Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.12.2015

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 1 043

Дизайнерлар оддий нарсалардан фойдали ва қулай буюмлар яратиш устида кунлаб бош қотиришади. Истеъдодли дизайнерлар эса турмушимиз янада чиройли бўлишини ҳам таъминлайдилар. Улар шундай ғояларни ўйлаб топишадики, биз уларнинг асарларини кўрганимизда ҳайратланамиз.


«Гуллайдиган» фонарлар

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

Қуддусдаги кўчаларда баландлиги 9 метрли, гул кўринишидаги “Warde” ёритгичлари пайдо бўлди. Улар яқинига одам келса ёки машина яқинлашса, гул каби очилади.


Болалар чизган суратлар асосида яратилган ўйинчоқлар

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

“IKEA” компанияси бир неча йилдан буён антиқа юмшоқ ўйинчоқлар сотади, сотувдан тушган пулни эса хайрия мақсадларига йўналтиради. Бу сафар ўйинчоқлар болалар чизган суратлар асосида ишлаб чиқарилди: бутун дунё бўйича 10 нафар бола чизган суратлар асосида ўйинчоқлар тайёрланди. Мана бу йўлбарс ва динозаврни Ю-Чен Ву (6 ёш, Тайвань) ва Тимио (4 ёш, Бельгия) чизган.


Сув парисининг рўмоли

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

Мичиганлик Мелани Кэмпбэлл иссиқ ва ўзини сув парисидек ҳис қилиш имконини берадиган рўмолларни ўйлаб топди. Бу рўмоллар ҳақида бирданига бир нечта нашрда ёзилди ва Меланининг харидорлари навбатда туришибди.


Девордаги боғ

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

Девордаги боғ — флорист ва дизайнер Ким Фишернинг ижод мҳсули. Уй учун ажойиб безак ва тор хонадонда яшовчилар учун боғ.


«Ёришадиган» манзаралар

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

«Lago» студияси дизайнерлари граттаж (мумни ўткир тиғли буюмда тирнаш) услубидаги асарларни таклиф этишмоқда. Бу асарлардан завқ олиш учун ўткир ручка-перо ёрдамида махсус чизиқларни тирнаш талаб қилинади ва қоронғуликка яширинган гўзаллик намоён бўлади.


Исталган пайтда кир солинадиган кир машинаси

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

Кир машинасига кирларни солиб, уни ишга туширгач, яна қолиб кетган кирларни топадиганлар учун махсус ихтиро. Унинг махсус эшикчасидан кир ювилаётган пайтда ҳам кир солиш мумкин.


Дарахт-скамейка

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

Дизайнер Бенжамин Грейндорж йиқилган дарахтлардан скамейкалар тайёрлайди. Ҳам чиройли, ҳам экологик.


Қуёшли велосипед йўлкаси

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

Қуёш энергиясини йиғадиган дунёдаги биринчи велосипед йўлкаси Нидерландияниг Кромени шаҳрида қурилди. Йўлканинг бир квадрат метрида 70 киловатт-соат энергия тўпланади, бу эса учта уйни электр қуввати билан таъминлашга етади.


Лего-шиппак

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

“Лего” компанияси энди ўйинчоқлардан ташқари Лего-шиппак ҳам ишлаб чиқармоқда.


Ванна-шар

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

Бу ғаройиб ваннани питерлик дизайнер Александр Жуковский ўйлаб топди.


«Чўнтак» аравачаси

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

“GB” компанияси дизайнерлари йиғиб, сумкага солиб қўйиладиган аравача ўйлаб топишди.


Ҳайратланарли қандил-дарахт

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

Калифорниядаги узум боғларидан бирининг дегустация зали шифтини мана шундай кўринишдаги қандил безатиб туради.


Биокамин

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

«Жонли» оловни севадиганлар учун биокамин ёки экокамин ўйлаб топилган. Унга ёқилғи сифатида дарахт пайраҳаларидан олинадиган экологик тоза этил спиртидан фойдаланилади.


Велосипедчилар учун сигнал проектори

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

Озарбайжонлик дизайнер Эльнур Бабаев ўйлаб топган “Cyclee” проектори велосипедчиларга ҳайдовчиларни огоҳлантириш ва қоронғуда бемалол кўриниш имконини беради. Проектор ўтирғич орқасига ўрнатилади, велосипед ҳаракатига қараб белгилар автоматик равишда ёнади.


Эски тўнкадан ёритгич

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

“Cracked” ёритгичлари ўзига хос — улар орасига ёруғлик диодлари ўрнатилган тўнкалардир. Бу ёритгичлардан курси ёки стол сифатида ҳам фойдаланса бўлади.


Ёстиқда жанг қилувчилар учун

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

Дизайнер Брайан Ку ёстиқда жанг қилишни хуш кўрувчилар учун юмшоқ ятаганлар, нунчаклар, граната ва бошқа юмшоқ қуролларни ўйлаб топди.


«Самовий жанглар» вафли пиширгичи

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

«Самовий жанглар» фильмини кўриб улғайганлар учун вафли пиширгич.


Вазнсиз стол

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

“Duffy London” компанияси дизайнерлари шарлар устида тургандек кўринадиган стол яратишди.


Юмшоқ шоколад

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

Япониянинг “Bourbon” компанияси пластинка кўринишидаги шоколадларни ўйлаб топди. Улардан истаган нарсангизни ясашингиз мумкин.


Сабзавот конструктор

Ғаройиб дизайнерлик лойиҳалари

“le FabShop” компанияси дизайнерлари ўйлаб топган бу лойиҳа сабзавотлардан машина ва самолётлар ясаш имконини беради. У болаларнинг ижодкорлик қобилиятини оширади ва уларни сабзавотларни яхши кўришга ундайди.


Manba: xabardor.uz



Навигация


Teglar: Ijod

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar