Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.01.2016

Альберт Эйнштейндан ҳаётий сабоқлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 299

Эйнштейн нафақат физикада ҳақиқий бурилиш ясади, балки, ҳаётий кузатувлари ҳақида бизга кўплаб аниқ фикрлар қолдирди.

Ўз қизиқишингга ишон

“Менда ҳеч қандай ўзгача қобилият йўқ. Шунчаки мен ўта қизиқувчанман”.

Табиийки, Альберт Эйнштейн бу борада ўз қобилиятини баҳолашда бироз камтарлик қилган. Бизнингча буни билимга интилувчанликнинг аҳамияти қанчалик катта эканлигини таъкидлаш учун айтган.

Янгиликка интилмаса, билмаганларини ўрганишга қизиқмаса, ҳатто кучли ақлга ва кўп билимга эга одам ҳам ахборотнинг зерикарли архивига айланиб қолади. Қолаверса, тарихда билими ва керакли ускуналари бўлмаган тадқиқотчилар фақат билишга интилиши туфайлигини катта кашфиётлар қилганига мисоллар етарлидир.

Альберт Эйнштейндан ҳаётий сабоқлар

Қатъиятлилик бебаҳодир

“Гап мен ақлли эканлигимда эмас. Гап шундаки, мен муаммоларни ҳал қилишга кўпроқ вақт ажратаман”.

Эйштейн мақсадга эришишда қатъият ва қунт-матонатнинг ўрни ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини таъкидлаган ягона олим эмас. Кўплаб омадсизлик ва инқирозларга қарамай охиригача бора олиш — буюк шахсларнинг умумий хусусияти бўлган. Улар ярим йўлдан қайтиб, мақсадга етиб боролмаган юзлаб бошқа олимлар, ёзувчилар, спортчилар, саёҳатчилардан айнан шу жиҳатлари билан ажралиб туришади.

Хато қилинг

“Ҳеч қачон хато қилмаган одам шунчаки ҳеч қачон янги бир нимага эришишга уринмаган одамдир”.

Бу қанча кўп хато қилсангиз, шунча кўп муваффақиятга эришасиз, дегани эмас. Шунчаки Эйнштейн хатолардан қўрқиш, уларга ҳаётий фожиадек қараш керак эмаслигини айтяпти. Ҳар қандай тадқиқотда қайсидир босқичда нотўғри натижалар бўлади. Ҳар қандай ҳаракатда машаққатлар бўлиши мумкин. Ҳар қандай йўлда айрилишлар бўлади.

Биз ҳар доим ҳам тўғри қарор қабул қилавермаймиз, аммо бу чекинишга асос бўлолмайди.

Қадриятларни яратинг

“Энг муваффақиятли эмас, энг қимматли бўлишга интилинг”.

Кўпчилик “муваффақият” сўзини хизмат даражаси ёки моддий тўкинлик билан белгилайди. Қисман бу тўғри, кўпинча уринишларимизнинг ўлчови айнан пул бўлади. Аммо даҳолигини ҳеч ким инкор этмайдиган, бироқ ғариблигича қолган рассомлар, олимлар, ёзувчилар, бизнесменлар-чи?

Эйнштейн бизга бошқа ўлчов тизимини таклиф этади, бу тизимдаги асосий мезон одамнинг атрофдагилар учун қанчалик қимматли эканлигидир.

Билим тажрибадан туғилади

“Ахборот билим эмас. Билимнинг ягона манбаи тажрибадир”.

Ҳар биримиз ҳаётда ўз соҳасининг нуфузли вакили бўлган кишини учратганмиз. Уларнинг гапига ҳар доим қулоқ солишади, уларга ўхшашни хоҳлашади, компаниялар аксар ҳоллардабундайларга иш таклиф қилишади. Уларни бошқа одамлардан нимаси ажратиб туради?

Альберт Эйнштейндан ҳаётий сабоқлар

Жавоб битта — тажриба. Айнан тажриба кечаги битирувчини ўз ишининг устасига айлантиради. Ҳар томонлама билими, назарий билимларга эга бўлиш, бироқ амалиётда бу билимларини қўллай олмайдиган одамлар кам эмас. Шунинг учун назарияни йиллар давомида амалиёт билан мустаҳкамлаш зарур.

Қоидаларни билинг, бу ғалаба қилишга ёрдам беради

“Сиз ўйин қоидаларини ўрганиб олишингиз керак. Фақат шундан кейин бошқалардан яхшироқ ўйнашингиз мумкин”.

Бу гапни ўз кашфиётлари билан турли қоидаларни ва илмий аксиомаларни йўққа чиқарган олимнинг айтиши бироз ғалати. Шундай бўлса-да, бу сўзларди катта маъно бор.

Ҳаммамиз, истаймизми йўқми, қандайдир қоидаларга бўйсунамиз. Буни инкор этишга, уларни пайқамасликка уриниш мумкин, бироқ бу бекорга қувват сарфлашдан бошқа натижа бермайди. Мавжуд қоидаларни ҳурмат қилиш керак, уларни яхшилаб ўрганиб, хайрли мақсадда ишлатиш лозим. Қоидалар устасига айланган одамгина вақт ўтиб уларни бузиши ва рад этиши мумкин. Ахир Эйнштейн ўша пайтда мавжуд бўлган физик аксиомаларни ўзлаштирмасдан туриб, ўзининг инқилобий илмий назарияларини яратишга киришган, деб ўйлаш кулгили бўлади, шундай эмасми?

Тасаввур ҳамма нарсани ҳал қилади

“Тасаввур бизга кундалик ҳаётимиздан ташқарига назар ташлашга имкон беради. Тасаввур билимдан муҳимроқ”.

Тасаввур ҳақида гапирганда, баъзилар бу сифат фақат болаларга зарур, катта одамларга эса унинг умуман кераги йўқ деган фикрни айтишади. Бу —хато.

Тасаввур одамнинг ҳар қандай фаолиятида зарур: ўқиш, меҳнат, ижод, спорт — ҳаммаси сиздан фақат билим ва тажриба эмас, балки, ўз ҳаракатларингиз оқибати ва исталган натижани тасаввур қилишингизни талаб этади. Ёзувчи ўз тасаввурида асар сюжетини яратади, бастакор — бўлажак мусиқанинг ноталардаги суратини, муҳандис янги қурилмаларни ўйлаб топади. Одамнинг тасаввури қанчалик бой бўлса, шунчалик юксакка кўтарилиб, кўпроқ ютуқларга эриша олишади.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Texnologiya

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar