Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.12.2015

Нима учун Жанубий Кореядаги ходимлар тобутга солинади?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 332

Жанубий Корея ўз жонига суиқасд қилиш бўйича энг юқори кўрсаткичга эга. Офис ходимлари эса доимий равишда зўриқиш ва тушкунликка тушишлари тўғрисида нолийдилар. Ҳаётни қадрлашни бошлашлари учун компаниялар ходимларига ўзининг кўмиш маросимида иштирок этишни таклиф этмоқдалар.

Нима учун Жанубий Кореядаги ходимлар тобутга солинади?

Сеулдаги ўта замонавий офисда рекрутинг компанияси ходимлари ўзларининг кўмиш маросимларини машқ қилмоқдалар. Оппоқ узун халат кийиб олган ҳолда, улар оилаларига хайрлашув мактубини ёзишмоқда. Паст овоздаги инграшлар аста-секинлик билан дастрўмол ортида яшириб бўлмайдиган баланд овоздаги хўнграшларга айланиб кетади.

Кейин эса жараённинг авж қисмига навбат келади: хизматчилар ўрниларидан туриб, тобут ёнига келишади ва унинг ичига кириб ётишади. Иштирокчиларнинг ҳар бирида мотам ҳошиядаги шахсий сурат бор.
Мазкур амалиёт офис ходимлари томонидан қандай баҳоланишини тушуниш мушкул: Жанубий Кореяда ходимлар иш берувчи компания томонидан амалга оширилаётган хатти-ҳаракатларни танқид қилишмайди, шунинг учун шахсий кўмиш маросимини машқ қилиш иш бераётганга ўхшайди.

“Мазкур тажрибадан сўнг мен янгича ҳаёт кечиришим кераклигини англадим, - дейди Чо Юн Тэ, тобутдан чиқаётиб. Мен кўплаб хатолар қилганимни тушундим, умид қиламанки, ўз ишимни яхши кўриб қолишга муваффақ бўламан ва вақтимнинг кўп қисмини оилам билан ўтказаман”.
Компания президенти Пак Чун Вон иш берувчининг ўз ходими учун масъуллиги офисдан ташқарида ҳам амалда бўлади дея ҳисоблайди. Мисол учун у ўз ходимларининг ота-оналарига миннатдорчилик билдириш мақсадида мана шундай фарзандни вояга етказганликлари учун гуллар юборади.



Эшакнинг ханграши

У ҳар куни эрталаб яна бир маросимни компаниянинг барча ходимлари амалга оширишлари керак деб ҳисоблайди. Улар биргаликда бадантарбия машқларини бажаришади, машқлар эшакнинг ҳанграшига ўхшаган баланд овоздаги кулгу билан якунланади. Даҳшатли саҳна.

Нима учун Жанубий Кореядаги ходимлар тобутга солинади?

“Мен дастлаб жамоавий кулиш аҳмоқона ҳаракат деб ҳисоблардим ва бу нима учун кераклигини тушунмас эдим, - дейди эрталабки машқлар иштирокчиси бўлган аёл, - бироқ кулишини бошлашинг билан нигоҳингни ҳамкасбларингдан уза олмайсан ва ҳақиқатан ҳам кула бошлайсан. Ўйлашимча, бунинг ижобий таъсири бор. Ҳаётда мазза қилиб кулиш мумкин бўлган нарсалар жуда кам, шунинг учун биргаликда кулишнинг бундай усули ёрдам беради”.
Кўриниб турибдики, кулгу кореялик офис ходимларига жуда зарур. Жанубий Кореядаги суиқасдлар фоизи ривожланган давлатлар орасида энг баланд. Бундан ташқари, ходимлар офисга раҳбардан олдин келиш ва ундан кеч кетиш анъанаси устидан шикоят қиладилар.

Корея нейропсихология уюшмаси кучли зўриқиш тўғрисида шикоят қилганларнинг чорак қисми зўриқиш сабаби ишдаги муаммолар билан боғлиқлигини айтишган.
Ўтган йили Сеул шаҳар ҳокимияти барча офис ходимларига иш кунининг ўртасида сиеста, яъни бир соат кундузги уйқу учун рухсат берди. Бироқ бу янги одатнинг бошқа томони ҳам бор: мазкур бир соат вақтни қоплаш учун ишчилар бир соат вақтлироқ келишлари ёки офисда бир соатга ушланиб қолишлари керак.



Болаликдан бошланган рақобат

Бироқ энг яхшиси бўлишга интилиш ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ. Кореяда ушбу хусусият болалик даврлариданоқ тарбияланади. Кичик ёш пайтиданоқ рақобатдошлик руҳи сингдирилади.

Мисол учун, ўтган ҳафтада кореялик ўсмирлар ҳаётидаги энг муҳим мусобақа бўлиб ўтди. 630 мингдан ортиқ мактаб ўқувчилари бир вақтда имтихон топширдилар, унда юқори рейтингдаги университетга кирадиганлар, оддий университетга кирадиганлар ва умуман ўқишга кирмайдиганлар аниқланишади. Синовдан ўтишга келган ҳар бир ўқувчи баланд ҳайқириқлар билан кутиб олинди.

Нима учун Жанубий Кореядаги ходимлар тобутга солинади?

Жамоат транспорти ҳаракатидаги ноқулайликнинг олдини олиш мақсадида баъзи катталарнинг иш вақти бир соат кечроқ бошланди. Имтихонга кечикканлар махсус телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин бўлди, уларни полиция олиб келишда ёрдам берди. Шунингдек 35 дақиқа давомида инглиз тилидан оғзаки жавоб вақтида барча учишлар тўхтатиб турилди.

Сеулда имтихон топшираётган ўқувчилар ота-оналари будда ибодатхоналарига бориб, фарзандларининг муваффақияти учун дуо қилишди. Ўн икки кун давомида ҳар куни оналар ва бувилар махсус дуони амалга оширишди. Уларнинг тепасида эса дуо қилишаётган одамнинг исми ёзилган қоғоздан ясалган чироқлар осиб қўйилди.

Имтихон, яхши университетга кириш, кейин эса яхши ишда ишлашга бўлган бундай муносабат билан кишилардаги доимий зўриқишга хайрон қолмаса ҳам бўлади.
Ҳаётнинг илиқ томонларини топиш учун ўзининг кўмиш маросимини машқ қилишдан кўра кўпроқ нарса қилиш керак бўлиши мумкин.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar