Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.01.2016

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 554

Мичигандаги марказий станция (Michigan Central Station) қурилаётган вақтда у дунёдаги энг катта темирйўл станцияси эди. У 1913 йилда “Michigan Central Railroad” темирйўл компанияси учун қурилган. Станция Ньй-Йоркнинг марказий вокзалини лойиҳалаштирган “Warren & Wetmore” ва “Reed & Stem” фирмалари томонидан лойиҳалаштирилган. Мичиган марказий вокзали фаолияти 1988 йилда тўхтатилган, лекин у ташриф буюрувчилар учун 1990 йилларнинг аксарият даврида очиқ бўлган. Бузғунчилик ҳолатларидан сўнг станция ёпилган ва ҳозирда полиция томонидан қўриқланади.

Келинг, станцияни яхшилаб кўздан кечирамиз.

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Бино классик архитектура услубида бунёд этилган. Станцияга Рузвельт парки орқали кирилади.

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Бинонинг ажралиб турадиган жиҳати унинг ички кўриниши эмас, балки унинг устидаги минорасидир. Илгари бу ер меҳмонхона бўлиши ҳақида гап чиққан, лекин охир-оқибат офислар жойлашганди.

Бу иншоот яқин орада йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бир йил илгари Детройт шаҳар кенгаши аллақачондан буён фаолият кўрсатмаётган вокзални бузиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилди. Қарорни амалга оширишга эса шошилишмаяпти, чунки вокзал 1975 йилда тарихий ёдгорлик деб эълон қилинган. Иккинчи тарафдан эса ушбу улкан бинодан бирор мақсадда фойдаланиш борасида ҳеч кимдан садо чиқмаяпти.

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Вокзал 1913 йилнинг охирида — Учинчи кўчадаги “Michigan Central Station” бутунлай ёниб кетганидан сўнг очилган. Майдони46 000 кв. метрбўлган вокзалнинг қурилиш қиймати 15 миллион долларни ташкил этган.

Биринчи қаватдаги асосий кутиш зали қадимги Рим услубида лойиҳалаштирилган, деворлари эса мармардан қилинган.

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Асосий кириш эшиги, 1930 йил.

Вокзал устида қад кўтарган 18 қаватли минора Мичиган марказий темир йўли офислари ёки меҳмонхона учун мўлжалланганди. Аслида эса бу ерда меҳмонхона очилмади, темирйўлчиларга эса бунчалик баҳайбат бинонинг кераги бўлмади. Оқибатда юқори қаватлар бўм-бўшлигича қолди.

Лойиҳалаштирувчиларни тез орада АҚШда асосий транспорт воситаси автомобиль бўлишини англамаганликда айблаш қийин. Лойиҳа устида ишлаш 1911 йилгача бошланганди. Ўшанда ҳеч кимнинг хаёлига атрофга автобиллар тураргоҳи қуриш келмаслиги аниқ эди.

Лекин автомобиль биринчи рақамли транспорт воситасига, Детройт эса Америка автомобилсозлигининг пойтахтига айланди. 1920-йилларга келибоқ автомобиллар тураргоҳининг йўқлиги жиддий муаммога айланиб улгурганди.

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Ғояга кўра, йўловчилар вокзалга поезд ёки трамвайда келишлари мўлжалланганди. Бироқ Детройт ички темирйўл тармоғи 1930-йиллар бошида фаолиятини тўхтатди, “Michigan Central”га олиб борувчи темирйўл эса 1938 йилда олиб ташланди.

Бундан ташқари, автобус қатновининг ривожланиши шундай улкан вокзални кераксизга айлантириб қўйди.

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Ғарбга чиқувчи асосий кутиш зали. 1967 йилга келиб, йўловчилар сонининг кескин камайиши оқибатида асосий кутиш зали ва паркдан кирилувчи йўл ёпилди. Шунингдек, магазин ва ресторанлар ҳам фаолиятини тўхтатди.

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

1967 йилдан асосий кутиш залидан омборхона сифатида фойдаланила бошланди.

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Шарқ томонга чиқадиган асосий кутиш зали. 90-йилларда станция очиқ ҳолда бўлгани учун бу ердаги гипс ва латундан тайёрланган деталларни ўғирлаб кетишди.

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

1913 йилдаги кутиш зали. У янги станциянинг асосий безаги бўлганди.

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Иккинчи жаҳон уруши даврида бу ер гавжум бўлганди, бироқ уруш тугагач, ҳарбийларни оммавий ташиш ҳам тўхтади. Бунинг устига, авиабилетлар нархи арзонлашди, авиайўналишлар сони эса кескин ошди.

1957 йилда бино эгалари уни атиги 5 миллион долларга сотишларини билдиришди. Харидор топилмади. 1963 йилда яна бир марта сотишга уриниб кўришди, бу сафар ҳам натижа бўлмади. 1967 йилда харажатларни камайтириш мақсадида ресторан, савдо дўконлари, асосий кутиш зали ёпилди.

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

1970 йилга келиб ишлар юришадигандек таассурот пайдо бўлди — “Amtrak” компанияси “Michigan Central”да иш олиб боришга жиддий киришди. 1975 йилда яна асосий зал очилди, уч йилдан сўнг таъмирлаш ишлари бошланди. Лекин 1984 йилда бино яна кимгадир сотиб юборилди.

Вақти-вақти билан “Michigan Central”дан фойдаланиш бўйича турли лойиҳалар пайдо бўлади — гоҳ божхона терминали, гоҳ конгресс-марказ, гоҳ эса Детройт полициясининг штаб-квартираси сифатида.

Лекин биринчи навбатда бинони таъмирлаш даркор. Бунинг учун эса камида 80 миллион доллар керак бўлади. Вокзал тарихий ёдгорлик деб эълон қилинган бўлса-да, унинг ичидаги асосий жиҳозлар аллақачон ташиб кетилган.

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Шаҳар кенгашининг қарорини кимдир йўққа чиқаришига ишониш қийин.

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Мичиган темирйўл станцияси, асосий кириш. 1988 йилнинг 5 январида бу ердан сўнгги поезд йўлга чиққанди. Эртасига станция ёпилган ва ўшандан буён аста-секин нураб бормоқда.

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал

Дунёдаги энг катта ташландиқ вокзал


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar