Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.12.2015

Бундан зўри бўлмайди: Forbes версиясига кўра “олтин” тўйлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 429

“Ҳашамдор тўй” тушунчаси нимани англатади? Forbes XXI асрнинг энг кўп маблағ сарфланган тўйларини ҳисоблаб чиқди.

Шон Паркер ва Александра Ленас

Бундан зўри бўлмайди: Forbes версиясига кўра “олтин” тўйлар

Facebook асосчиларидан бири Шон Паркер ва келин қўшиқчи Александра Ленас тўйларини фэнтези услубида безашга қарор қилдилар.
Жуфтлик Оскар мукофотини қўлга киритган фильм “Узуклар қироли”нинг костюмлар бўйича рассоми Нгилу Диксонни стилист сифатида таклиф этишди. Меҳмонлар қадимий мактублар кўринишидаги безатилган таклифномалар олдилар.

Байрам учун безаклар Калифорниянинг Биг-Сюр шаҳрида қурилди ва миллион долларга айланди.
Кейинчалик Паркер қўриқхона ҳудудида ноқонуний тарзда тўйини нишонлагани учун Калифорния штатига яна 2,5 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги жарима тўлашга мажбур бўлди.
Никоҳ тўйи учун жами бўлиб 9 миллион сарфланди.

Татьяна Навка ва Дмитрий Песков

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ва фигуристка Татьяна Навканинг тўйи мана шу йилнинг август ойида Сочида бўлиб ўтди. Никоҳ маросимига 100 дан ортиқ меҳмонлар ташриф буюришди, уларнинг орасида машҳур сиёсатчилар, амалдорлар ва мусиқачилар бор эди.
Маросим учун жами 600 минг доллар сарфланди. Тўйда олинган суратларда Песковни қўлидаги қимматбаҳо соат билан боғлиқ жанжалларни ҳисобга олмаганда, спортчининг фикрига кўра, маросим “таъсирли ва ёқимли” ўтди.
Асал ойини Навка ва Песков гап-сўзларга қараганда, ижараси бир ҳафа учун 26 миллион рубль бўлган Сардиниядаги яхтада ўтказдилар.

Челси Клинтон ва Марк Мезвински

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтоннинг ягона қизининг тўйи қатъий равишда сир тутилди.
Челси ва Марк 2010 йилда Райбек (Нью-Йорк штати) да турмуш қурдилар. Маросимда шаҳар олиб чиқувчи йўл ва унинг тепасида жойлашган ҳаводаги ҳудуд ҳам ёпиб қўйилди. Меҳмонларга махсус идентификацион билакузуклар тарқатилди.

Тўй учун хизмат қилган кейтеринг компанияларининг ҳақи 750 минг долларга тушди. Никоҳни нишонлаш учун жами бўлиб 5 миллион доллар сарфланди.
Ўтган йили жуфтлик фарзандли бўлишди. Мана шу кунларда маълум бўлишича, Челси ва Марк иккинчи фарзандни кутишяпти.

Дональд Трамп ва Мелания Кнаусс

Модель Мелания Кнаус билан 2005 йилдаги никоҳ бизнесмен Дональд Трамп учун учинчиси ҳисобланади. Бироқ маросим нишонланиши бўйича аввалгиларидан қолишмайди.
Келин Christian Dior нинг 100 минг долларлик либосида меҳроб олдига борди, тўй учун тахминан миллион доллар сарфланди.

Пол Маккартни ва Хизер Миллс

Жаноб Полнинг Хизер Миллс билан учинчи тўйи ўрта аср Ирландия қасрида бўлиб ўтди. Маросим эса ҳинд услубида ташкил этилди. Кечада меҳмонларга завқ берган мушакбозлик нарҳи 100 минг фунт стерлингга айланди.

Меҳмонлар орасида Ринго Старни кўриш мумкин эди, табиийки, байрамда Beatlesнинг хит қўшиқлари янгради. Байрамнинг умумий нарҳи 3 миллон долларга тенг бўлди.
Афсуски, 4 йилдан кейин юз берган ажрашиш бундай чиройли ва сокин бўлмади: Миллс Маккартни бойлигининг бир қисмини суд орқали ундиришга ҳаракат қилди.

Андрей Мельниченко ва Александра Николич

«Еврохима» компанияси директорлар кенгаши раиси, Forbes рўйхатининг доимий иштирокчиси Андрей Мельниченко 2005 йилда югославиялик модель ва қўшиқчи Александра Николичга уйланди.
Маросим 30 миллион долларга тушди. Тўйга 300 та меҳмон таклиф қилинди. Келин-куёв улар учун ўзлари либос танладилар: аёллар учун кўйлаклар, эркаклар учун эса Armani смокинглари. Келин Vera Wang кўйлагини кийди.

Лайза Минелли ва Дэвид Гест

Айтишларича, Минелли ва Гестнинг тўйи “Грэмми” тақдирлаш маросимига ўхшаш бўлган. У Нью-Йоркдаги Regent меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Элизабет Тейлор келиннинг дугонаси бўлди.
Маросимни Тони Беннетт олиб борди, меҳмонлар орасида Миа Фэрроу ва Даяну Россни кўриш мумкин эди.
Никоҳ бор-йўғи бир ярим йил давом этди ва жанжалли ажрим билан якунланди.

Ваниша Миттал ва Амит Бхатиа

Ҳинд тўйлари нафақат энг ранг-баранг, баъзида энг қимматлари ҳамдир. 2004 йилда ҳинд металлургия магнатининг қизи Лакшми Миттал банкир Амит Бхатиага турмушга чиқди.
Жуфтлик тўйни Парижда нишонлашди, у ерга мингга яқин дўстлари ва қариндошларини олиб боришди.
Байрам бир ҳафта давом этди ва унга 60 миллион доллар сарфланди. Меҳмонлар Тюильри боғи бўйлаб сайр қилдилар, Кайли Миноуг ижросидаги жонли ижрони тингладилар.

Байрам давомида меҳмонларга жами бўлиб 6000 та таом тортилди, 300 нафар вегетариан меҳмонлар учун махсус таомлар Ҳиндистондан самолётда ҳар куни етказиб берилди.
2003 йилда Ваниша Миталл турмуш ўртоғи билан ажрашиш учун ариза берди.

Шристи Миттал ва Гулража Бехл

Митталлар оиласи тушунишимиз бўйича тўйларга пулини аямайдиганлардан. 2013 йилда ҳиндистонлик сармояли банкир Гелраж Бехл Прамода Миталнинг қизи ва Лакшми Миталнинг жияни Шристи Миталга уйланди.
Куёв тўйга оппоқ отда кириб келди.
Мазкур тўй учун 82 миллион долларга яқин пул сарфланган. Каталонияда бўлиб ўтган маросим учун 200 киши хизмат кўрсатди. Шампань ичимлигининг ўзи 160 минг долларга тушди, олти қаватли торт эса 60 кг ҳажмга эга эди.

Прия Сачдев ва Викрам Чатвал

Модель Прия Сачдев ва собиқ актёр ҳамда миллионер Викрам Чатвалнинг никоҳ тўйи 2006 йилнинг февралида бўлиб ўтди. Улар тўйларини ўн кун давомида Ҳиндистоннинг учта турли шаҳарларида нишонлашди.
Маросимга АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон рафиқаси Хиллари Клинтон билан, модель Наоми Кэмпбелл, актёр Харрисон Форд, “пўлат қироли” Лакшми Миттал ва Ҳиндистоннинг бош вазири Манмохан Сингх ташриф буюрдилар.
Филлар устидаги поло ва Mughal сузиб юрувчи саройидаги бал меҳмонларга завқ бағишлади.
Викрам ва Прия 2011 йилда ажрим учун ариза беришди.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar