Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.01.2016

Бойлик илинжидаги одамлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 808

Ла-Ринконада посёлкаси аҳолиси том маънода осмонда яшайди. Бироқ денгиз сатҳидан 5 километр баландликда яшаш осон эмас.

Ла-Ринконада — Перудаги шаҳар. У Анд тоғларида, Боливия билан чегарадан сал нарида жойлашган. Йилнинг аксарият вақтида шаҳардаги ҳарорат 0 даражадан ошмайди. Посёлкада жами 50 000 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улар ҳукумат томонидан назорат қилинмайдиган олтин конларида ишлашади.

Фотограф Уолкер Дэвидсон булутлар остидаги ҳаёт ҳақида ҳикоя қилувчи фотосуратлар туркумини омма эътиборига ҳавола этди.

Бойлик илинжидаги одамлар

Бойлик илинжидаги одамлар

Ла-Риконада — дунёдаги энг ёпиқ шаҳарлардан бири.

Бойлик илинжидаги одамлар

Маскан денгиз сатҳидан 5100 метр баландликда жойлашган бўлиб, шаҳар узра Бэлла Дурмиенте ёки Уйқудаги гўзал музлиги соя солиб туради.

Бойлик илинжидаги одамлар

Посёлкага лой, тош ва ўтлардан иборат биргина сўқмоқ олиб боради. Йўлнинг катта қисми муз билан қопланган бўлиб, Ла-Риконадага етиб бориш учун бир неча кун вақт кетади.

Бойлик илинжидаги одамлар

Меҳмонхона ва касалхонаси йўқ бу шаҳарда сайёҳларни учратиш қийин. Бунинг устига, ҳукуматнинг Ла-Риконадага эътибори унчалик юқори эмас.

Бойлик илинжидаги одамлар

Аҳоли қашшоқ ҳолда яшайди ва олтин қазиб олиш ҳисобига кун кечиради.

Бойлик илинжидаги одамлар

2001 ва 2009 йиллар оралиғида олтин нархи 235 фоизга ошди. Шунинг баробарида посёлка аҳолиси ҳам 30 000 кишига кўпайди. Ҳозирда бу ерда яшовчилар 50 минг нафарга етган.

Бойлик илинжидаги одамлар

Шахтёрлар бу ерда қатъий белгиланган маош олишмайди, лекин ойнинг охирги куни топилган барча олтинни ўзларига олишлари мумкин.

Бойлик илинжидаги одамлар

Олтин Анд тоғларида инклар давридан буён қазиб олинади. Ишчилар ҳар куни ярим соат вақтларини шахталарга кўтарилишга сарфлашади, бу ерда шароит жуда оғир: шахталарда кислород етарли эмас, ишчилар симоб ва цианидли ҳаводан нафас олишади.

Бойлик илинжидаги одамлар

Аёлларга шахталарга кириш тақиқланган, шунинг учун улар ташқарида меҳнат қилишади. Бу аёл металл деталлар тайёрлаш билан шуғулланмоқда.

Бойлик илинжидаги одамлар

Шаҳар асосчилари аслида шахтёрлар учун лагер барпо этишган ва аҳоли сони бу даражада кўпайиб кетишини тасаввур ҳам қилишмаган. Шунинг учун ҳам посёлка инфраструктураси яшаш учун қулай эмас.

Бойлик илинжидаги одамлар

Аҳоли маскани яқинида табиий сув манбалари йўқлиги бу ерда канализация тизимини яратишга имкон бермайди. Ахлатни йўқотиш ҳам аҳолининг ўз зиммасида.

Бойлик илинжидаги одамлар

Айримлар ахлатни ёқиб юборади, айримлар эса шаҳар ташқарисига чиқариб ташлайди.

Бойлик илинжидаги одамлар

Кимдир эса ахлатни кўчага улоқтиради.

Бойлик илинжидаги одамлар

Меъёрий санитария шароити йўқлиги посёлка ерида симоб даражасининг юқорилигидан далолат беради. Бу маҳаллий аҳолининг соғлиги ёмонлашишига олиб келади: асаб тизимида муаммолар пайдо бўлади, қичишиш ва тери оқариб кетиши кузатилади.

Бойлик илинжидаги одамлар

Ишдан бўш вақтида аҳоли анъанавий ўйинлар билан машғул бўлади ёки шахтёрлар учун қурилган қаҳвахонада суҳбатлашиб ўтиради. Мана бу фотосуратда ёшлар шахта яқинида жойлашган ерда футбол ўйнамоқда.

Бойлик илинжидаги одамлар

Ушбу суратдаги кўл симоб ва цианид билан ифлосланган бўлиб, унинг суви ичиш ва рўзғорда ишлатиш учун яроқсиздир.

Бойлик илинжидаги одамлар

Ла-Риконадага саёҳатидан сўнг фотограф бу шаҳарни инсон бойлик илинжида қандай кўйларга тушиши мумкинлигини кўрсатувчи яққол мисол деб атади.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar