Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.12.2015

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 411

21 ноябрь куни Лос-Анжелесдаги "моторшоу" оммага ўз эшикларини очди. "Xabardor.uz" сайти тақдим этилган янги автомобилларнинг энг эътиборлиларини сизга тақдим этади.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

"Cadillac" Лос-Анжелесда ўзининг замонавий купе ҳамда "ATS-V" седанини тақдим этди.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Уларга адаптив амортизатор ҳамда олти поршенли “Brembo” тормоз тизими ўрнатилган.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Автомобиллар 460 от кучига эга олти цилиндрли “твин-турбо” двигатели билан жиҳозланган.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Автомобилларни АҚШда 2015 йилнинг баҳорида сотиб олиш мумкин бўлади.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

"Chrysler" компанияси ўзининг "Chrysler 300" седанини тақдим этди.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Модель янги бампер, катталаштирилган радиатор панжараси ҳамда қайта ишланган ёритиш тизими билан
жиҳозланган.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Салонни безатишда юқори сифатли материаллардан фойдаланилган.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

"Mercedes-Benz" компанияси "Maybach" брендини қайта тиклади. Энди компаниянинг энг муҳташам автомобиллари "Mercedes-Maybach" номи остида сотувга чиқади.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Автомобилнинг узунлиги 5453 миллиметрни ташкил этади.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Салонда алоҳида жойлашган икки ўриндиқ бор. Уларнинг суянчиқлари 43,5 градус орқага оғиш имконига эга.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

"Audi" компанияси бош дизайнери лавозимини олган Марк Лихте томонидан яратилган "Audi Prologue" концептини тақдим этди.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Оғирлиги икки тоннани ташкил қиладиган купе 100 км/соат тезликка 3,7 сонияда чиқа олади.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Салонни безатишда ҳар хил теридан фойдаланилган. Ўриндиқлар йўловчини смартфонидан орқали таниб, уларга мослашиши мумкин.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

"Lexus" компанияси "LF-C2" кабриолетини тақдим этди.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Концепт-карнинг узунлиги 4715 миллиметр, баландлиги 1385 миллиметрга тенг. Унга 20 дюймли ғилдираклар ўрнатилган.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

"Lexus" компанияси "LF-C2" версиясининг серияли чиқиши ҳақида маълумотлар берилмаган.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

“Toyota Mirai” (японча – “Келажак”) – водород двигателида ҳаракат қилувчи марканинг илк вакили ҳисобланади.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Машина 100 км/соат тезликка 9 сонияда эришади. Йўл заҳираси – 480 км. Водород ёқилғи бакларини тўлиқ тўлдириш учун 5 дақиқа сарф қилинади.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Автомобиль Калифорнияда сотувга чиқади. Унинг нархи 57,5 минг долларни ташкил қилади.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

“Bentley” компанияси “Grand Convertible” номли концепт-кабриолетини тақдим этди. У “Mulsanne” модели кўринишида яратилган.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Автомобиль салонини безатишда 14 хил рангдаги табиий теридан фойдаланилган.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Автомобиль 100 км/соат тезликка 5,2 сонияда чиқа олади. Максимал тезлиги - 305 км/соат

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

"Porsche" компанияси АҚШ бозори учун "Porsche Panamera"нинг энг муҳташам вариантини тақдим этди. У чекланган тиражда, яъни 100 та чиқади.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Автомобиль кузови қўлда бўялади. Унга классик дизайндаги 20 дюймли ғилдираклар қўйилган.

Лос-Анжелес автосалонидаги янги автомобиллар

Салон тери ҳамда ёғочнинг энг қиммат турлари билан безатилган. Орқадаги йўловчилар учун видеокамера, “DVD-плеер” ҳамда интернетга кириш имконини берувчи 10,1 дюймли экран қўйилган.

Манба: motor.ru


Manba: xabardor.uz


Teglar: Texnologiya

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar