Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.12.2015

Картошкани қишда қандай сақлаш керак?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 418

Картошкани қишда қандай сақлаш керак?

Бошқа кўплаб сабзавотлар билан солиштирадиган бўлсак, улар орасида картошка яхшироқ сақланади. Агар сақлашнинг тўғри усулларидан фойдалансангиз, яхши картошка сизни “уялтириб қўймайди” ва бир неча ой давомида сақланиши мумкин. Сабзавот супермаркетдан сотиб олинганми ёки уни мустақил равишда етиштирганлигингиз муҳим аҳамиятга эга. Келинг, ҳаммаси ҳақида бир бошидан суҳбатлашамиз.

Картошкани қишда сақлаш

Картошкани қишда қандай сақлаш керак?

Картошкани саралаб олинг. Агар кўп картошка сотиб олган ёки ўзингиз етиштирган бўлсангиз, ишни уларни саралаб олишдан бошланг. Белкурак ёрдамида зарар етказилган ёки териси бўлмаган, айниган картошкаларни ташлаб юборинг. Бундай сабзавотлар тез айнайди ва чиришни бошлайди. Агар улар бошқа яхши картошкалар билан қолиб кетса, қолганларига ҳам чиришни юқтиради.

Картошкани қишда қандай сақлаш керак?

Ажратиб олган, бироз ўзгарган картошкаларни биринчи бўлиб еб юборинг. Ундан овқат тайёрлашдан олдин чириган жойи ва кўримсиз доғларни тўлиқ олиб ташланг. Яхши, соғлом картошкани эса қоронғи ва қуруқ жойда сақланг. Сақлаш жойига ёруғлик ва намлик тушмаслиги жуда муҳим. Бу икки нарса чиришни келтириб чиқаради. Ертўла ва ўралар сақлаш учун яхши жой ҳисобланади.

Бундан ташқари, сақлаш жойида ҳаво яхши айланиши лозим. Эътибор қилинг, картошка кўп ҳолларда тўр халталарда сотилади, бу эса ҳавонинг яхши айланишига ёрдам беради. Картошкани герметик идишга солманг.

Картошкани қишда қандай сақлаш керак?

Картошкани тўқилган саватча ёки ҳаво яхши айланадиган қутиларга солиб кўринг, картошка учун махсус идишлар танланса, мақсадга мувофиқ бўлади. Картошканинг ҳар бир қаватига газета варағини жойлаштиринг, бу улар орасида ҳавонинг айланишига ёрдам беради.

Энди эса ҳароратни салқинлатиш қолди. Картошка 10 ° С дан паст ҳароратда сақланади. Максимал даражада сақлаш учун ҳарорат эса 2 дан 4 ° С гача, ертўла, ўра каби қоронғу ва салқин жой бўлиши керак.

Картошкани қишда қандай сақлаш керак?

Диққат қилинг, картошкани музлатгичда сақлаш салбий фикр, чунки у ер мазкур сабзавот учун жуда совуқ, бундай совуқ эса таъм ва сабзавотнинг ўзига зарар етказади.

Картошкани вақти-вақти билан кўздан кечириб туринг, агар унинг орасида айниганлари пайдо бўлган бўлса, тезда ажратиб олинг. Агар ёмон картошка бир неча ҳафта давомида яхшилари билан қолдирилса, уларга ҳам зарар етказиши шубҳасиз. Мақоланинг бошида айтилганидек, картошка бир неча ой сақланади, бироқ профилактика учун уни ҳар 3-4 ҳафтада кўздан кечириб туриш керак. Бундай оқилона одат сизни ҳавотирликлардан халос этади.

Ёмон картошкани даволаш мумкин

Картошкани қишда қандай сақлаш керак?

Ёмон бўлиб қолган картошкангиз кўп бўлса, ҳафа бўлманг. Агар мазкур сабзавот узоқ “яшаши”ни истасангиз, қуйидаги усулни қўллаб кўринг: айниган жой (йиринг, доғ)ларни кесиб ташланг, уларни соғлом картошкалардан алоҳида жойга, газетага ўраб, ҳарорати 10-15 ° С (сақлаш учун нормал ҳароратдан юқорироқ) бўлган қоронғу ва салқин бурчакка қўйинг. Икки ҳафтадан сўнг, муаммоли жойларда янги тери юзага келиши, териси қалинлашиши керак.

Сиз картошкани қандай қилиб сақлайсиз? Бу ҳақда бизга ёзинг ва маслаҳатларингиз билан ўртоқлашинг.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Tavsiya

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar