Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.01.2016

Илиқ юртлардаги совуқ қорлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 308

Глобал иқлим ўзгариши сайёрамиздаги ҳароратнинг кўтарилишигагина таъсир қилмаяпти. Иқлимий ўзгаришлар натижасида турли табиий ҳодисаларнинг юз бериш тезлиги ҳам кучаймоқда. Иқлим ўзгаришлари сув тошқинлари, қурғоқчилик ва йил даврига хос бўлмаган табиат ҳодисалари орқали кўзга ташланмоқда.

Европанинг тоғ-чанғи курортлари қорсиз қишдан зарар кўраётган бир вақтда Нью-Йорк қор бўронлари остида қолди. Айрим мамлакатларда қор ёғиши кутилмаган ҳол бўлиб, бу мамлакатлар аҳолиси илгари қорни фақат телевизор ва китоблардагина кўрган.

Буэнос-Айрес

Илиқ юртлардаги совуқ қорлар

Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда 2007 йилда 90 йил ичида илк марта қор ёққан. Бунга Антарктикадан келган совуқ ҳаво сабаб бўлга.

Саҳрои Кабир

Илиқ юртлардаги совуқ қорлар

2012 йил январида Шимолий Африкада қиш фасли бошланди. Марокаш, Жазоирнинг жанубий ҳудудлари ва ҳатто Саҳрои Кабирда қор ёғди.

Бразилия

Илиқ юртлардаги совуқ қорлар

2013 йил июлида Бразилия қорга бурканди. Мамлакатнинг 90та аҳоли маскани қор остида қолди. Мамлакат жанубида ҳарорат минус 7 даражагача тушиб кетди. Изғирин совуқ Парагвай, Уругвай, Аргентина ва Чилида ҳам юз берди.

Кейптаун

Илиқ юртлардаги совуқ қорлар

2013 йил июнда Кейптаунда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бунга қор ёғиши сабаб бўлди. Шаҳарда ҳаво ҳарорати нолдан пастга тушиб кетди.

Испания

Илиқ юртлардаги совуқ қорлар

2013 йил апрели охирларида қуёшли Испания қалин қор остида қолди. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёққан қорнинг қалинлиги 18 сантиметрга етди.

Миср

Илиқ юртлардаги совуқ қорлар

2013 йил декабрда Мисрда қор ёғди. Бунгача Мисрда 122 йил аввал қор ёққанди.

Атакама

Илиқ юртлардаги совуқ қорлар

Дуёдаги энг қуруқ жой — Атакама саҳросида 2013 йили қор ёғди. Сан-Педро-де-Атакама аҳоли масканида яшовчиларнинг айтишларича, охирги 30 йил ичида бу ерда бу даражада кўп қор ёғмаган.

Сидней

Илиқ юртлардаги совуқ қорлар

2014 йил октябрида, Австралияда айни баҳор чоғида Сиднейда қор ёғди. Сиднейликлар ҳаётларида илк марта қорбобо ясаб, қорбўрон ўйнашди. Бундай табиат ҳодисаси сўнгги марта бундан 200 йил илгари юз берганди.

Ҳиндистон

Илиқ юртлардаги совуқ қорлар

2014 йил декабрида Ҳиндистонга ҳақиқий қиш келди. Мамлакат шимолида сувлар музлади. Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетди ва қор ёғди.

Саудия Арабистони

Илиқ юртлардаги совуқ қорлар

Уч ҳафта илгари Саудия Арабистонининг шимоли-ғарбий қисмида қор аралаш шамол эсди. Ҳарорат нолдан пастга тушиб кетди, чўлда қорбўрон ўйнаш мумкин бўлди.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar