Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.12.2015

Мансаб пиллапояларидан юқори одимлашда қўл келадиган 8 маслаҳат

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 419

Мансаб пиллапояларидан юқори одимлашда қўл келадиган 8 маслаҳат

Сиз анчадан бери офисда ишлайсизми? Мансаб пиллапоясида кўтарилиш бўлишини кутяпсиз, бироқ бу амалга ошмай турибди ва нима қилишга бошингиз қотдими? Сиз учун махсус - мансаб пиллапояларидан олға интилишга ёрдам берувчи фойдали маслаҳатлар.
Аввал ҳам карьера борасида ўсишга тўғаноқ бўладиган хатолар ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Бироқ ишда тезлик билан “кўтарилиш” учун ҳам муайян қадамларни амалга ошириш ҳам керак бўлади. Улардан баъзиларидан хабардорсиз, бошқалари эса сиз учун янгилик бўлади. Бу мақолада мансаб пиллапояларидан юқорилаш учун қўл келадиган оддий маслаҳатлар келтирилган. Агар мазкур қадамлар амалга оиширилмаса, юқорига олиб борадиган йўл чўзилиб кетиши мумкин.



1. Одамларни тинглашни билинг

Мансаб пиллапояларидан юқори одимлашда қўл келадиган 8 маслаҳат

Бефойда суҳбатларда имкони борича камроқ иштирок этишга ҳаракат қилинг ва уларнинг ташаббускори ҳам бўлманг, бироқ ишга доир мулоқотларда аксинча кўпроқ иштирок этинг. Ишонинг, жим турганингизда ва айтилганлар ҳақида мулоҳаза қилаётган вақтингизда ақллироқ кўринасиз.
Диққат билан тинглашни билиш керак, буни объектив равишда амалга оширишга ҳаракат қилиш ва суҳбатдошингиз сизга етказмоқчи бўлган масала ва унинг сабабини англаш лозим. Зарур бўлганидагина гапиришга ўрганинг. Суҳбат пайтида эса сизга қизиқарли ҳикояни сўзлаб беришаётгандек қулоқ солинг.



2. Иштирок этинг

Ҳамкасбларингизда ечиб бўлмас мураккаблик юзага келса, ўз ёрдамингизни таклиф этинг. Агар уни қандай ҳал этишни билмасангиз, унга мазкур масала ечими учун ресурс топишга кўмаклашинг, ўз ёғингизда ўзингиз қовурилманг. Шундай қилсангиз, ўзгаларнинг сизга бўлган ҳурматига сазовор бўласиз, шунингдек бебаҳо тажриба орттирасиз.
Бу норасмий корпоратив ишларга ҳам тегишли: байрамлар, туғилган кунлар, ҳамкасбларнинг бошига мусибат тушган вақтлар. Иштирок этинг, ташкил этишга ёрдамлашинг, кишиларни қизиқтиринг. Норамий етакчига айланинг, бироқ бунга жуда киришиб ҳам кетманг, баъзи ҳолларда ходимлар яхши “жамоатчиларга” айланиш билангина чекланиб қолишади.



3. Ривожлантирадиган китобларни ўқинг

Мансаб пиллапояларидан юқори одимлашда қўл келадиган 8 маслаҳат

Экперт исталганича бўлиши мумкин (доктор Хаусни эсга оламиз), бироқ раҳбар тенглар ичида энг яхшиси бўлиш билан бир қаторда, очиқ, яъни қўл остидагиларни эшитиб, уларни тушуниши ва ўз вақтида “йўқ дейиши”, кўп вазифалилик режимида ишлашни билиши ва турли вазиятларда “чиқиш йўли”ни топа олиши лозим.
Шунинг учун ўқишга, кўпроқ ўсиш учун эса кўпроқ ўқишга тўғри келади: психология, рағбат, бошқарув, таъсир кўрсатиш, нотиқлик, вақтни режалаштириш. Йилига 15-20 та китоб ўқиш ёмон кўрсаткич эмас ва бунинг имкони бор.
Шунингдек ўзининг бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга оид бўлган тренингларда иштирок этиш ҳам яхши натижа беради, бунда амалий дастурига эга бўлганлари айниқса аҳамиятлидир. Бир йилда камида 2-3 тренингда қатнашиш лозим, кимдир шундай таклиф билан чиқишини кутиб ўтирманг.



4. Хатоларингизни тан олинг

Энг керакли билим ва тажрибани биз афсуски шахсий хатоларимиз туфайли оламиз. Ишлаётган вақтимизда ҳар бир муваффақиятсизлик ёрқин карьера якунидек бўлиб кўринади. Аслида эса бу бебаҳо сабоқлар бизни кейинги қарор ва қўйилган мақсадларимизга диққат билан муносабатда бўлишга ундайди.
Кўпгина одамлар одатий ҳаётда қуйидагилар билан шуғуллансалар ёмон бўлмас эди: манманлик ва ўзингизнинг муҳимлигингизни мўътадиллаштиринг, хатоларингизни тан олинг, уларни тушунинг, таҳлил қилинг ва кейинчалик такрорламанг.
Қарорлар ва жавобгарлик қабул қилишдан ўзини соқит қилиш мақсадида ходимлар кўп ҳолларда ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмайдилар ёки ишни тўлиқ ҳажмда бажаришмайди. Бироқ бир яхши психологик усул мавжуд: “Мен хато қилишга ҳақлиман, ҳатто буюклар ҳам хато қилганлар, улар олдида мен ким бўлибман”. Хато қилишдан чўчиманг, ўз камчиликларингизни такрорлашдан қўрқинг. Доимо ҳаракатда бўлинг!

Ишдаги хатоларингизни ҳеч қачон яширманг, бунинг учун жазоланишингизни билсангиз ҳам. Беркитилган нарса доим ошкор бўлади. Агар сиз беркитаётган хато салбий оқибатларга олиб келса, бундан ёмонроқ бўлади. Сизнинг ходим сифатидаги обрўйингизга батамом путур етади. Яхшиси хатоингиз ҳақида раҳбариятни бохабар қилинг ва агар иложи бўлса, унинг тўғирлаш йўлларини таклиф этинг.



5. Ишни бажаришга жон-жаҳдингиз билан киришинг

Мансаб пиллапояларидан юқори одимлашда қўл келадиган 8 маслаҳат

Вазифани ўзингиз учун бажараётгандек амалга оширишга ҳаракат қилинг. Сиздан кутаётганларидан кўра кўпроқ, 110 фоизга бажаринг.
Вазифанинг чегараларини ўрганиб, унга янгилик киритинг. Балки уни кечикиброқ бажарарсиз, бироқ ўзгаларни ўз ёндашувингиз ва натижангиз билан лол қолдирасиз!
Ёдда тутинг, ҳамма нарса сизга боғлиқ эмас, бироқ бор кучингизни сарфлашга мажбурсиз. Ушбу хусусиятингиз ўзгалар томонидан қадрланади.



6. Одамларни руҳлантиринг

Одамларга улар кўпроқ нарсаларга эришишлари мумкинлиги, хатолар эса вақтинчалик эканлигини айтинг. Улар билан суҳбатда ҳақгўйлик, меҳнатсеварлик, шахсий ривожланиш, жавобгарлик мавзуларини муҳокама қилинг. Уларга пул доим ҳам энг муҳим нарса эмаслиги, ундан бошқа қадриятлар ҳам борлиги тўғрисидаги фикрни етказишга ҳаракат қилинг. Ҳеч нимага қарамай, одамларни олға интилишга рағбатлантиринг, ана шунда сиз қўллаб-қувватланасиз.



7. Барча нарсада масъулият

Мансаб пиллапояларидан юқори одимлашда қўл келадиган 8 маслаҳат

Жавобгарликни ўз бўйнингизга олинг, унинг юкини кўтаринг, ҳеч қачон енгилманг. Албатта, сиз чарчашингиз мумкин, дав олинг ва яна олға юринг. Одамларга барча ишда масъул шахс ёнида бўлиш ёқади: у ўз вақтида ишга келади, ишларни якунига етказади, кўриниши яхши, ўз ҳиссиётларини назорат қилади, унга ишонганларни ташлаб кетмайди.
Жамоадаги ишонч кафолатига айланинг.
Асосийси – ўз сўзингиз ва ишингиз учун ўзингиз жавоб беринг.



8. Ўзингизга устоз топинг

Мансаб пиллапояларидан сифатли одимлаш учун ўзингизга устоз топинг. Бу сизнинг раҳбарингиз, қўшни бўлим раҳбари ёки дўстингиз бўлиши мумкин. Ундан ўрганинг, унга хатоларингизни кўрсатишини айтинг. Унга бошқарув технологиялари тўғрисида саволлар беринг – унда сизникига қараганда тажриба кўпроқ.
Раҳбарнинг йўли - осон йўл эмас, доимий равишда ўзингиз учун қулай бўлган зонадан чиқишингиз, мураккаб қарорлар қабул қилиш ва улар учун жавобгарликни ўз бўйнингизга олишга тўғри келади.
Раҳбар йўлининг яхши томони - ўзингизни шахс сифатида ривожлантиришингиз, шу билан бирга мансаб пиллапоясидан одимлашингиз керак бўлади. Ёдда тутинг, раҳбар бўлиб туғилишмайди, раҳбар бўлиб етишилади.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Biznes

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar