Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.12.2015

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 481

Бир ҳафта сузиб етиб бориш мумкин бўлган оролар, ҳеч қандай йўл олиб бормайдиган баланд тоғларда жойлашган ороллар, абадий музликда жойлашган тадқиқот станциялари — улар инсон деярли етиб бориши мумкин бўлмаган масканлардир.

Гасадалур қишлоғи, Фарер ороллари

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

1. Инсон қўли тегмаган табиат манзаралари саёҳатчи учун машаққатли йўлдан сўнг бериладиган мукофотдир.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

2. Фарер оролларида жойлашган мўъжазгина Гасадалур қишлоғига 2004 йилга келибгина машинада бориш имконияти пайдо бўлди — қоя орқали туннел қазилди. Бунгача эса қишлоққа боиш-келиш учун баланд тоғлар орқали оғир йўл босиш лозим эди (қишлоқ ҳамма тарафдан тоғ билан ўралган).

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

3. 2012 йилда қишлоқ аҳолиси сони атиги 18 нафарни ташкил этган. Бу ердаги мафтункор манзарага қарамасдан, қишлоқда яшаш осонмас: ҳаттоки оддийгина балиқ ови ҳам қишлоқ аҳлининг қорнини зўрға тўйдиришади. Гасадалур жуда баландда жойлашган, қайиқларга тўғридан-тўғри етиб боришнинг иложи йўқ, шунинг учун балиқчилар қайиқларини қўшни қишлоқда сақлашади — бу эса яна тоғлар орқали ёки туннел орқали йўл босиш деганидир.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

4. Бироқ бу масканнинг ери фермерлик қилиш учун жуда унумдор ва аҳоли туннел пайдо бўлганидан сўнг қишлоқда яшовчилар сони кўпайишига умид қилмоқда.

Ла-Ринконада, Перу

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

5. Перу Андларидаги Ла-Ринконада шахтёрлар шаҳарчаси денгиз сатҳидан5100 метрбаландликда жойлашган ва дунёдаги энг «баланд» шаҳар ҳисобланади.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

6. Шаҳар ҳеч қачон эримайдиган музликда жойлашган бўлиб, у ерга фақат хавфли йўллар орқали оғир юк машиналарида етиб бориш мумкин.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

7. Ла-Ринконадага етиб бориш учун оддий сайёҳга бир ҳафта кетади: йўлнинг ўзи ўта мураккаб, бунинг устига тоғ касаллиги ҳам қўшилади — иқлимга мослашиш учун йўлда тўхташга тўғри келади.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

8. Шаҳардаги 30 000 аҳоли олтин қазиб олиш билан шуғулланади. Ишчилар ҳар куни қимматбаҳо металларни қазиш учун музли ғорлардаги шахталарга тушишади. Ла-Ринконада шаҳрида энг қашшоқ ва ҳар қандай оғир ишларни бажаришга тайёр перуликлар истиқомат қилишади.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

9. Уларнинг аксарияти бу ерда маош олмай ишлашади — уларга қазиб олинган олтиннинг озгина қисмини ўзларига олишга рухсат берилади.

Мак-Мердо станцияси, Антарктика

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

10. Ер юзининг нариги бурчагида жойлашган Мак-Мердо станцияси сайёрамиздаги энг олис масканлардан биридир.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

11. Бу ерда туб аҳоли йўқ, лекин ёзда (маҳаллий мезонларга кўра илиқ даврда) станцияда 1200га яқин олимлар ва кўнгиллилар ишлашади.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

12. Станция Росс музлиги яқинида, қитъанинг шимолий чеккасида жойлашган бўлиб, доимо музлик ва қор билан қопланган.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

13. Мак-Мердо — халқаро илмий тадқиқотлар станцияси. Илгари бу ерга келиш ойлаб (ҳаттоки йиллаб) вақтни оларди — кемаларда, музликлар ва хавфли оқимлар орасида.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

14. Олимларда телевизор, спорт зали, кичкинагина гольф майдончаси ва ҳатто станцияни янги мева-сабзавотлар билан таъминлайдиган оранжерея ҳам бор.

Эдлидаэй оролидаги уй, Вестманнаэйяр архипелаги, Исландия

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

15. Бу уйни кўпинча оламдаги энг танҳо уй деб аташади ва суратларни кўргач, уни нима учун бундай аташлари сабабини англаш қийин эмас.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

16. Эдлидаэй оролида 300 йил давомида бор-йўғи бешта оила яшаган (қариндошлар орасидаги никоҳлар қандай оқибатларга олиб келганлигини билиш қийинчилик туғдирмайди, ҳозирда бу ерда ҳеч ким яшамайди).

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

17. Оролда сақланиб қолган ягона иншоот овчилар учун бошпана вазифасини ўтаган. Бу уй кимга тегишли эканлиги ҳақида турли гап-сўзлар юради. Кимдир у Бьоркка тегишли эканлигини айтса, яна кимдир сирли исланд миллионериники дейди. Қизиғи, бу ерда ҳеч кимдан қўрқишнинг ҳожати йўқ бўлса-да, уй атрофи узоқ вақт ўралган ҳолда бўлган.

Иллоккортоормиут, Гренландия

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

18. Гренландия — аҳолиси энг кам бўлган (57 000 киши) дунёдаги энг улкан орол (унинг майдони 2 130 800 км²).

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

19. Иллоккортоормиут, ўз навбатида, соҳилда жойлашган кичкинагина овчилар ва балиқчилар қишлоғи. У катталиги Англия билан тенг муниципалитетга қарашли, аммо аҳолиси зўрға 500 кишидан ошади — бу эса ҳар бир кишига 400 км²га яқин ер тўғри келади дегани.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

20. Иллоккортоормиут аҳли оқ айиқ ва китларни овлаб кун кечиради, илиқроқ ойларда эса палтус балиқларини овлайди. У ер юзидаги энг шимолий аҳоли масканларидан бири бўлиб, қишлоқни ташқи дунёдан тундра ажратиб туради.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

21. Бу ерга фақат самолётда (ҳафтада икки марта Констебль-Пинт, Исландиядан), вертолёт ёки қайиқда (бир йилда бир неча марта) бориш мумкин.

Кергелен ороллари, Француз Жанубий ва Антарктика ҳудудлари

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

22. Шунингдек Кимасиз ороллар номи билан ҳам танилган Кергелен архипелаги — сайёрамиздаги одам оёғи етиши қийин бўлган масканлардан бири. Бу ерга фақат денгиз орқали келиш мумкин, оролни атрофдаги дунё билан боғлаб турувчи авиайўл йўқ.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

23. Ороллар 1772 йилда кашф этилган ва бу ерга кўплаб олимлар ва биологлар, ҳаттоки 1776 йилда капитан Кук ҳам келган.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

24. Расман Реюньондан Кергеленгача кемада сузиб келишга олти кун кетади. Аслида эса саёҳат бир ойгача ҳам чўзилиши мумкин — ҳаммаси қандай кемада сузишга боғлиқ.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

25. Архипелагга кўпинча олимларни узоқ оролларга олиб борувчи кемалар келади (лекин бундай кемалар атрофдаги барча портларда тўхтаб ўтади).

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

26. Худди Антарктикадаги каби бу ерда ҳам йил давомида кўплаб франциялик олимлар ва инженерлар яшайдилар (ороллар расман ушбу мамлакатга тегишли).

Питкэрн ороллари, Британиянинг денгизорти ҳудудлари

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

27. Тинч океаниннинг жанубий қисмида жойлашган кичкинагина нуқта бўлган Питкэрн Таити ва Гамбье оролларига яқин, лекин уларнинг орасидаги масофа бир неча юз километрни ташкил этади.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

28. Орол — Британиянинг Тинч океанидаги сўнгги ҳудуди ва бу ерда 50 нафар киши истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти машҳур “HMS Bounty” кемаси экипажининг авлодларидир.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

29. “HMS Bounty” 1789 йилда йўлга отланганлиги ва кемада исён кўтарилиши оқибатида исёнчилар уни орол яқинида тўхтатиб кемани ёқиб юборишганлиги билан машҳур. Исёнчилар шу ерда яшашни маъқул кўришган. Ҳозирда орол аҳолиси фермерлик, балиқчилик ва ноёб почта маркаларини сотиш билан кун кўради.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

30. Оролда аэропорт мавжуд эмас, шунинг учун бу ерга камдан-кам қатновчи Янги Зеландия кемаларида келиш мумкин. Бунинг учун ўн кун сузишга тўғри келади.

Алерт, Канада

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

31. Алерт — Шимолий қутбдан атиги 500 мил масофада жойлашган маскан. У ер юзидаги аҳоли доимий истиқомат қиладиган энг шимолий аҳоли пункти ҳисобланади.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

32. Алертда об-ҳаво жуда ноқулай: бир йилда атиги икки (июль ва август) илиқ бўлади. Қиш деярли йил бўйи давом этади, февралдаги ўртача ҳарорат эса (энг совуқ ой) -33,4 даражани ташкил этади. Бунинг устига бу ерда доимий равишда ёки қутб куни ёки қутб туни бўлади.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

33. Энг яқин шаҳаргача бўлган масофа—2000 км, Квебекка ўхшаган каттароқ шаҳаргача эса икки баробар кўпроқ йўл юриш лозим. Ҳарбий-стратегик жиҳатдан Алертда аэропорт бўлса-да, унинг мавжудлигидан ҳеч қандай фойда йўқ: ёмон об-ҳаво шароити сабабли бу ерга самолёт келиши қийин.

Мотуо округи, Хитой, Тибет мухтор ҳудуди

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

34. Мотуога етиб бориш учун кўп қийинчиликларни бошдан ўтказиш керак. Йўлнинг аксарият қисми фақат пиёда юриш мумкин бўлган музлаган Тибет довонларидан ўтади. Бу ҳам камдек, олдинда узунлиги 200 метрли қўрқинчли ва ғижирлаб турадиган осма кўприк ҳам бор. Округ жойлашган вилоят ўзининг чиройли ва антиқа ўсимликлари билан машҳур. Бу ер ботаника ишқибозлари учун ҳақиқий жаннат — бутун Хитойда ўсадиган барча ўсимликларнинг ўндан бир қисмини шу ердан топиш мумкин.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

35. Мотуога олиб борадиган йўл қуришга уринишлар бўлган, бироқ доимий кўчкилар ва мураккаб ландшафт сабабли бунга имкон бўлмаган. Сўнгги марта 1990 йилда йўл қурилган, бироқ бир неча ҳафтадан сўнг у кўчки остида қолган.

Тристан-да-Кунья, Британиянинг денгизорти ҳудудлари

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

36. Тристан-да-Кунья — сайёрамиздаги энг узоқда жойлашган архипелаг сифатида ном қозонган ороллар гуруҳи. 2014 йилда орол аҳолисининг сони 297 кишини ташкил этган. Уларнинг барчаси — оролда 1816 йилдан 1908 йилгача жойлашиб қолган саккиз эркак (шотланд, голланд, икки инглиз, икки итальян ва икки америкалик) ва етти аёлнинг (беш нафар мулат: тўрттаси Авлиё Елена оролидан, биттаси Кейптаундан ва икки ирланд аёли) авлодларидир.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

37. Оролда мактаб, госпиталь, музей ва ҳатто туристик идора ҳам бор. Аҳоли асосан лобстер овлаш ва картошка экиш билан шуғулланади.

Сайёрамизнинг етиб бориш қийин масканлари

38. Орол пойтахти — Етти денгиз Эдинбурги — қитъа билан ҳеч қандай боғловчи йўлга эга эмас, шунинг учун Тристан-да-Куньяга бориш учун камдан-кам учрайдиган балиқчилик кемаларини ёки илмий экспедицияларни кутишга тўғри келади. У ерга бориш учун денгизда бир ҳафтадан уч ҳафтагача юриш лозим.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar