Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.12.2015

Диққатни ишга жамлашнинг 15 услуби

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 398

Баъзида ишда диққатни жамлаш қийин бўлади. Доимий равишда ижтимоий тармоқлар ёки ҳамкасблар билан суҳбатга чалғиймиз. Вазифани максимал даражада тез ва сифатли бажариш керак бўлган вақтлар ҳам бўлади.

Сизлар учун диққатни ишга жамлашнинг 15 та ғаройиб усулини топдик, уларнинг самарадорлиги илмий тадқиқотлар билан исботланган.

1. Бажарилаётган вазифалар миқдорини камайтириш. Мичиган университети олимлари тадқиқотлар давомида шундай хулосага келдилар, инсон мияси бир вақтнинг ўзида иккитадан ортиқ бўлмаган вазифани бажарганидагина самарали равишда ишлайди.

2. Бироз медитация қилинг. Диққатни ишга қаратишнинг яна бир усули – медитация қилиш. Олимлар фикрига кўра, ҳар кунги медитация мия иш фаолиятини яхшилаб, диққатни жамлаш хусусиятини оширади.

Диққатни ишга жамлашнинг 15 услуби

3. Спорт билан шуғулланиш. Гарвард тиббиёт мактаби олимлари жисмоний машқлар “миянинг нейротрофик омили” (BDNF) деб аталадиган оқсил ишлаб чиқарилишига таъсир кўрсатишини аниқлашди, у хотира ва эътиборлиликни яхшилайди. Муваффақиятнинг бош калити - машқларни доимий равишда бажаришда.

4. Ишлар рўйхати муҳим вазифалар тўғрисида унутиб қўймаслигингизга ёрдам беради. Олимлар берган маълумотларга кўра, биз охирига етказилмаган ишларни яхши эслаб қоламиз ва иш вақтида уларга кўп маротаба чалғиймиз. Рўйхат эса жорий вақт давомида ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган ишга диққатни қаратишга ёрдам беради.

Диққатни ишга жамлашнинг 15 услуби

5. Бир финжон қаҳва. АҚШ миллий биотехнология маълумотлар маркази тадқиқотларига кўра, кам дозадаги кофеин чарчаган вақтингизда эътиборингизни жамлаб олишга ёрдам беради.

6. Кичик танаффуслар. Иллинойс штати университети олимларининг хулосасига кўра, дам олиш учун ажратилган қисқа танаффуслар кун давомида қувватни тежашга ёрдам бериши мумкин. Олимлар бундай хулосага бир неча тажрибаларни амалга оширганларидан кейин келганлар, яъни унда бир гуруҳ одамлар компьютерда танаффус билан ишлаганлар, бошқа гуруҳга эса бундай дам олиш вақтлари ажратилмаган.

7. Ишдан тўлақонли дам олиш. Ишдан кетаётиб, қолиб кетган ишларни “унутиш” ва дам олиш тавсия этилади. Бундай йўл тутсангиз, офисга қайтганингизда вазифага янгича кўз билан қарай оласиз ва тезроқ янги ечим топишга муваффақ бўласиз.

8. Вазифачаларни ҳал этиш. Мазкур усулни универсал деб бўлмайди, бироқ тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, баъзилар “мия учун машқлардан” фойда оладилар.

Диққатни ишга жамлашнинг 15 услуби

9. Сукунат. Сетон-Хилл унверситети тадқиқотлари шуни кўрсатдики, инсон организми шовқинга кўника олмайди. Шовқин қанчалик кўп бўлса, организмда шунча кўп кортизол ишлаб чиқарилади, бу гормон эса зўриқишлар вақтида ажралади.

10. «20/20/20» қоидаси. Шифокорлар доимий равишда компьютерда ишлайдиганларга ҳар 20 дақиқада узоқлиги 20 фут (6 метрга яқин) нуқтага 20 сония давомида тикилиб туришни маслаҳат берадилар. Бу кўриш билан боғлиқ бўлган муаммоларни четлаб ўтишга ёрдам берибгина қолмай, ишга диққатни жамлашда ҳам қўл келади.

Диққатни ишга жамлашнинг 15 услуби

11. Тиниқиб ухлаш. Паришонлик - доимий равишда мириқиб ухламаслик оқибатларидан биридир. Тиниқиб ухлаш зўриқишларга чидамлилик ва хотира даражасини оширади.

12. “Оффлайн” ишлаш. Баъзида иш вақтида интернетни ўчириб қўйинг. Бу сизни чалғитаётган омилларни камайтириш ва жорий вазифаларга диққатни қаратишга ёрдам беради.

13. Иш жойини тез-тез ўзгартириш, олимлар фикрига кўра, диққатни ошириш ва самарадорликка ижобий таъсир кўрсатмайди. Биз иш жойи билан боғлиқ масалаларга чалғишга мажбур бўламиз, бу эса кучимизни олади.

14. Аниқ белгиланган иш вақти. Олдиндан қайси вақтда қандай иш билан машғул бўлишингизни белгилаб олинг. Энг мураккаб вазифаларни куч ва ғайратингиз кўп бўлган вақтга ажратинг ва мазкур график бўйича ишлашга ҳаракат қилинг.

15. Бекорчилик. Бундай дам олиш вақтни смарфонга сарфлашдан кўра яхшироқ. Бироқ Гарвард университети олимлари бу ҳаммага ҳам қўл келмаслигини айтишган. Тадқиқотларга кўра, кўплаб одамлар ўзларининг қисқа танаффусларида смартфон ва гаджетлар билан овора бўлганларида самаралироқ бўлишган.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Hayot

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar