтиш;

Ctrl+T — янги жилд очиш;

Ctrl-W — жилдни ёпиш.



«Gmail»

A — барчага жавоб ёзиш;

C — янги хат ёзиш;

F — хатни қайта жўнатиш;

K — аввалги хатлар занжирини очиш;

J — кейинги хатлар занжирини очиш;

M — хатлар занжирини беркитиш, кейинги хатлар келган хатлар папкасига тушмайди;

N — хатлар занжиридаги кейинги хатни очиш;

P — хатлар занжиридаги аввалги хатни очиш;

R — хатга жавоб ёзиш;

X — хатлар занжирини танлаш;

G+C — контактлар рўйхатини очиш;

G+I — келган хатлар папкасини очиш;

G+S — белгиланган хатлар рўйхатига ўтиш;

Y+O — хатлар занжирини сақлаш ва кейинги хатни очиш;

#+O (ёки ]) — хатлар занжирини ўчириш ва кейинги хатни очиш;

Ctrl+S — хатни қоралама сифатида сақлаш.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar