Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.12.2015

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 502

Октябрь ойининг охирида Хитойда 1979 йилдан буён амал қилиб келаётган «Бир оилага бир бола» дастурининг бекор қилиниши катта хурсандчилик билан кутиб олинди. Бироқ миллионлаб хитойликлар учун ушбу кампаниянинг бекор қилиниши қайғу ва янги аламларга сабаб бўлди: улар ягона фарзандидан ажралган ва ёши ўтиб қолгани учун фарзанд кўролмайдиганлардир. Ким Кюнг Хун ушбу қарорнинг қабул қилиниши энди ҳеч нарсани ўзгартира олмайдиган оилалар фототарихи билан ўртоқлашди.

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

Хитойда туғилиш жараёнини тартибга солиш кампаниясининг мақсади ХХРда аҳоли сонини 2000 йилга келиб 1,2 миллиард кишидан оширмаслик эди. Бунга эришилди ҳам: 2000 йилнинг 1 ноябрида аҳоли сони кўзланган чегарадан атиги 42,5 миллион кишига кўп бўлди холос. Бироқ дастур кўзда тутилмаган оқибатларга ҳам олиб келди: Хитойда жинсий нотенглик ва аҳолининг қариши кузатилмоқда. Аксарият оилалар селектив абортни маъқул кўради: бўлажак фарзанди ўғил бўлсагина уни сақлаб қолишади. Хитойликларнинг фақат меросхўр бўлсагина дунёга келтиришга уринишлари натижасида мамлакатда эркаклар сони аёлларга нисбатан 20 миллион нафарга ортиб кетди. 2020 йилга келиб бу рақам 24 миллионга етади.

Сунь Хуаньпин 55 ёшда. 2013 йилда унинг ўғли автоҳалокат сабабли дунёдан кўз юмган. Аёл ва унинг эри ёши ўтиб қолишгани учун энди фарзандли бўлишолмайди. Уларнинг ягона қувончи эса ўғлининг севимли итидир.

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

Хуаньпин ўғли ҳақида гапираркан, кўзёшларини тия олмайди. Унинг вафотидан сўнг она гипертония, тушкунлик ва қандли диабет касалликларига дучор бўлди. Оила тиббий харажатлар учун марҳум ўғлининг тўйи учун тўплаган пулларини сарфлайди. Аёл бир пайтлар иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлган, бироқ «Бир оилага бир бола» сиёсати сабабли аборт қилдиришга мажбур бўлганди.

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

Сунь ҳалок бўлган ўғлининг ҳужжатини кўрсатмоқда — «фахрли ягона фарзанд сертификати». Унда демографик кампаниянинг шиори ёзилган: «Инқилоб учун — фақат бир бола».

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

54 ёшли Хуань Пэйяо илгари ўғлига тегишли бўлган хонада асраб олган қизи билан ўйнамоқда. Ўғли 1985 йилда туғилган ва 2011 йили йўл ҳодисасида ҳалок бўлганди. Аёл ишлаган фабрикада ходималар қатъий назорат остида бўлишгани боис у иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлганини билганида аборт қилдирганди.

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

Пэйяо марҳум ўғлининг суратини кўрсатмоқда. Ўғлининг вафотидан сўнг у қиз асраб олди.

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

Пэйяо фарзанд асраб олгани учун ягона фазандидан дучор бўлганлар учун мўлжалланган давлат тўловидан маҳрум бўлди. Аёл нафақаси эвазига кун кечиради.

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

Цзян Вэймао ва Чжан Иньсюнинг 1984 йилда туғилган ўғли 2010 йилда қандли диабет касаллигидан вафот этган. Эр-хотинлар шиша фабрикасида ишлашган ва ишдан ажралиб қолишдан қўрқишгани учун иккинчи фарзандни кўриш ҳақида ўйлашмаган ҳам.

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

Эндиликда ёши ўтиб қолган Цзян Вэймао ва Чжан Иньсю ота-оналари билан яшашмоқда. Ўғлининг касаллигини даволаш учун кўп пул сарфлаш оқибатида улар қарзга ботиб қолишган.

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари


Manba: xabardor.uz


Teglar: Hayot

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar