Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.12.2015

Вертикал ҳаракатланада оладиган янги авлод самолёти

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 282

Вертикал ҳаракатланада оладиган янги авлод самолёти

Шаҳар шароитида қулай ҳаракатланадиган ҳаво транспорти воситалари орзуси яқин орада амалга ошиши мумкин. Америкалик лойиҳачилар яқинда учиш йўлаги шарт бўлмаган самолёт концептини тақдим этишди. Самолёт вертикаль уча олиш қобилияти эвазига исталган дойдан парвоз эта олади ва исталган ерга қўна олади.

АҚШнинг денверлик муҳандислари кичик моторли самолётларнинг янги авлодини тақдим этди. Уни TriFan 600 деб номлашди.

Вертикал ҳаракатланада оладиган янги авлод самолёти

Ҳисоб-китобларга кўра, бу самолётнинг бир донаси 10-12 млн АҚШ доллари қийматида баҳоланган. Лойиҳа ташкилотчилари катта компаниялар ва йирик бизнесменлар билан “жиддий” шартномалар тузишни мақсад қилишган. Шуни маълум қилиш керакки, моддий манба тўплаш ишлари муваффақиятли бормоқда.

Аслида TriFan 600 самолёти нима ўзи? TriFan 600 – ўзида юқори ҳаракат тезлигини, манёврликни, универсалликни ва энг муҳими учиш-қўниш вақтида вертикал ҳаракатлана олиш қобилиятини мужассамлаштирган. Бугунги кунда у бундай ҳаракатлана оладиган самолётларнинг ягона лойиҳаси эмасдир балки?

Вертикал ҳаракатланада оладиган янги авлод самолёти

Самолёт юқори даражали материаллар жамланмасидан тайёрланган. Ҳаракат учта турбин-пропеллер ёрдамида амалга оширилади. унинг тезлиги соатига 644 км га чиқиши мумкин. Энг юқори баландлик унинг учун 9 минг метр этиб белгиланган.

TriFan 600 ёнилғи олмаси 800 км дан 1200 км гача уча олади. Самолётда юкхона бўлиб, биринчи навбатда, одамларни ташиш назарда тутилган. Самолётда 5 нафар йўловчи парвоз қилиши мумкин. TriFan самолётини биргина учувчи бошқара олади.

TriFan самолёти ихтирочилари шуни маълум қилишмоқдаги, ушбу аппаратнинг тезлиги ва вертикаль ҳаракатлана олиш қобилиятидан қутқарув ва тиббиё ёрдам мақсадларида унумли фойдаланса бўлади.

Вертикал ҳаракатланада оладиган янги авлод самолёти

Балки яқин келажакда одамлар автомобилларни самолётларга алмаштиришар. Аммо ҳозирча шахсий самолётларга фақатгина энг бой кишиларга эгалик қилишлари мумкин.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Texnologiya

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar