Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

31.12.2015

2015 йилда бойиб кетган 42 стартап

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 349

2015 йилда бойиб кетган 42 стартап

Business Insider нашриёти 42 та америкалик стартаплардан ташкил топган рўйхатни эълон қилди, уларнинг қиймати ушбу йилда миллиард доллар чегарасини кесиб ўтган. Тизим маъмурияти, соғлиқни сақлаш ва ҳатто бухгалтерлик ҳисоби соҳасида фаолият юритаётган компаниялар мазкур рўйхатдан жой эгаллаган. Уларнинг барчасини деярли ягона бир нарса боғлаб туради – ушбу корхоналар ўзига хос маҳсулот ва хизматларни етказиб беришда ахборот технологияларидан фойдаланадилар.

Рейтинг етакчиси ҳисобланган Zenefits компанияси мижозларга ойлик маош ва мукофотларни тўлаш жараёнини осонлаштиришда ёрдам беради. Бугунги кунга келиб, қиймати 4,5 миллиард долларни ташкил этган мазкур стартап саноатнинг энг тезкор ривожланаётган вакилларидан бири саналади.

2015 йилда бойиб кетган 42 стартап

Патрик Сун-Сионг, NantHealth асосчиси

Иккинчи ўрин совриндори Social Finance (SoFi) компанияси эса пулларни қарзга олиш имкониятини беради, у банклар ва бошқа молия институтларининг бевосита рақобатчиси саналади. 2015 йилда SoFi 4 миллард доллардан ортиқ кредитларни тақдим этган.

Янги миллиардер-стартаплар рўйхатидаги учинчи ўринда Tanium компанияси жойлашган бўлиб, у тизим маъмурларига ташкилотнинг тармоқ саноатида юз бераётган барча жараёнларни кузатиб туришда қўл келади.

2015 йилда бойиб кетган 42 стартап

Питер Теил (Peter Thiel), Stemcentrx асосчиси ва асосий сармоядори

Тўртинчи ўрин соҳиби бўлган Stemcentrx компанияси соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритади. Мазкур стартап саратон билан курашишнинг муқобил усуллари – одам организмида касаллик чақирувчи ҳужайраларни йўқ қилишни ишлаб чиқмоқда. Мазкур рўйхатнинг яна бир вакили NantHealth компанияси мижозлар маълумотларини тўплаб, big data технологияси ёрдамида касалликни даволашнинг энг самарали усуллари бўйича маслаҳатлар беради.

Қуйида стартап-миллиардерларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган (маблағининг ўсиб бориши тартибида):

42. Datto[/b]

2015 йилда бойиб кетган 42 стартап

Қиймати: 1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2007

Фаолият йўналиши: Компания кичик ва ўрта корхоналарга компьютер, офис ва серверларнинг йўқ қилинишига олиб келган табиий талафотлардан кейин ўз фаолиятини тиклашда ёрдам беради.

41. Kabbage

Қиймати: 1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2009

Фаолият йўналиши: eBay, Amazon и Etsy харидорларгиа пулни қарзга берадиган молиявий стартап.

40. AppDirect

Қиймати: 1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2009

Фаолият йўналиши: компания иловалар ишлаб чиқарувчилари ва йирик корпоратив мижозлар ўртасида воситачи бўлиб хизмат қилади.

39. Apttus

Қиймати: 1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2006

Фаолият йўналиши: компания сотиб олиш ва сотиш жараёнини осонлаштиради. Сотувчи салоҳиятли харидор билан алоқага чиққач, Apttus керакли маҳсулотни танлаш, нарҳ борасида келишиш, ҳужжатлар алмашинувини автоматлаштириш имкониятини яратади.

38. Carbon3D

2015 йилда бойиб кетган 42 стартап

Қиймати: 1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2013

Фаолият йўналиши: компания 3D-нашр билан шуғулланиб, рақамли техника, авиа ишлаб чиқарувчилар ва бошқа санаот вакилларига хизмат кўрсатади.

37. Vox Media

Қиймати: 1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2003

Фаолият йўналиши: Curbed, Re/code, Vox.com, The Verge, Eater, SB Nation, Polygon ва Racked каби лойиҳаларнинг таъсисчиси.

36. Zscaler

Қиймати: 1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2008

Фаолият йўналиши: ахборот хавфсизлиги соҳасида хизмат кўрсатади.

35. Zeta Interactive

Қиймати: 1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2007

Фаолият йўналиши: машҳур брендлар ривожланишини кузатиш ва таҳлил қилиш.

34. Fanduel

Қиймати: 1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2007

Фаолият йўналиши: спортчилар муваффақиятлари (fantasy sport) натижаларига кўра пул ютиб олиш имконини берадиган доимий викториналарни ўтказиш.

33. Coupa Software

Қиймати: 1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2006

Фаолият йўналиши: йирик компанияларга дастурий таъминотни харид қилиш билан боғлиқ ҳаражатларни оптималлаштиришда ёрдам беради.

32. MarkLogic

Қиймати: 1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2003

Фаолият йўналиши: Coupa Software каби дастурий таъминотни мижозларнинг корпоратив тармоғида харид қилиш ва тарқатиш жараёнини осонлаштиради.

31. SimpliVity

2015 йилда бойиб кетган 42 стартап

Қиймати: 1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2009

Фаолият йўналиши: сервер, сақловчи ва тармоқ адаптерларини ўзида мужассам этган аппарат қурилмаларини ишлаб чиқаради.

30. 23andMe

Қиймати: 1,03 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2006

Фаолият йўналиши: одам ирсиятини тадқиқ этиш. Компания мижоз сўлагини ўрганиш асосида ишлаб чиқилган 60 дан ортиқ ҳисоботларни тақдим этади. Ирсий касалликларга мойиллигини кўрсатиб бера олади.

29. Docker

Қиймати: 1,07 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2010

Фаолият йўналиши: ишлаб чиқарувчиларга инструментлар тўпламини тақдим этади, кроссплатформали дастурий таъминотни яратишни осонлаштиради.

28. Nextdoor

Қиймати: 1,1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2010

Фаолият йўналиши: бир-бирига яқин жойлашган кўчада истиқомат қилувчилар билан мулоқот қилиш имконини берувчи ижтимоий тармоқ. Хизматдан фойдаланиш учун ўз исми ва турар жойини тасдиқлашнинг ўзи кифоя.

27. Udacity

Қиймати: 1,1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2011

Фаолият йўналиши: ўқитишнинг инновацион усуллари. Ўқувчиларга оддий дарсликлар тарқатиш, маърузалар ўқиш ўрнига, Udacity Google, Cloudera, Facebook ва Salesforce каби техногигантлар билан ҳамкорлик қилган ҳолда, тор йўналишдаги мутахассисларни тайёрлаш учун ўзига хос машғулотларни ишлаб чиқади.

26. Uptake

Қиймати: 1,1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2014

Фаолият йўналиши: Интернетга оид қурилмаларни ишлаб чиқади. Компания энергия ресурслари ҳаражатларини қисқартирган ҳолда, йирик корхоналар билан ҳамкорлик қилади.

25. Twilio

Қиймати: 1,1 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2008

Фаолият йўналиши: компания веб иловаларга аудио-қўнғироқларни амалга ошириш каби ностандарт функцияларни амалга ошириш имконини берадиган APIларни тақдим этади.

24. Sprinklr

Қиймати: 1,17 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2009

Фаолият йўналиши: ижтимоий ресурсларни бошқариш бўйича хизматлар тақдим этади.

23. Okta

2015 йилда бойиб кетган 42 стартап

Қиймати: 1,2 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2009

Фаолият йўналиши: ахборот хавфсизлиги соҳасидаги хизматлар. Тўрт мингдан ортиқ иловаларга оид маълумотларни сақлайди, ҳар куни авторизация қилишга оид миллионлаб сўровларни қайта ишлайди.

22. Warby Parker

Қиймати: 1,2 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2010

Фаолият йўналиши: винтаж услубидаги кўзойнакларни сотиш.

21. Medallia

Қиймати: 1,25 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2001

Фаолият йўналиши: Sephora, Honeywell, Verizon ва Sony каби гигантларга ҳисоблаш билан боғлиқ хизматларни тақдим этади.

20. Thumbtack

Қиймати: 1,3 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2008

Фаолият йўналиши: тумандаги ўз касбининг маҳоратли усталарини излаш ва ташкил этишда ёрдам беради. Масалан, мижозга унинг шаҳридаги яхши бўёқчи керак бўлса, Thumbtack бу борада ёрдам бериши мумкин.

19. DraftKings

Қиймати: 1,35 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2011

Фаолият йўналиши: Fanduel каби фойдаланувчиларга уларнинг севимли спортчиси сўнгги мусобақаларда (fantasy sport) яхши натижа кўрсатганида, пул ютиб олиш имконини беради.

18. Jet.com

Қиймати: 1,5 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2013

Фаолият йўналиши: тезкорлик билан ривожланаётган онлайн-дўкон. Мижозлар омборхонадан йирик буюртмани амалга оширганларида, чегирмага эга бўлишлари мумкин.

17. Buzzfeed

Қиймати: 1,5 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2006

Фаолият йўналиши: мазкур медиа-гигант янгиликлардан тортиб, мушукларга оид видеороликлар каби кенг турдаги хизматларни тақдим этади.

16. MuleSoft

Қиймати: 1,5 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2006

Фаолият йўналиши: турли API, илова ва қурилмалар ўртасида алоқа ўрнатишга ёрдам бериш.

15. The Honest Company

2015 йилда бойиб кетган 42 стартап

Қиймати: 1,7 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2011

Фаолият йўналиши: уйни тартибга солиш учун экологик хавфсиз бўлган маҳсулотларни сотиш.

14. Oscar Health Insurance

Қиймати: 1,75 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2013

Фаолият йўналиши: янги авлод суғурта компанияси. Oscar мижозлари шифокордан телефонда бепул маслаҳат олишлари, шунингдек шахсий фойдаланиш учун фитнес-трекерларни қўлга киритишлари мумкин. Агар қурилма янги муваффақиятни қайд этса, мисол учун мижоз кун давомида миқдор жиҳатдан рекорд даражадаги қадамларни босиб ўтса, махсус совғага эга бўлади.

13. Zocdoc

Қиймати: 1,8 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2007

Фаолият йўналиши: бемордан узоқ бўлмаган жойдаги шифокорни топиш ва тезкорлик билан унинг қабулига кириш учун рўйхатга кириш имконини беради.

12. Prosper Marketplace

Қиймати: 1,9 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2006

Фаолият йўналиши: Пулни қарзга бериш ва фоизга қарз олиш истагида бўлган одамларни бир-бири билан боғлаб қўяди.

11. Blue Apron

Қиймати: 2 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2012

Фаолият йўналиши: обуначиларга янги озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тайёрлаш бўйича ғаройиб рецептларни юборади.

10. Domo Technologies

Қиймати: 2 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2010

Фаолият йўналиши: маълумотларни тозалаш ва таҳлил учун тайёрлаш, визуаллаштириш ва big data соҳасидаги бошқа хизматлар.

9. Github

2015 йилда бойиб кетган 42 стартап

Қиймати: 2 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2008

Фаолият йўналиши: дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари учун машҳур ижтимоий лойиҳа.

8. NantHealth

Қиймати: 2 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2007

Фаолият йўналиши: беморлар тўғрисида маълумотлар тўплаш ва big data ёрдамида оптимал даволашни ҳисоблаб чиқиш.

7. Avant

Қиймати: 2 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2012

Фаолият йўналиши: кирим даражаси паст бўлган шахсларга ипотека кредитларини бериш.

6. Lyft

2015 йилда бойиб кетган 42 стартап

Қиймати: 2,5 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2012

Фаолият йўналиши: такси чақириш ва брон қилиш хизмати, фақат АҚШда фаолият юритади.

5. Wish

Қиймати: 3 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2011

Фаолият йўналиши: мобил тижорат. Компанияга Yahoo, Google ва Facebook’нинг собиқ ходимлари томонидан асос солинган.

4. Stemcentrx

Қиймати: 3 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2008

Фаолият йўналиши: саратонни даволашнинг муқобил усулларини тадқиқ этиш. Stemcentrx даволаш қийин бўлган саратон ҳужайраларини йўқ қилишни ишлаб чиқишга интилмоқда.

3. Tanium

Қиймати: 3,5 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2007

Фаолият йўналиши: тизим маъмурларига ташкилот компьютерлари, серверлари ва тармоқ қурилмаларида содир бўлаётган ҳамма нарса бохабар бўлиш имкониятини беради.

2. Social Finance (SoFi)

Қиймати: 4 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2011

Фаолият йўналиши: кредитлар бериш. Компания жорий йилнинг ўзидаёқ тўрт миллиард доллардан кўпроқ кредитлар берган.

1. Zenefits

2015 йилда бойиб кетган 42 стартап

Қиймати: 4,5 миллиард АҚШ доллари

Ташкил этилган йил: 2013

Фаолият йўналиши: ойлик маош, мукофот ва бошқаларни тўлаш жараёнини осонлаштиради. Ахборот технологиялари соҳасида энг тезкор ривожланаётган компаниялардан бири саналади.


[b]Manba: xabardor.uz


Teglar: Biznes

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar