Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.01.2016

Евгений Леоновнинг ўғлига ёзган хати

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 229

«Андрюша, мен сени қандай яхши кўрсам, сен ҳам мени шундай яхши кўр. Сен муҳаббат қандай бойлик эканлигини биласан. Тўғри, айримлар менинг муҳаббатимни муҳаббат эмас, зиён деб билишади. Балки, ростдан ҳам менинг муҳаббатим сенинг мактабда намунали ўқувчи бўлишингга халақит бергандир? Ахир мен сени мактабда ўқиган тўққиз йилинг давомида бир марта ҳам чертмаганман.

Эсингдами, сен доска олдида туриб юзингни бужмайтирганингда бутун синфдагилар хохолаб кулишган, кейин эса ўқитувчинг мени чақирган. Мен унинг олдида гуноҳкорона бош эгиб турдим, у эса мени ёш боладай тергаган. Мен ҳар қандай ҳақоратга тайёр эдим, у эса тинмасди: «Бутун дарс бузилди... — қирқ беш дақиқа дарс ўтамиз ахир.. — ўзи ҳеч нарсани билмайди, бошқаларнинг ҳам ўқишига халақит беради... — уни бошқа мактабга ўтказинг... — унга гап таъсир қилмайди...»

Кўйлагим, пиджагим тердан ҳўл бўлиб кетди, у эса тинмасди. Уйга борай, таъзирини бераман, ўйлардим мен, етар бас! Шу фикр билан мактаб ҳовлисидан кўчага чиқдим. Ҳаяжондан таксига ҳам, троллейбусга ҳам ўтирмай уйга яёв жўнадим...

Бир аёл оғир сумкани кўтариб кетяпти, ёнида эса болакай йиғлаяпти, мени кўриб илжайди, уларнинг ёнидан ўтар эканман, онасининг гапини эшитдим: «Қара, Винни-Пух сенинг устингдан куляпти...» Нотаниш бир киши мен билан сўрашиб ўтиб кетди. Куз шабадаси юзимни силаб ўтди. Уйга келгач, таъзирингни беришни ҳам унутдим, сени кўриб сўрадим: «Дарсдаги қилиғинг ҳаммага ёқибди, қани менгаям кўрсат-чи. Ва биз иккаламиз роса маза қилиб кулишдик.

Кейинроқ яна мактабга чақиришди. Онанг мактабга бормасди. Мен эса ўйлардим: ҳеч бўлмаса бир кунга бошқа шаҳарга кино суратга олишга чақиришса-ю ёки репетициядан жавоб беришмаса... Эрталаб онанг йиғлади, мен репетициядан жавоб сўраб мактабга чопдим ва сенинг бурчакдаги жойингни эгалладим.

Мен ҳаётимдаги айрим хатоларни тўғрилаш учун бу мактубни ёзяпман ва айрим қаҳрамонларим каби кулгили кўринсам керак. Лекин бу менман! Аслида эса дўстим, дунёда ота қалбининг хавотиридан бошқа оддийроқ нарса йўқ.

Мен уйда бўлмаган пайтимда, ёлғизликда сенинг ҳар бир сўзинг ва ҳар бир саволингни эслайман, сен билан тинимсиз гаплашгим келади ва ҳамма нарса ҳақида гаплашишимиз учун ҳаётимиз етмайдигандек туюлади. Лекин биласанми, энг асосийси, буни мен онам, яъни бувингнинг ўлимидан кейин тушуниб етдим. Эҳ, Андрюша, ҳаётингда сен олдида кичкина, тентак, ҳимоясиз туришдан қўрқмайдиган инсон борми? Ана шу инсон сенинг ҳимоячинг, қўрғонингдир.

Мен эса тез кунда уйда бўламан.

Отанг. Ленинград. 3 октябрь 1974 йил"


Manba: xabardor.uz


Teglar: Ijod

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar