Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.01.2016

Жаҳондаги энг йирик савдо марказлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 478

Савдо маркази деганимизда қатор магазинлар, ресторанлар, кўнгилочар майдончалар ва кинотеатрлардан иборат мажмуа кўз олдимизга келади. Аксарият савдо марказлари худди шундай кўринишда бўлади. Бироқ дунёда шундай савдо марказлари ҳам борки, улар ўз харидорларига ғайриоддий нарсалар, масалан, чанғи учиш, гольф ўйнаш ёки бассейнда акулаларга овқат беришни таклиф этишлари мумкин. Бугун биз ана шундай 8та савдо маскани ҳақида ҳикоя қиламиз.

“Wafi Mall”, Дубай

Жаҳондаги энг йирик савдо марказлари

Қадимги Миср ҳақидаги ёрқин тасаввурлардан илҳомланиб бунёд этилган “Wafi Mall” ҳақиқий эртакка ва 350дан ортиқ магазин, спа-маркази, гольф майдончаси, XIV аср услубидаги бозор ва эҳром кўринишидаги 30та ресторандан иборат мажмуага айланган. Бу ерга ташриф буюрсангиз, маҳаллий усталар кўз олдингизда ажойиб сувенирлар тайёрлаб беришади.

“Istanbul Cevahir”, Истанбул

Жаҳондаги энг йирик савдо марказлари

Истанбул метросининг Сисли бекатидан чиқсангиз, кўз олдингизда Европадаги энг йирик савдо маркази намоён бўлади. Олти қаватли муҳташам иморатнинг ичи янада ғаройиб, унинг ичида 200дан ортиқ магазин, ресторанлар, кўнгилочар майдонча ва кинотеатрт жойлашган.

“Dubai Mall”, Дубай

Жаҳондаги энг йирик савдо марказлари

Дунёдаги энг катта савдо марказига Бурж-Ҳалифа осмонўпар биносида ташриф буюришингиз мумкин. Айнан мана шу бинода 1200дан ортиқ магазин ва ресторанлар жойлашган. Савдо маркази ичида 33 мингдан ортиқ акула ва бошқа денгиз жониворлари сузиб юрадиган дунёдаги энг катта бассейнни соатлаб томоша қилишингиз мумкин.

“Mall of America”, Блумингтон

Жаҳондаги энг йирик савдо марказлари

Миннесота штатидаги бу савдо марказига аэропорт ва Миннеаполис шаҳри марказидан поезд қатнайди. 258 та Озодлик ҳайкали ёки 7та “Yankee” стадиони — маҳаллий аҳоли бинонинг сиғимини худди шундай тасвирлайди. Унинг ичида 28та аттракционга эга мамлакатдаги энг катта “Nickelodeon Universe” ёпиқ парки жойлашган.

“Ngee Ann City”, Сингапур

Жаҳондаги энг йирик савдо марказлари

1993 йилда очилган бу савдо марказининг барча хусусиятлари билан танишиш учун энг яхши вақт эрталаб бўлиб, бу пайтда ташриф буюрувчилар камроқ бўлади. Савдо маркази ичида жойлашган “Books Kinokuniya” китоб дўконида дунёдаги энг ноёб китобларни топишингиз ёки “Takashimaya” тамаддихонасида Шарқ ошхонасининг энг ғаройиб ва лаззатли таомларидан тотиб кўришингиз мумкин.

“Central World”, Бангкок

Жаҳондаги энг йирик савдо марказлари

Жануби-Шарқий Осиёнинг йирик савдо марказлари ичида Бангкокдаги Central World савдо маркази ўзининг улканлиги билан ажралиб туради. Етти қаватли савдо марказида 50дан ортиқ қаҳвахона, 500та магазин, 21та кинотеатр ва яна бошқа кўплаб муассасалар жойлашган. Агарда омадингиз келса, охирги қаватдаги “After You Dessert Café” қаҳвахонасида асалли ширинликдан тотиш имконига муяссар бўласиз.

“Ala Moana Shopping Center”, Оаху, Гавайи

Жаҳондаги энг йирик савдо марказлари

Вайкикидан автобусда беш дақиқада етиб бориш мумкин бўлган бу савдо маркази очиқ осмон остида жойлашган дунёдаги энг йирик савдо мажмуаси ҳисобланади. Мажмуа20 гектармайдонни эгаллаган бўлиб, пулларингизни аямасдан сарфлашингиз учун барча имкониятлар яратилган. Мушакбозлик шоуси, пивохона, миллий сувенирлар сотиладиган дўконлар — буларнинг бари сизга шундай кўтаринки кайфият бағишлайдики, бу кўтаринкиликни ҳатто куннинг дуч келган пайтида шаррос қуйиб юборадиган ёмғир ҳам буза олмайди.

“West Edmonton Mall”, Альберта, Канада

Жаҳондаги энг йирик савдо марказлари

“West Edmonton” савдо марказига эса Шимолий Америкадаги энг йирик савдо мажмуаси мақомини сақлаб туришга унинг ичида жойлашган 800дан ортиқ магазинлар ва ажойиб кўнгилочар майдончалар ёрдам бермоқда. Унинг ичида аттракциони парк, музли майдон, юзлаб тамаддихоналар, меҳмонхонадан ташқари, аквапарк ва дунёдаги энг катта тўлқинли бассейн жойлашган.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar