Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.12.2015

Экологик муаммо келтириб чиқараётган 10 омил

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 390

Экологик муаммо келтириб чиқараётган 10 омил

Экология соҳаси олимлари анчадан бери огоҳлантириш қўнғироғини чалишмоқда — Ер сайёраси катта хавф остида. Инсониятнинг табиатга нисбатан кўр-кўрона тутаётган йўли флора ва фауна олами турларини меъёрдан ташқари 1000 марта кўпроқ вайрон бўлишига сабабчи бўлаётир. Бугунги кун ҳисоб-китобларига қараганда 20 мингга яқин табиат намунаси изсиз юқолиб кетган. Энг даҳшатлиси шундаки, биз одатий турмушимизда шундай буюмлар ишлатамизки, улар бир қарашда кўзга ташланмайди, аммо айнан ана ўшалар табиатни вайрон этувчи омиллар сифатида қайд этилади. Бугун ана шундай буюмлардан айримлари ҳақида гапириб ўтишни лозим топдик.

Таом учун бир марталик таёқчалар ишлатиш

1. Хитой таёқчалари — ўрмонлар кушандаси

Экологик муаммо келтириб чиқараётган 10 омил

Хитой ёки япон ошхонасини севувчилар ресторанларга ташриф буюришади ва маза қилиб овқатланиш учун қўлларига таом ейиш учун мўлжалланган таёқчаларни олишади. Аммо қўлларида турган бу таёқчалар табиатга қанчалик зиён етказишини ўйлаб ҳам кўришмайди. Айнан ана шу таёқчалар Хитой ўрмонларининг ҳақиқий кушандаси ҳисобланади.

Хитойда бир йилда 80 млрд ана шундай таёқчалар ишлаб чиқарилади ва улар бир марта ишлатилгандан сўнг ташлаб юборилади. Айнан ана шунча таёқчаларни тайёрлаш учун 20 миллион дона дарахт кесилади, улар асосан ўн икки йиллик дарахтлардан тайёрланади. Бунинг натижасида бугунги кунга келиб, Хитой ўрмончилигида сезиларли муаммолар пайдо бўлди. Айни дамда ушбу мамлакат ўрмончилиги ривожланган мамлакатлар орасида 139 ўринда кетмоқда.

Туғилишни назорат қилиш океанларга битмас-туганмас зарар келтиради

2. Назорат ва дунё океанлари

Экологик муаммо келтириб чиқараётган 10 омил

Ким ҳомиладорликка қарши таблеткалардан фойдаланса, шуни яхши билсинки, бу таблеткалар, шунингдек, денгиз жониворлари ҳаётига путур етказади. 2014 йилда Нью-Брансуик Университети бир неча ўн йиллар давом этган тадқиқотлар ўтказди. Улар чиқинди сувларнинг экотизимга бўлган таъсирини ўрганиб чиқишди.

Олимларнинг аниқлаштиришларича, ҳатто оз миқдордаги эстроген ҳам денгиздаги барча турларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлар экан. 2001 йилда Онториодаги илмий-тадқиқот маркази кўлларнинг бирида эстроген моддаси ҳамда гармонларга қарши ичиладиган таблетка ва дориларнинг тизимга таъсирини синаб кўришди. Хулоса шу бўлдики, бундай ҳолатларда балиқлар кўпайишни тамоман тўхтатишган.

Организмга ҳазм бўлмаган гармонлар якунда канализация тизимига тушади. Канализация тизими дарё ёки денгизларга қуйиладиган шаҳарлардаги денгиз жониворлари жуда катта миқдорда зарар кўрган.

Прозакнинг қушларга таъсири

3. Прозак — қушлар учун ўлим

Экологик муаммо келтириб чиқараётган 10 омил

Кўп миқдордаги кишилар антидепрессант ҳисобланмиш прозак қабул қилади. Аммо камчилик унинг ён-атрофимиздаги оламга салбий таъсири ҳақида билса керак. Йорк Университети олиб борган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, антидепрессантлар (прозакнинг турли хиллари) табиатга, асосан, қушларга жуда катта миқдорда зиён келтирар экан.

Олимлар ёмғир чувалчангларида прозак миқдорини ўлчаб кўришган. Миқдор инсонникига қараганда кўп бўлмаган — 3 фоиздан 5 фоизгача. Сўнгра улар ўша чувалчанглар билан назорат остида бўлган 24 та чуғурчуқни озиқлантиришди ҳамда қушларни олти ой давомида кузатишди.

Қушларда ҳам айрим одамларда бўладиган акс таъсир кузатилди: улар емакка бўлган қизиқишларини юқотишди ва озиқланишни тўхтатиб қўйишди. Қушлар, шунингдек, ўзга жинс вакилларига қизиқишларини ҳам юқотди.

Ичимликлар учун найчалар

4. Бу кўзга кўринмас нарса — океанлар вайронкоридир

Экологик муаммо келтириб чиқараётган 10 омил

Маълум бўлишича, ресторанлар ва барларда ичимлик солинган бокалларга қўшиб бериладиган найчалар сайёра экологиясига жиддий зарар етказади. Қўшма штатларда ҳар куни мана шундай найчалардан 500 миллионта ишлатилинади.

Сўнгги 25 йил давомида бутун дунё пляжларидан олти миллионта ана шундай нацчалар йиғиб чиқилган. Дунё океанида ушбу найчалар энг кўп зарар келтирувчи ўнта чиқинди орасида эътироф этилади. Найчалар полипропилен — чиримайдиган пластикадан ясалади. Миллионлаб найчалар 12-14 тонна пластикага айланади ва уммон жониворларининг умрига зомин бўлади. Масалан ҳар йили пластмассалар таъсирида миллионта денгиз қуши ҳалок бўлади.

5. Қурбақаларни таом сифатида ишлатиш

Экологик муаммо келтириб чиқараётган 10 омил

Французларнинг қурбақадан тайёрлагувчи таомлари шу даражада машҳур бўлиб кетдики, энди бу жониворлардан ката саноат вужудга кела бошлади. Қурбақалар уларни махсус фирмаларда етиштирувчи Жанубий Америкадан келтирилади.

Япония ва Қўшма Штатлар қурбақаларни импорт қилувчи йирик импортчилар ҳисобланади (фақат АҚШ ҳар йили 5 млнга яқин қурбақани импорт қилади). Жанубий Америкадан келтирилувчи қурбақалар замбуруғларнинг бир тури билан захарланган бўлади. бу замбуруғларнинг инсон саломатлигига зиёни йўқ, бироқ у доимий равишда мутация жараёнини ўтказади ва унинг янги штаммлари ҳалокатга олиб келиши мумкин.

6. Бактерияларга қарши совун

Экологик муаммо келтириб чиқараётган 10 омил

Бактерияга қарши совунларнинг атроф-муҳитга қай даражада фойда-зиёни борлиги ҳақида мана нечи йилдирки баҳс-мунозаралар тингани йўқ. Жонс Хопкинс университети бактерияга қарши совун таркибидаги кимёвий бирикмалар канализацияга тушгач, нима бўлиши устида тадқиқот олиб борди. Совун таркибидаги кимёвий бирикмаларга — триклокарбан ва триклозан киради.

Бу бирикмалар тозалаш жараёнида сув билан ювилиб кетади, бироқ у сўнгра ерга тушади ва охир-оқибат сув юзасига чиқади. Триклокарбаннинг парчаланиши натижасида ундан канцерогенлар ажралиб чиқади, триклозаннинг парчаланиши эса хлороформни вужудга келтиради. Якунга бориб, бу кимёвий бирикмалар ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларнинг организмига бориб тушади.

Мушуклар

7. Мушуклар ҳожатхонаси глобал хавф пайдо қилади

Экологик муаммо келтириб чиқараётган 10 омил

Мушук парваришловчи одамларнинг аксариятида мушуклар учун махсус ҳожатхоналар қилинган. Бундай ҳожатхоналар бентонитли гелдан ясалади. Ушбу гелни ишлаб чиқариш эса очиқ усулда амалга оширилади. Бу эса атроф-муҳитга фақатгина ҳалокат олиб келади.

8. Балиқчилик фермалари

Экологик муаммо келтириб чиқараётган 10 омил

Балиқчилик фермаларининг кенгайиб бориши экологик ҳалокатни келтириб чиқаради. Қисқичбақаларни сунъий шароитда етиштирилиши соҳил майдонларидаги тупроқнинг деградацияга олиб келади, бу эса табиий сув органларининг ҳалокати демакдир. Бундан ташқари, ичимлик сувининг шўрланишига ҳам сабабчи бўлади.

Балиқчилик хўжалигида кўплаб балиқ чиқиндилари сувга оқизилишига тўғри келади. Шу боис аксарият ҳоллардабундай вазиятларда кимёвий маҳсулотлардан фойдаланиладики, унинг турган-битгани экология учун ўта зарарли ҳисобланади.

9. Соя озуқаси

Экологик муаммо келтириб чиқараётган 10 омил

Соя маҳсулотларини экологик тоза ва фойдали озуқа сифатида кўп бор реклама қилишган. Аммо яқинда олиб борилган текширувлар шуни кўрсатдики, соя етиштириш атроф-муҳитга етарлича зарар берар экан.

Сояни нафақат инсонлар истеъмол қилади, балки етиштирилган соянинг 80 фоизи чорвачиликда ҳам ишлатилинади. Ер юзида сояга бўлган талаб катта, шу боис ҳар йили уни етиштириш учун кўплаб жой талаб қилинмоқда. 2008 йилдан бошлаб Бразилияда ўрмонларни кесиш шу даражада авжолиб кетдики, натижада мамлакатда ўрмонсизлик ҳолати вужудга келди. Унинг ўрнига эса 1,2 млн гектар майдонга соя кўчати экиб чиқилди.

10. Озиқ-овқат чиқиндилари

Экологик муаммо келтириб чиқараётган 10 омил

Кўпчиликка болалик вақтида ота-онаси томонидан тушлик ва кечки таомни охирига қадар еб қўйиш кераклиги айтилган. Аммо улар бунинг қанчалик муаммо келтириб чиқаришини тасаввурам қила олишмаган. Ҳар йили озиқ-овқат чиқиндиси бутун жаҳон бўйича 1,3 млрд тоннага етади.

Уларни йиғиб олиш учун эса 750 миллиард доллар сарфланади. Озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун ҳар йили 3,3 млрд тонна пар гази ва ҳар йили Волга дарёсидан оқувчи сувдан уч баравар кўп миқдорида сув ишлатилинади.

Қишлоқ хўжалигининг 28 фоиз ери чиқиндиларни қайта ишлаш учун фойдаланилади. Шу боис 870 млн киши ҳар йили очликдан азият чекади.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади


Manba: xabardor.uz


Teglar: Hayot

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar