Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.01.2016

Бизнес донишмандидан 10 ғоя

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 330

ХХ аср менежментининг энг машҳур назариётчиларидан бири Питер Друкер ўзидан бой мерос қолдирган.

“BusinessWeek” журнали уни “менежментни яратган инсон” деб атайди. У “GM”, “Sears”, “General Electric”, “IBM”, “Intel” ва “Америка Қизил Хоч” жамияти раҳбарларига маслаҳатлар берган. Друкернинг фикрларидан илҳом олган президент Буш 2002 йили уни Озодлик медали билан мукофотлаган.

Мана унинг бизнес ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб юборувчи 10та ғояси.

1. “Натижага муаммоларни ечиш билан эмас, қулай имкониятлардан фойдаланиш эвазига эришилади”.

Муаммога йўналтирилган фикрлаш: Ҳеч ким норози бўлмаслиги учун пирогни қандай бўлиш керак?

Имкониятларга йўналтирилган фикрлаш: Қандай қилиб кўпгина пирог тайёрлаш мумкин?

Агар муаммога эътибор қаратсангиз, жуда бўлмаганда ўз мавқеингизни сақлаб қолишингиз мумкин. Агар имкониятларга эътибор қаратсангиз, кўпроқ натижага, ўзингизда бор нарсадан кўра кўпроғига эга бўлишингиз мумкин.

Ўзингизга савол беринг: Аксарият вақтингизни муаммони ҳал қилишга ажратасизми ёки бор эътиборингизни имкониятларни ўрганишга қаратасизми?

2. “Умуман кераксиз ишни зўр бажаришдан ортиқ бефойда иш йўқ”.

Вақтдан унумли фойдаланиш ишни тўғри бажариш эмас, тўғри ишни бажариш деганидир.

Кундалик режангизни тузишдан олдин қайси ишларни бажаришнинг ҳожати йўқлигини аниқлаб олинг.

Ҳар куни бажарадиган юмушларингиздан қайси бирини қилмасангиз ҳам бўлади? Шу ишни қилмасангиз, бу ҳаётингизга қандай таъсир кўрсатади?

3. “Биз менежмент деб атайдиган нарсанинг аксарият қисми одамларга ўз ишларини бажаришда қийинчилик туғдиради”.

Сиз яратадиган ҳар бир бошқарув тизими ходимларингиз ишини мураккаблаштириши эмас, аксинча енгиллатиши даркор. Агар ходимларингиз муаммони сизнинг услубингиз билан ечишларини талаб қилсангиз, нотўғри йўл танлаган бўласиз.

Ўзингизга савол беринг: Сиз талаб қилган қайси ишлар ходимларингиз томонидан бажарилиши қийин бўляпти? Балки уларни қайта кўриб чиқиш керакдир?

4. “Маркетингнинг мақсади – маҳсулот ёки хизмат мижоз талабига мос тушиши ва ўзини ўзи сота олиши (бозори чаққон бўлиши) учун мижозни билиш ва тушунишдан иборат”.

Умумий қабул қилинган тушунчага кўра, маркетинг одамларга маҳсулотларимиз ва хизматларимиз ҳақида сўзлаб беришимиз (“брендни таништириш”) учун керак. Друкер эса маркетинг аслида мижозлар сизнинг илтимос ва ишонтиришларингизсиз ҳам маҳсулотингизни сотиб олишлари учун уларни ўрганиш – мижозларнинг фикрлари, иккиланишлари, уринишлари, хоҳишлари ҳақида билиш учун кераклигини таъкидлайди.

Ростини айтинг: Маҳсулот ишлаб чиқаришдан олдин мижозлар талабини ўрганасизми ёки аввал маҳсулот чиқариб, кейин одамлар уни сотиб олишларига умид қиласизми?

5. “Доимо изланиш, ўқиб-ўрганиш, ўз билимларини амалда қўллаб бориш зарур”.

Агар билимларингизни доимий равишда ошириб бормасангиз ва улардан фойдаланмасангиз, борини ҳам йўқотасиз. Бизнес-мактабида маркетинг ҳақида ўқисангизу кейин бу билимни амалда қўлламасангиз, бундай ўқишдан фойда йўқ.

Қайси соҳаларда билимингизни оширишни тўхтатдингиз? Малакангизни ошириш учун нима қила оласиз?

6. “Натижа маркетинг ва янги технологияларга боғлиқ, қолган ҳамма нарса бекор”.

Инновация янги маҳсулот ва қарорларни юзага чиқаради, маркетинг эса уларни сотади. Мана шу икки омил олдида бизнесдаги бошқа нарсаларнинг барчаси бекор ҳисобланади. Бошқа нарсаларга эътибор қаратманг, имкон борича вақтинчалик харажатларни камайтиринг. Акс ҳолда даромад келтирмайдиган нарсага пул сарфлаганингиз қолади.

7. “Ўзларини тадбиркор деб биладиганларнинг аксарияти етарлича саводли бўлмаганлиги тадбиркорлик учун хавфлидир”.

Кўпчилик шунчаки “ўз бизнесини бошлаш”ни истайди – банкдан кредит олишади, бирор корхона очишади ва бир йилдан кейин банкрот бўлишади. Кейин эса бу инқирозни омадсизлик ёки иқтисодиётнинг яхши эмаслигига тўнкашади.

Сиз нима деб ўйлайсиз? Дарахтни чопишдан олдин болтани ўткирлашга кўпроқ вақт сарфлаган маъқул эмасми? Бизнес бошлашдан олдин тадбиркорликка оид китобларни ўқиб, билимни оширган афзал эмасми? Таваккалчилик оқибатида юз берадиган айрим кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун энг яхши воситалардан бири китоб ўқишдир.

Китоб ўқишга вақт ажратасизми? Қанча вақтингизни билимингизни бойитишга ажрата оласиз?

8. “Агар раҳбарнинг нима иш қилиши, вақтини нималарга сарфлаши бошқаларга боғлиқ бўлса, охир-оқибат унинг ҳаракатлари ҳеч қандай наф келтирмайди”.

Муваффақиятли кишилар ишхонага шунчаки келиб, телефон қўнғироқларига жавоб бериб, қандайдир юмушлар билан банд бўлишмайди. Улар доимо мижоз учун курашиш ҳақида ўйлашади. Уларнинг ходимлари раҳбар хонасига кириб, ўз муаммоларини раҳбари ечиб беришини талаб қилишмайди. Куннинг муваффақиятли бошланиши муҳим қарорлар қабул қилишга боғлиқ.

Ўз иш кунингизни назорат қиласизми? Ёки вақтингиз ўзгаларнинг муаммоларини ҳал қилиш билан ўтадими?

9. “ХХ асрнинг уч етакчиси инсоният бошига кўплаб кулфатлар ёғдирган: Гитлер, Сталин ва Мао. Гап йўлбошчининг шижоатида эмас. Унинг амалга оширадиган иши муҳим”.

“Зўр” етакчи бўлмайди. Ҳамма билан киришиб кетаверадиган, Ричард Брэнсонга ўхшаган ёки Тони Шей каби камнамо етакчилар бўлади. Уларнинг иккиси ҳам ўз компанияларини муваффақият чўққисига олиб чиқишган.

Етакчининг минбарда зўр шижоат билан одамларни ортидан эргаштириши муҳим эмас. Инсонни унинг қарашлари, ғояси, орзуси йўлбошчига айлантиради.

Сизнинг олдингизга қўйган мақсад ва вазифангиз нималардан иборат? Бу мақсад учун вақтингиз ва эътиборингизни сарфласангиз арзийдими?

10. Оддий ишни мукаммалликка етказишдан кўра ҳеч нимани билмасдан ўртача даражага эришиш қийинроқ.

Ёмонни яхшироқ қилишдан кўра яхшини зўр қилиш осонроқ. Шундай экан, “ҳар томонлама” ўртача бўлиш ўрнига ўз қобилиятингизни янада ривожлантиришга эътибор қаратинг. Ҳар соҳадан озгинадан биладиган инсоннинг ўрнини боса оладиганлар кўплаб топилади. Лекин ўз ишининг устаси бўлган инсон ўрнини ҳеч ким боса олмайди.

Қайси соҳада истеъдодингиз кучлироқ? Бу истеъдодингизни янада ривожлантириш учун нималар қила оласиз?


Manba: xabardor.uz


Teglar: Biznes

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar