Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.12.2015

Фаол ҳаёт бошлаш учун 25 маслаҳат

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 347

Замонавий турмуш тарзи, камҳаракатлилик, нотўғри овқатланиш ва суюқликни етарлича истеъмол қилмаслик, шаҳарнинг ёмон экологияси соғлиғимизни анча ёмонлаштиради. Ўзимизга ва спорт билан шуғулланишга камроқ вақт ажратамиз. Ўйлаб кўринг, турли нофаол кўнгилочар ишларга қанча кучимизни сарфлаймиз? Кўпчилигимиз учун кун почтани ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифани текширишдан бошланади, 5 дақиқалик жисмоний машқлардан эмас. Биз камҳаракатлилик асирига айланиб боряпмиз.

Спорт билан шуғулланиш ва тўғри овқатланиш — бу фақат ортиқча калорияларни йўқотиш дегани эмас. Буларнинг бари қоматни чиройли сақлашга ёрдам беради, моддалар алмашинувини тезлаштиради, бу эса ўз навбатида вазннинг ошиб кетмаслигига йўл қўймайди, шунингдек, кўплаб юрак-томир касалликлари ва диабетнинг пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

Организмнинг сувга бўлган эҳтиёжини доимо қондириш зарурлигини ёдда тутиш керак. Бунинг ҳисобини чиқариш қийин эмас: одам вазнининг ҳар бир килограмми учун 40 миллилитрдан суюқлик ичиши керак. ярми ичимликлар билан, ярми таомлар билан кириши лозим. Организмимиз учун ниҳоятда муҳим суюқлик манбаи фақат сув эмас, балки барча алкоголсиз ичимликлардир (жумладан, қаҳва, чой, шарбат, морс, ва бошқалар), чунки уларнинг ҳаммаси 85-99 фоизи сувдан иборат. Ичимликни танлаётганда сув сифатида ва таъмига аҳамият бериш керак. Машҳур ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини танлаган маъқул.

Ижобий фикрланг ва фаол яшанг, спорт билан мунтазам шуғулланинг, ҳаракатчанроқ бўлиш учун ҳар бир имкониятдан фойдаланинг. Спорт ҳам, тўғри овқатланиш ҳам фақат роҳат бағишлаши керак, шундагина бу сизнинг турмуш тарзингизга айланади.

Энг муҳим нарсалар майда нарсалардан бошланади. Қуйида биз таклиф этаётган оддий маслаҳатлар сиздан ҳеч қандай махсус тайёргарликни ва катта маблағ тикишни талаб қилмайди, лекин ҳаётни фаолроқ ва қизиқарлироқ қилишга ёрдам беради. Ҳозирданоқ ҳаракатни бошланг!

Бунинг учун бироз фаолроқ бўлишингиз керак, масалан:



Ишда ёки уйда телефонда гаплашаётганингизда, ўрнингиздан туриб юринг.



Қўлларингиз чигилини ёзиш учун зиқликка қарши коптокчадан фойдаланинг.



Автобусдан бир бекат олдин тушиб, қолган йўлни пиёда босиб ўтинг.



Ўтирганингизда оёқларингизни чўзинг, тўпиқларингизни айлантиринг, букинг.



Компьютер қаршисида ишлаётганда елка ва бўйин машқини қилинг.



Аввал яқинингиздаги, кейин узоқдаги буюмга қараб, кўзга дам беринг. Бу машқни беш мартача такрорланг.



Катта файлни юклаётганда офисда ёки йўлакда бироз юринг.



Ишда шкафни йиғиштириш ва ҳужжатларни саралашни камида ҳар уч ойда амалга оширинг.



Лифт ўрнига зинадан фойдаланинг.



Иш жойингизни шундай жиҳозлангки, эркин ҳаракат қилишга жой кўпроқ бўлсин.



Ҳар доим тўғри ўтиришга ҳаракат қилинг. Вақти-вақти билан қорнингизни тортиб туринг, бу қоматни тик тутишга ёрдам беради.



Бир кунни шаҳардан ташқарида оилангиз билан ўтказинг.



Бувингиз ва бувангиз билан шаҳар марказини айланинг.



Машинада юриш ўрнига ҳафтада ҳеч бўлмаса икки-уч кун пиёда юринг.



Пиёда юришни одат қилинг.



Эрталаб ўзингиз яшайдиган туманда югуринг.



Уй ҳайвонингизни ювинтиринг.



Омбор, гараж ёки катта шкафни йиғиштиринг.



Телевизор ёки видеоўйинларга бир кунда икки соатдан кўп вақт ажратманг.



Тортилиш, чўзилиш машқларини ухлашга ётишдан олдин ва уйғонгандан сўнг бажаринг.



Китоб ўқиётганда велотренажёрдан фойдаланинг.



Жисмоний машқларни бажариш ёки югуриш учун бир соат эрта уйғонинг.



Дўстларингиз билан болаликдаги каби ўйинлар ўйнанг.



Уйда енгил таъмирлаш ишларини амалга оширинг.

P.S. Азизлар! Озгина ҳафсала қилинг, бу ўзингиз учун керак, бизга эмас! Танангиз сизга ҳали кўп рахмат айтади.... Саломат бўлинг!


Manba: xabardor.uz


Teglar: Tavsiya

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar