Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.12.2015

Нега телефон тугмачалари айнан шундай кўринишда жойлаштирилган?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 336

Нега телефон тугмачалари айнан шундай кўринишда жойлаштирилган?

Hacker News форумида иштирокчилар эътиборига Data Genetics блогида келтирилган маълумотлар тақдим этилди. Унда телефон тугмачалари нега айнан шундай жойлаштирилган, деган саволга жавоб келтирилган эди. Материал муаллифи ярим асрдан буён қўлланиб келинаётган ва ҳатто мобиль телефонларнинг сўнгги авлоди чиқарилаётган замонавий асрда ҳам тугмачалар жойлаштирилуви жойида қолгани ҳақида гапириб ўтди.

50-йилларда алоқа таъминоти билан шуғулланувчи компаниялар ва телефон аппарати ишлаб чиқарувчилар ягона дизайнга эга кўринишни ишлаб чиқишга уринишган. Ушбу масала юзасидан 1960 йилда AT&T Америка компанияси тадқиқотлар олиб борди ва унинг хулосаларини Bell Systems Technical Journal журналида эълон қилди.

AT&T аппаратларига тугмачалар танлаш жараёни мураккаб кечди, шу боис рақамларни жойлаштириш бўйича 16 вариант кўриб чиқилди.

Нега телефон тугмачалари айнан шундай кўринишда жойлаштирилган?

Нега телефон тугмачалари айнан шундай кўринишда жойлаштирилган?

Компания мутахассислари ҳар бир вариантни жиддий ўрганиб чиқишди. Уларнинг тез терилиши, рақамларни янглиштириб юбормаслик, буларнинг барча-барчаси компания операторларининг назаридан четда қолмади.

Якунда тадқиқот олиб бораётган жамоада рақамларни жойлаштириш қулай бўлган бешта вариант қолди. Телефон аппаратидан фойдаланувчи энди рақамларни тез тера оладиган ва рақамларни янглиштириб юбормайдиган бўлди.

Варинатларнинг энг мақбули қуйидагилар бўлиб қолаётган эди: вертикал ёки горизонтал ҳолатда жойлаштирилган икки қаторли беш тугмача, 3×3 кўринишида ва биттаси алоҳида пастда жойлаштирилган тугмачалар, қолаверса, айлана шаклда жойлаштирилган тугмачалар кўриниши.

Нега телефон тугмачалари айнан шундай кўринишда жойлаштирилган?

Ана ундан кейин, дастлаб “мусобақа”дан вертикал кўринишдаги икки қатор қилиб жойлаштирилган тугмачалар қатори чиқиб кетди. Фойдаланувчи учун бу қулайлик туғдирса-да, аммо дизайнерларга бу вариантнинг сирти ёқмаган.

Ўз навбатида, AT&T муҳандислари айни дамдаги телефон моделлари учун айлана кўринишида жойлаштирилган тугмачалар варианти ҳам тўғри келмаслигини таъкидлаган. Компания мутахассислари ёки квадарат кўринишдан, ёки горизонтал икки қатор қилиб тизилган вариантдан фойдаланиш зарурлигини, уларнинг айтишича, бу лойиҳачи нуқтаи назаридан қараганда энг мақбули эканлигини айтишади.

Нега телефон тугмачалари айнан шундай кўринишда жойлаштирилган?

Якунда тугмачаларнинг квадарат кўринишда 3×3 ва қўшимча пастда битта тугмача жойлаштирилган ва горизонтал икки қатор қилиб тизилган тугмачалар варианти қолади.

Овоз бериш натижасида 3 та қарши овоз ва 12 та ёқлаб берилган овоз эвазига ҳар бирида бештадан тугмача горизонтал ҳолатда икки қатор қилиб жойлаштирилган вариант ғолиб чиқади. Бироқ кейинчалик якунда стандарт кўринишдаги энг сўнгги вариантни танлашади.

Нега телефон тугмачалари айнан шундай кўринишда жойлаштирилган?

AT&T бу ерда айнан нимага раҳбарлик қилгани номаълум. Айрим маълумотларга кўра, хулосани компаниянинг уста мутахассислари ўз эститек талабларидан келиб чиқиб чиқарган бўлиши мумкин.

Нима бўлган тақдирда ҳам охир-оқибат 3×3 ва битта тугмача пастдаалоҳида этиб жойлаштирилган вариант қўлланилишни бошлади. Кейинчалик пастдаги битта тугмача ёнига * ва # тугмачаларини ҳам қўшишди. Вақти келдики, ушбу тугмачалар ҳам ўз ўрнини сенсорларга бўшатиб берди.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar