Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.12.2015

Роботлар қачондир биздан ишимизни олиб қўйишадими?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 327

Роботлар қачондир биздан ишимизни олиб қўйишадими?

Атрофга назар ташланг, ниманинг гувоҳи бўласиз? Кўзимиз аллақачон ўрганиб қолган манзарага: бутун атрофимизни роботлар қуршаб олганига. Улар ҳаётимизни енгиллаштириш учун ўйлаб топилган. Аммо вақти келиб, улар бизни ишимиздан маҳрум этишмасмикан?

Қаерда роботлар одамлар ўрнини эгаллаб бўлди?

Роботлар қачондир биздан ишимизни олиб қўйишадими?

Яқинда Японияда Henn-na (Henn-na Hotel) меҳмонхонаси очилди. Унда 90 фоиз юмушни роботлар амалга оширади. 10 нафар киши эса қолган 10 фоиз ишни қилади. Kokoro компанияси томонидан ишлаб чиқилган роботлар актроидлар деб номланди. Улар меҳмонларни кутиб олиши, кўзларга қараб алоқа ўрнатиши ва ҳаракатларини бошқара олишлари мумкин. Айримлари ҳатто чет тилларида ҳам гаплаша оладиган этиб чиқарилган.

Меҳмонхоналарда пайдо бўлган мустақил роботлар

Henn-na меҳмонхонасида (маъноси “Ғалати меҳмонхона”) актроидлардан ташқари бошқа роботлардан ҳам фойдаланилади. Масалан, Aldebaran Robotics компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Нао (NAO) ва Пеппер (Pepper) роботлари хизмат кўрсатади. Роботлар ташқарида меҳмонларни кутиб олади, уларни рўйхатга олиш жойига олиб боради, пальтоларини ечишда ёрдам беради, сумкаларини кўтаришади ва хоналарни тозалашади.

Роботлар қачондир биздан ишимизни олиб қўйишадими?

Henn-na шу турдаги меҳмонхоналар орасида ягона эмас. Нью-Йоркда YOTEL меҳмонхонаси бўлиб, унда роботлар меҳмонларнинг буюмларини жойлаштиришади, кофе дамлашади, ётоқ тўшаклари олиб келишади, хоналарни тозалашди ва бошқа кўплаб ишларни амалга оширишади.

2014 йилда Starwood меҳмонхонаси Botlrs деб номланган роботларни намойиш этди. Меҳмонларга хизмат кўрсатувчи ушбу роботлар инсон кўмагисиз меҳмонхона бўйлаб ҳаракат қилишлари ва лифтлардан фойдаланишлари мумкин. 1992 йилдан бошлаб эса, роботлар шифохоналарда хизмат кўрсатишни бошлаган: улар патнисларда таом ва дори воситаларини олиб келишади, тўшакларни тўғирлашади, чиқиндиларни тозалашади. Lowe’s гипермаркетлар тармоғида эса, OSHbot роботлари харидорларга зарур маҳсулотни ҳарид қилишда ёрдам беришади.

Қўриқчи ва “қора” меҳнат қилувчи роботлар

Роботлар қачондир биздан ишимизни олиб қўйишадими?
Amazon буюртмаларни ўз вақтида амалга ошириш учун ўз омборхонасида 15 000 та робот хизматидан фойдаланади. Ҳатто АҚШ қуролли кучлари ҳам ўн минглаб аскарларини роботлар билан алмаштиришни режалаштирмоқда.

Роботлар қачондир биздан ишимизни олиб қўйишадими?

2014 йилда Бирмингем университети Боб деб номланган қўриқчи-роботни синовдан ўтказди. Унинг бўйи 1,8 метр бўлиб, хоналарни сканердан ўтказади ва шубҳали бирор нарса пайқаса огоҳлантирувчи товуш чиқаради. Агар Боб бир жойда муаммога учраб қолса, ёрдамга чақиради, қуввати ўтирип қолса, мустақил равишда ўзини қувватлантиради.

Роботлар қачондир биздан ишимизни олиб қўйишадими?

Роботлар масофадан туриб ишловчилар учун ҳам самарали бўлмоқда. Масалан, Массачусетс технология бизнес мактабининг масофадан туриб ишловчи ўқитувчилари ўз ҳамкасблари билан роботлар ёрдамида мулоқот олиб боришади.

Уларни инсоният ҳаётига татбиқ этиш қай даражада тўғри?

Роботлар ишхоналарда биз билан ёнма-ён юрибди, аммо вақти келиб улар ишимизни қўлимиздан олиб қўйишмасмикан? Айримларнинг фикрича, роботларни кенг кўламда қўлланилиши, бир кун бизни кўчада қолдиради. 2013 йилда Оксфорд университетида тадқиқот олиб борилди. Унга кўра яқин келажакда 47 фоиз иш ўрни автоматлаштирилади. Орадан 20 йил ўтиб эса айнан шу соҳаларда одамлар ўз ўрнини роботларга бўшатиб беради.

Бу борада яна бир фикр юради: роботларга энг оғир вазифаларни юклаб, инсонлар қизиқарли ва юқори технологияли ишлар билан шуғулланишлари ҳам мумкин. Ҳар ҳолда Double Robotics компанияси раҳбари Дэвид Канн шундай ҳисоблайди. Унинг компанияси ишлаб чиқарган роботлардан бугунги кунга келиб, Массачусетс технология институтида фойдаланишади.

Технологик тараққиёт ва инновациялар таҳлилий фонди иқтисодчиси Роберт Аткинсон вазиятни таҳлил қилиб шу фикрга келдики, вақти келиб роботлар инсонлардан иш ўринларини олиб қўйишади. Аммо вазият тескари кўриниш тусига киради: роботларни жорий этиш камаяди. Аткинсон бунинг сабабини икки кўринишда тасвирлаган:

1. Ўттиз йил муқаддам АҚШ робот ишлаб чиқариш соҳасини фаол равишда инвестиция қилган эди. Ҳозир буни камайтирди.

2. Аэропортлардаги рўйхатга олиш жойларида ўрнатилган айрим автоматлаштирилган хизматлар барбод бўлди.

Аткинсоннинг, учинчи сабабнинг қўшимча қилишича, АҚШда самарадорликни ривожлантирувчи сиёсатчилар етишмайди.

Улар мамлакат маҳсулдорлигини ошириш учун кўп иш қила олишади, аммо ҳеч нарсани режалаштиришмайди. Масалан, Австралияда маҳсулдорликни ривожлантириш учун махсус миллий комиссия фаолият юритади. Биз бўлсак, нима қилиш кераклигини тавсия қиламиз холос, дейди у.

Роберт Аткинсон шундай фикр билдиради:

“Компаниялар эса автоматлаштирилган тизимга кўра, арзон тўловлар эвазига инсонларни ёллашни маъқул топишади. Уларни роботлар билан алмаштиришга ҳеч қандай зарурат йўқ. Агар инсонларга кўп тўлашга тўғри келганида, улар роботлаштириш жараёни ҳақида ўйлаб кўришган бўларди”.

Ўйлаб кўрайлик, худди Нью-Йорк фаст-фудларида паст маошга ишлаб келаётган ходимлар ўз маошларини оширишни талаб қилишганидек ҳолатлар юз берса, бу жараён тезлашади.

Гарри Матиасон

Littler Mendelson юридик компанияси президенти

Жараён бор. Нью-Йоркдаги фастфудларда ишловчилар соатига 15 доллар маош олишяпти. Яқинда иш берувчилар иқтисодий тежамкорликка эришиш учун роботлар хизматидан фойдаланишни бошлайди. Бунга мувофиқ автоматлаштириш жараёни тезлашади. Агар биз иқтисодий фаолиятга тўғри амал қилмасак, яқин беш йил ичида атрофимизда роботлар ўймалашиб юради.

Роботлар биздан ишимизни олиб қўйишади, лекин бу унчалик ваҳимали эмас

Аткинсонга ўхшаб Матиасон ҳам бундан ваҳимага тушмаслик зарур, деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, 47 фоиз иш ўрнининг автоматлаштирилиши ишсиз қолиш хавфини келтириб чиқармайди.

Гарри Матиасон

Littler Mendelson юридик компанияси президенти

Одамларни айни дамда мавжуд бўлмаган иш ўринларига жалб этиш бошланади. Агар биз тарихга юзланадиган бўлсак, бундай жараён бўлиб ўтганига гувоҳ бўламиз. Ўшанда хаммаси ҳозиргидек тез бўлмаган, албатта. 1870 йилда қишлоқ хўжалигида 70–80 фоиз аҳоли ишлаган, ҳозир бу кўрсаткич 1 фоизни ташкил этади.

Шунингдек, яна бир бор тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларнинг кириб келишидан олдин ҳам ишсизлик бўлган ва ҳатто кейинчалик уларнинг сони камайган. Яқин 10 йил ичида одамларни ишсиз қолиш ташвиши эмас, балки янгиликларни ўрганиш қийнаб қўяди. Агар инсон 10 йил давомида бир ишда муқим ишлаган бўлса, унда унинг иш фаолиятига ҳеч нарса таъсир кўрсата олмайди.

Матиасоннинг фикрича, бизни ажойиб замонлар кутиб турибди. Меҳнат кодексларига ўзгартиришлар киритиладиган вақтлар яқинлашмоқда.

Қачон бўлса-да, барча соҳаларнинг роботлаштиришига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Чунки кимдир иш ўрнидан ажралиб қолишдан қўрқса, бошқа биров эса иқтисодий тежамкорликка эришишни орзу қилади. Бу инсонга хос хусусият.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади


Manba: xabardor.uz


Teglar: Texnologiya

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar