Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.01.2016

Антарктикадаги тадқиқот станцияси қандай ишлайди?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 339

Антарктикадаги янги тадқиқот станциясини лойиҳалаш осон иш эмасди. Бу ердаги шароит дунёнинг бошқа ҳеч қаерида йўқ. Қурилиш фирмаси ўз ишини текшириш имкониятига эга эмасди: барча умид компьютердаги моделлаштиришга боғлиқ эди. “GallifordTry” фирмаси ходимлари ўз ишларини аъло даражада уддалашди — улар томонидан бунёд этилган «Halley VI» станцияси худди келажак ҳақидаги фантастик фильмлардаги иншоотга ўхшайди.

Антарктикадаги тадқиқот станцияси қандай ишлайди?

«Halley VI» ўз ишини 2013 йил февралида бошлаган. Бундан олдинги «Halley V» станцияси ниҳоясиз қишнинг инжиқликларига чидай олмади ва океан остига ғарқ бўлди.

Антарктикадаги тадқиқот станцияси қандай ишлайди?

Янги станцяи гидравлик тагликларга ўрнатилган бўлиб, зарурият туғилганида улкан чанғиларга бириктирилиши мумкин. Уни исталган жойга кўчириш мумкин.

Антарктикадаги тадқиқот станцияси қандай ишлайди?

Бу ерда олимлар иқлим ўзгаришларини тадқиқ қилиш билан шуғулланишади. Айнан шу ерда озон туйнуклари кашф этилган — олимлар 1985 йилдан буён инсониятга зарар келтириши мумкин бўлган мазкур ҳодисани ўрганиб келишмоқда.

Антарктикадаги тадқиқот станцияси қандай ишлайди?

Бундан ташқари, алоҳида гуруҳ қуёш фаоллигининг Ерга таъсирини ўрганади. «Halley VI» станциясидан кўринадиган қутб ёғдуси шу даражада гўзалки, илмий ходимлар уни соатлаб томоша қилишади.

Антарктикадаги тадқиқот станцияси қандай ишлайди?

«Halley VI» лойиҳасини тайёрлаган архитектор ўнлаб мукофотларга сазовор бўлган. «Halley VI» ўта замонавий эенергия тежайдиган материаллардан қурилган.

Антарктикадаги тадқиқот станцияси қандай ишлайди?

«Halley VI» станцияси яхлит ҳолга келтирилган саккизта блокдан иборат. Уларга яшаш, илмий ва хизмат модуллари, операция хонаси ва дам олиш зали киради.

Антарктикадаги тадқиқот станцияси қандай ишлайди?

Қишда станцияда техиклардан иборат кичик гуруҳ қолади — 20 нафар киши 50 даража совуқда остидаги модуллар ҳолатини кузатиб туради. Ёзда эса бу ерга олимлардан иборат асосий гуруҳ келади: 70 нафар киши станцияга ҳеч қандай муаммосиз жойлашади.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar