Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.12.2015

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 438

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

Яқинда сайёҳ-блогер Сэм Хуан кўп парвоз қилувчи йўловчилар учун бериладиган бонус милялари эвазига нархи 60 минг долларлик дунё бўйлаб саёҳатга чиқди.

Хуан 11та шаҳар, 7та мамлакат ва 5та қитъага саёҳат қилди, эвазига эса атиги 300 доллар тўлади. У бунинг учун ўзига хос айёрликдан ҳам фойдаланганлигини яширмади.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

1. Юрагим дукиллаб урар, аммо қиёфамни жиддий кўринишда сақлашга ҳаракат қилардим. Йўловчиларни рўйхатга олувчи агент компьютерида ниманидир ёзди ва гўшакни кўтарди. Миямга бир фикр урилди: «Тамом. Мен учмайман». Кейин у гўшакни қўйди ва жилмайди, бир неча сониядан кейин эса менга Мельбурнга чипта узатди. Мен ниҳоят ўзимнинг олтин чиптамни қўлга киритдим ва ҳаётимдаги қизиқарли парвоз бошланди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

2. Мен илгари бошқа авиакомпанияларнинг биринчи классдаги самолётларида учганман, лекин “Emirates First Class Suites” ўзгача эди. Менга хизмат кўрсатиш Мельбурн аэропортига кирган чоғимданоқ бошланди. Мен “Emirates First Class”нинг бўм-бўш турган рўйхатга олиш устуни ёнига бордим. Эконом класс устуни олдида эса одам жуда кўп эди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

3. Мен “Qantas First Class” залига кирдим. Агент чиптамни сканердан ўтказди, сўнг жилмайиб деди: «Хуш келибсиз, жаноб Хуан».

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

4. Овқатланадиган столлардан бири ёнига ўтирдим. Костюм ва галстукли официант олдимга келиб менюни узатди ва шампан виноси таклиф қилди. Парвоз давомида мени ажойиб зиёфат кутиб турганини билганим учун оддийгина мюслига буюртма бердим. Бу мен умримда еган энг яхши мюсли эди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

5. Қисқагина нонуштадан сўнг бир қадаҳ шампан олдим ва залдаги кенг диванлардан бирига ўтирдим. Қулайгина жойлашиб олишим билан олдимга қўл юкимни кўтарган зал ходими келди ва юкимни ёнимга қўйиб қўйди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

6. Тез орада самолётга чиқиш вақти етиб келди. Мен залдаги хизматчиларга миннатдорчилик билдирдим ва «барча самолётлар қироли» — Airbus A380 томон йўл олдим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

7. Мен “Emirates” ходимасидан рейсга чиқиш бошланганлигини сўрадим. У менинг чиқиш талонимга тезгина кўз югуртирди ва мен биринчи класс йўловчиси бўлганлигим учун залга ўтишим кераклигини айтди. Мен унга самолётга чиқиш вақти бўлганлиги учун залдан ҳозиргина чиққанлигимни айтдим. Ходима мени ўзи билан лифт олдига бошлаб борди ва хусусий кутиш ҳудудига олиб келди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

8. Бир неча сониядан сўнг бир киши ёнимга келди ва менга самолётга чиқиш учун алоҳида йўлакни кўрсатди. Яна бир киши эса чиқиш талонимга бир қараб қўйди ва йўл кўрсатди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

9. Мен йўлак бўйлаб ёлғиз ўзим кетдим. Олдимда ҳам, ортимда ҳам бирон киши йўқ эди. Ўзимни гўёки шахсий самолётимга чиқаётгандек ҳис қилардим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

10. Мени стюардесса кутиб олди ва жойимга кузатиб қўйди. У “Suites” биринчи марта учаётганлигимни сўради. Мен унга илк марта учаётганлигимни айтдим. У асосий қоидалар ҳақида қисқагина тушунча берди ва бир қадаҳ шампан таклиф қилди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

11. Менинг “First Class Suite”даги илк таассуротим «даҳшат» эди. Сиз интернетда фотосуратларни кўрган бўлишингиз мумкин, лекин ўз кўзинг билан кўрганингдагина “Suite”нинг асл жозибасига гувоҳ бўласан экан. Бу ерда ҳаммаси аъло даражада: ҳамма ерда тилла суви югуртирилган — столдан тортиб ҳаво ҳароратини назорат қиладиган суюқ кристалли экрангача.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

12. Ҳамма нарса сизни ҳайратда қолдириш учун мўлжалланган. Бу ерда ҳатто автоматлашган бар ҳам бор.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

13. Мен 2004 йилда тайёрланган “Dom Perignon”дан бир қадаҳ ва қовурилган ёнғоқ олдим. Ўзимни худди маъбудлар шарбатини ичаётгандек ҳис қилдим. Мен нима учун унинг бир шишаси 200 доллар туришини тушуна бошладим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

14. Шундан кейин стюардесса менга қаҳва ва хурмо таклиф этди. Биз учишни бошладик. А380 дунёдаги энг катта йўловчи самолёти бўлганлиги учун мен тўртта двигателдан баланд шовқин чиқишини кутгандим, бироқ двигателларнинг овози зўрға эшитиларди. Бу мен гувоҳ бўлган энг текис парвоз эди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

15. Мен тезда менюни ўргандим. Очиғини айтаман, уч соатлик парвоз учун бу жудаям кўп эди. Қорним очиққанлиги учун аввалига мевали испанча қуймоққа буюртма бердим. Стюардесса мини-ошхонада мен учун жой тайёрлади.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

16. Мени ҳайрон қолдирган илк нарса столнинг ажойиб тарзда безатилганлиги бўлди. Мевалар янги бўлиб, иштаҳани очарди. Испанча қуймоқ жуда ширин эди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

17. Овқатланиб бўлгач, люкс хонамни ўрганишга киришдим. “Emirates Suite” автоматик эшиклар билан жиҳозланган. Хона эшигини очиш ёки ёпиш учун тугмачани босиш кифоя.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

18. Шундан сўнг самодаги энг қиммат ичкилик – “Hennessy Paradis” коньягидан татиб кўрмоқчи бўлдим. Унинг бир шишаси 700 доллар туради.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

19. Сўнгра стюардессадан... душ ҳақида сўрадим. Стюардесса олдимга келиб: «Жаноб Хуан, душ тайёр» деганида хурсанд бўлиб кетдим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

20. Спа-салонга кирар экансиз, биринчи навбатда унинг катталиги эътиборингизни тортади. У жудаям катта. Ўлчами жиҳатидан у камида учта ванна хонасига тенг келади. Девордаги гулқоғозларда Дубай манзараси акс этган ва оёғингиз остидаги пол исийди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

21. Спа-салонда улкан суюқ кристалли экран бўлиб, у душ қабул қилаётганингизда самолёт қаерда учаётганлигини кўрсатиб туради.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

22. Бу худди ўзингиз ўйламаган жойда хазина топиб олгандек эди. Мен хурсандчиликдан овозим борича кулардим. Бундай вазиятга биринчи марта дуч келганлигим учун душда белгиланганидан кўпроқ вақт чўмилиб юборибман. Белгиланган вақт якунлангач, сув бериш тўхтар экан. Мен сув бутунлай тўхтаб қолгунига қадар чўмилишга улгуриб қолдим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

23. Душ қабул қилиб бўлганимдан сўнг менга бир қути “Godiva” конфетини таклиф қилишди. Мен самолёт бортидаги биринчи душимни нишонлаш учун бир стакан “Hennessy Paradis” сўрадим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

24. Тез орада Оклендга қўндик. Менга биринчи ва бизнес класси йўловчилари учун мўлжалланган «тезкор ўтиш йўлаги» ҳақида тушунтиришди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

25. Биринчи класс йўловчилари сифатида самолётдан ҳаммадан аввал тушдик. Окленддан Сиднейга.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

26. Мен қўл юкимни аэропортдаги юк сақлаш хонасига қўйдим ва “Emirates”нинг рўйхатга олиш устуни олдига келиб кейинги рейс учун самолётга чиқиш талонини олишга қарор қилдим. Қоида бўйича рўйхатга олиш парвоздан 3,5 соат олдин бошланади, лекин мен биринчи класс йўловчиси бўлганлигим учун менга дарҳол чипта беришди. Сўнгра Окленд марказига борадиган автобусга ўтирдим. Шаҳар марказида айланиб бўлгач, Окленд портига бордим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

27. Куннинг иккинчи ярми тезда ўтиб кетди ва мен автобусга ўтириб аэропортга қайтдим. Стюардесса мени кўриб «Жаноб Хуан, хуш келибсиз!» деди. У навбатчидан қўл юкимни кўтариб олишни сўради. Навбатчи қўл юкимни ўзим кўтаришимни айтганимда менга бир оз ҳайрон бўлиб қараб қолди. Мен олдинги парвозда ўтирган жойимни (2K) эгалладим ва менга бир қадаҳ “Dom Perignon” беришди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

28. Бу иккинчи парвозим бўлганлиги боис ҳаяжондан биринчи парвозда ўтказиб юборган нарсаларга аҳамият бера бошладим. Бу ерда турли конфет ва псталардан иборат сават ҳам бор эди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

29. “Emirates” “First Class Suite”нинг барча йўловчилари ўзларини қулай ҳис қилишлари учун барча шароитларни яратган.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

30. Окленд бўйлаб саёҳатдан қорним оч қайтгани учун беш хил овқатга: салат, дудланган лосос, қовурилган мол гўшти, шоколадли торт ва пишлоқа буюртма бердим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

31. Стюардессадан мол гўшти билан қандай вино ичиш мумкинлигини сўрадим. У менга 2001 йилда тайёрланган “Chateau Gruaud Larose”ни таклиф қилди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

32. Қорним тўйиб кетган бўлса-да, пишлоқ ва шоколадли тортдан воз кеча олмасдим. “Emirates” авиакомпанияси қандай пишлоқ ейишингизни сўраб ўтирмайди, балки барча турдаги пишлоқларни олдингизга келтириб қўяди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

33. Торт ва пишлоқдан бир-икки тишламдан тотиб кўрдим. Кейин навбатчидан қачон душ қабул қилишим мумкинлигини сўрадим. Ўн дақиқадан сўнг душ тайёр бўлди ва мен самолётда иккинчи марта душ қабул қилишга киришдим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

34. Бу кун давомидаги иккинчи душ қабул қилишим бўлганлиги учун яна бир нечта нарсаларга эътибор бердим. “Emirates” душ қабул қилиш учун барча имкониятларни яратиб қўйган. Бу ерда суюқ совундан тортиб кондиционергача саккиз хил идиш мужассам эди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

35. Стюардессалар Сиднейга қўнишга тайёргарлик кўра бошлашди ва мен душдан чиқиб жойимга ўтирдим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

36. Чегара назоратидан бирпасда ўтдим ва ўн беш дақиқадан кейин мен аэропорт ташқарисида бўлдим. Мен Сидней портига борадиган поездга ўтирдим. Гаванга келганимда кўзим улкан кемага тушди. У “Queen Mary2”океан лайнери экан.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

37. Мен эрталаб соат тўртда меҳмонхонадаги номеримда соат қўнғироғининг жиринглашидан уйғондим. Икки соатдан сўнг Дубайга учиб кетишим керак эди. Мен тезда ўзимга таниш 2К ўрнимга ўтирдим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

38. Қуёш кўтарила бошлаганда биз Сиднейдан учиб кетдик ва Дубай сари 13 соатлик саёҳатимиз бошланди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

39. “A380 Emirates”нинг яна бир хусусияти унинг автоматлашган жалюзиларидир. Пардани ёпиш учун сенсор панелдаги тугмачани босиш кифоя. Шифтга қараб ётар эканман, ўзимни худди осмондаги алоҳида хонада ётгандек ҳис қилдим. Тезда ухлаб қолдим. Олти соатдан сўнг мен тетик ва бардам ҳолда уйғондим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

40. Уйғонгач, “Emirates A380”нинг биринчи ва бизнес-класс йўловчилари учун мўлжалланган барига кирдим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

41. Барни кўриб ҳайратдан оғзим очилиб қолди. У мен телевизордаги реклама роликларида кўрган бар билан бир хил эди ва айтишим мумкинки, ер юзидаги анча-мунча барлардан яхшироқ эди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

42. Ичкилик ичганимдан кейин қорним очганини ҳис қилдим ва тушлик қилиш учун ўз жойимга қайтдим. Тушликка икра танладим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

43. Тушликдан сўнг бир қадаҳ “Hennessy Paradis” сўрадим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

44. “А380”да бошқарув панели “iPad” услубида бўлиб, у орқали кўнгилочар дастурларни томоша қилиш, ўриндиқнинг ҳолатини ўзгартириш ва ичимлик сўраш мумкин.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

45. Биз Дубайга яқинлашиб қолгандик. Мен «Интерстеллар» фильмидан парча кўрмоқчи бўлдим ва охирги “Hennessy Paradis” қадаҳига буюртма бердим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

46. Қўнаётганимизда мен Яқин Шарқ манзаралари ҳақида тасаввурга эга бўлдим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

47. Одатдагидек, биринчи класс йўловчилари самолётдан биринчи бўлиб тушишди ва мен экипаж аъзолари билан хайрлашдим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

48. Дубайдан Миланга. Юк олиш ҳудудининг икки тарафи пальмалар билан ўралганди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

49. Мен Дубай метроси орқали Форс кўрфазидаги энг замонавий шаҳарга йўл олдим. Маълумки, Дубай меҳмонхоналари анча қиммат. Мен “Burj Dubai” меҳмонхонасидан номер олишга муваффақ бўлдим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

50. Тунда томдаги бар жудаям қизиқарли жойга айланди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

51. Менинг Дубайдаги беш куним тезда ўтиб кетди, лекин асосий жойларни кўриш учун вақтим етарли бўлди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

52. Булар эски Дубайдаги дау қайиқлари.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

53. Дубайда бўлган кунларимда Холи фестивалида ҳам қатнашиш имконияти пайдо бўлди. Мана буни байрам деса бўлади!

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

54. Тез орада жўнаш вақти келди ва мен Дубай аэропортига қайтдим. Биринчи ва бизнес класс йўловчилари учун махсус чегара назоратидан ўтиш ҳудуди мавжуд эди. Мен “Emirates First Class” залига йўл олдим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

55. Бу «B» зали бўлгани учун уни кичикроқ деб тахмин қилгандим, лекин кирган заҳотим залнинг катталиги мени ҳайратга солди. У деярли бутун терминални эгаллаган, шифти шаффоф бўлиб, ўзингизни залда эмас меҳмонхонада юргандек ҳис этишга мажбур қиларди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

56. Асосий кириш эшиги жуда катта бўлиб, ичкарида мини-фавворалар мажмуаси ҳам бор эди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

57. Ресторан қойилмақом эди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

58. Официантка 15 дақиқадан сўнг тушлик берилишини айтди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

59. Тушликдан сўнг зал бўйлаб айландим. Биринчи класс йўловчилари оз бўлишига қарамасдан, зал жудаям катта эди. Мен диванлардан бирига ўтирдим ва “Moet” шампанига буюртма бердим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

60. Бир оз ҳордиқ чиқаргач, биринчи класс йўловчилари учун бепул спа хизматидан фойдаланишга қарор қилдим. Мен сочимни қисқартиришни танладим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

61. Сочимни қисқартиргач, туфлимни ҳам тозалатдим, зеро биринчи класс йўловчилари учун бу хизмат ҳам бепул амалга оширилади.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

62. Тез орада самолётга чиқиш вақти келди ва мен худди Мельбурндаги сингари самолётга биринчи класс йўловчилари учун мўлжалланган лифт орқали чиқдим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

63. Мен биринчи класс барини кўздан кечиришга уриндим. Ҳа, “Emirates”нинг бари ажойиб… Барда бирорта ҳам йўловчи кўрмадим.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

64. Миланга парвозимиз Эрон орқали бўлди.

300 доллар эвазига 60 минг долларлик парвозга отланиш қандай бўлади?

65. Тез орада Миланга қўна бошладик. Биринчи класс йўловчиларини биринчи бўлиб ўтказиб юборишди. Самолётни тарк этганимдан сўнг бу парвоз бир умр ёдимда сақланиб қолишини тушундим.


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar