Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.12.2015

Роботлар одамларнинг ўрнини эгалламоқда

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 402

Роботлар одамларнинг ўрнини эгалламоқда

Роботлар йилдан-йилга одамлар ўрнига меҳнат қиладиган касблар сони кўпайиб бормоқда. Бу жараён мунтазам ва сезиларли равишда давом этмоқда. «Газета.Ru» роботлар бизнинг ўрнимизга қандай ишларни бажарётгани ва тез орада яна қайси ишларни ўз қўлига олишини ўрганди.

Ярим аср илгари Айзек Азимов робототехниканинг учта машҳур қонунини таклиф қилган ва роботлар одамлар билан ёнма-ён яшайдиган келажак ҳақида туркум ҳикояларини ёзганди. Азимовнинг ғоялари айниқса унинг асарига асосланган «Мен роботман» фильми экранларга чиққанидан сўнг янада оммалашди.

Аммо айни пайтда роботлар кўчаларда сайр қилиб юришмайди ва офисларда ўтиришмайди.

Бугунги кунда роботлар машина эмас, алгоритмлардир.

Анча илгари, машиналар ишлаб чиқаришга татбиқ этилиб, луддитлар уларга қарши чиқиб машиналарни йўқ қилишган пайтда инсон бажарадиган оғир жисмоний ишлар механизмлар зиммасига ўтганди. Англия ҳукумати машиналарга қарши урушга айланган исённи шафқатсизлик билан бостиришига тўғри келганди.

Роботлар одамларнинг ўрнини эгалламоқда

Луддитлар — 19 аср бошидаги тараққиётнинг ашаддий рақиблари

Нима бўлмасин, ҳозирда конвейер ишлаб чиқариши машиналарсиз бўлмайди. Навбатда эса компьютер алгоритмлари бажарадиган интеллектуал ишлар турибди. Инсон катта ҳажмдаги ахборотни қайта ишлашдан чарчаб, иш унумдорлиги пасайиши мумкин бўлган ишларни роботлар бажариши учун ҳаракат бошланган.

Бундан ташқари, компьютерлар берилган алгоритмлар бўйича инсон ҳар куни эҳтиёж сезадиган ахборот оқими билан таъминлаши мумкин.

Бу борада электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари безовта бўлишларига тўғри келади. “Los Angeles Times”, “Associated Press”, “Forbes” ва бошқа таниқли нашрлар роботлардан фойдаланишмоқда, аниқроғи, молиявий ҳисоботлар, спорт учрашувлари натижалари ва об-ҳаво маълумотини тезлик билан тузишда алгоритмларни қўллашмоқда.

Роботлар одамларнинг ўрнини эгалламоқда

“Narrative Science” журналистик матнлар ёза оладиган алгоритмларни таклиф этади

Бундай тизим Россияга ҳам етиб келди. Яқинда, аниқроғи шу йилнинг ноябрида «Яндекс» компанияси маълумотлар махсус алгоритмлар ёрдамида тайёрланадиган махсус ахборот агентлигини тузганини эълон қилди. Ҳозирча роботларнинг «қизиқиш доираси»га об-ҳаво ва йўлдаги тиқилинчлар ҳақидаги маълумотлар киради, лекин компания кейинчалик бу рўйхатни кенгайтиришни режалаштирмоқда. «Яндекс» Россия ОАВларига робот-журналистларнинг хизматини бепул ва тезлик билан таклиф этмоқчи.

Навбатда эса ўрнини автопилотли автомобиллар эгаллайдиган таксичилар ва ҳайдовчилар туришибди.

“Google” ва “Tesla” ўзи бошқариладиган машиналарнинг хусусиятларини яхшилаш устида фаол иш олиб боришмоқда.

Ҳозирча автомобиль ичидаги робот-ҳайдовчи устидаги ишлар жуда секин ва аниқлик билан олиб борилмоқда. Бунда транспорт воситасини узлуксиз алоқа билан таъминлаш энг муҳим жиҳат бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, автопилот йўлдаги вазиятни баҳолай олиши ва ўзининг ҳамда йўлдаги ҳаракатнинг бошқа иштирокчилари қандай ҳаракат қилишлари мумкинлигини олдиндан билиши даркор.

Лекин инсон — олдиндан айтиб бўлмайдиган мавжудот, шунинг учун ҳам ишлар шошилмасдан олиб борилмоқда.

Роботлар одамларнинг ўрнини эгалламоқда

“Google”нинг тадқиқотлари самараси ўлароқ, ўзи бошқариладиган автомобиллар тез орада кундалик ҳаётимизга кириб келади

Бироқ йўлдаги инсон омилини бутунлай ҳисобга олинмаса, у ҳолда роботларнинг йўлдаги монополияси у даражада қўрқинчли бўлмайди. Барча роботлашган транспорт воситаларининг умумлашган тартибли тизими йўллардаги ҳаракатни максимал даражада хавфсиз бўлишини таъминлайди. Тиқилинч пайтида ёки робот-автони муваффақиятсиз қувиб ўтиш чоғида у сиз томонга қараб сўкинмайди.

Одамлар учун оммавий равишда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни эса тез орада 3D-принтерлар бажариши мумкин. “Natural Machines” компанияси “Foodini” деб номланувчи 3D-принтерни намойиш этди. Унга беш хилгача масаллиқни солиш, керакли дастурни танлаш мумкин ва бир зумда таом «чоп этилади».

Хитойнинг Харбин шаҳрида ошпаздан тортиб официантгача барча ходимлари ташқи кўриниши инсонларга ўхшаб кетадиган роботлардан иборат ресторан фаолият кўрсатади.

Роботлар одамларнинг ўрнини эгалламоқда

Хитойдаги ресторанлардан бирида барча ишларни роботлар бажаришади

Робототехникага ҳатто коинотда ҳам жой топилган. Албатта, роботлар космонавтлар ўрнини эгаллай олмайди, лекин станциядаги қора ишларни бемалол бажара олишади. Бу эса муҳим ишни бажаришда вақт тежаш учун жуда қулай.

NASA ва “General Motors”нинг “Robonaut2” (R2) роботи ер орбитасини кезаётганига анча бўлди. R2 ХКС ичида ҳам, очиқ фазода ҳам ишлай олади. Энг муҳими, унга скафандрнинг кераги йўқ. Кейинчалик R2ни Ойга учиришмоқчи, чунки бу хавфсиз ва анча арзон йўл бўлади.

Роботлар одамларнинг ўрнини эгалламоқда

Роботлар энди коинотда ҳам бор

Етказиб бериш хизматини дронлар ва бошқа шунга ўхшаш қурилмалар эгалламоқда. Омбордан тўғри уйга элтиб берилади. Албатта, бу хизматнинг чекловлари ҳам бор, аммо чамаси тез орада почтальонлар сафи қисқариши мумкин.

Роботлаштириш олимларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан оддий «инсоний» касбларга кириб кела олмайди.

Роботлар одамларнинг ўрнини эгалламоқда

Робот психолог, бастакор, рассом ёки хонанда бўлолмайди. «Робот симфония ёза оладими, дурдона ярата оладими?» — дея савол беради «Мен роботман» фильмида Уилл Смитнинг қаҳрамони. Жавоб эса салбий.

«Сиз-чи?» «Мен роботман» фильмидан лавҳа

Роботларнинг иш жойларини эгаллаши одамларнинг ишсиз қолишларини англатмайди.

Одатда, инсон ўрнига машиналар келиши янги иш ўринларини, янги касбларни пайдо қилади. Асосийси — тўхтатиб бўлмайдиган тараққиёт ва янги даврга мослашиш.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Texnologiya

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar