Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.12.2015

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 755

Юракка яқин инсонингиз билан бирга қаерда дам олишни билмаяпсизми? AdMe.ru дунёнинг барча ташвишларни унутиб ҳордиқ чиқариш мумкин бўлган 15та энг романтик жойни келтириб ўтди. Бу манзиллар кўнгилдаги энг самимий ва нозик ҳисларни жонлантириб юбориши, шубҳасиз.

Филиппиндаги Dedon Island Resort меҳмонхонасида ажойиб жунгли шароитига тушиб қоласиз. Палмадан ясалган бангало, похолдан қилинган осма ётоқ жойлари очиқ ҳавода ўрнатилган бўлиб, океан тўлқинлари шовқинини эшитишга хизмат қилади.

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Исландиядаги Сельяландсфосс шаршараси жуда машҳур ва илҳомбахшдир. Уни кечқурун томоша қилиш тавсия этилади. Сабаби шаршара қизил шафақда жуда гўзал кўринади.

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Австриядаги UFOgel меҳмонхонаси унча катта эмас. Улкан ойнадан сервиқор тоғлар мўралаб туради. Манзараларни томоша қилиш учун кўчага чиқиш шарт эмас.

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Таиланднинг Хонг оролидаги Dream Beach пляжи бу оппоқ қумлоқ ва зумрад денгиз манзили. Уни “Орзулар пляжи” дейишади. Қия қоялар пляжни ўраб тургандай таассурот қолдиради.

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Индонезиядаги Убуд яшил дўнгликлар, жимлик ва хотиржамлик макони. Бу ўринда ҳаётнинг туганмас ташвишлари чекинади.

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Грециядаги Katikies меҳмонхонаси ёрқин-оқ қоялардан ташкил топган. Мовий Эгей денгизи қирғоғидаги пляж қуёшидан сақланган ҳолда махсус бассейнларда денгиз сувида чўмилиш имконини беради.

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Park Avenue Нью-Йоркда жойлашган. Бу осмонўпар иморатнинг қурилиш ишлари деярли битиб қолди. Эндиликда ундан 400 метр баланддан туриб шаҳарни томоша қилса бўлади.

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Жанубий Африкадаги Lion Sands ташриф буюрувчиларга жунгли кайфиятини бағишлайди. Мана шу ўриндан туриб, шер, фил ва бошқа ёввойи ҳайвонларни томоша қилиш мумкин.

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Италиянинг Сатурния шаҳрида шундай бир макон бор. Бу ердаги оқар сувнинг ҳарорати йил бўйи 37 градусни ташкил этади. Бутун атрофнинг тинч ва осойишталиги кўнглингизни олам билан омихталаштириб юборади.

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Сувда сузувчи уй аҳоли турар жойларидан унча узоқда жойлашмаган. Аммо тинч ва осойишта вилла, денгиз ҳавоси, очиқ денгиз асабий кайфиятни бартараф этади.

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Малдив ўзининг қайноқ қуёши, роҳатбахш денгизию, бепоён пляжлари билан гўзал. Бироқ булардан ташқари, бу ернинг яна бир эътиборли ўрни бор. Вааду оролида қоронғу тушуши билан денгиз қирғоқларига фитопланктон (денгиз ва дарёларда яшайдиган, сув оқими билан ҳаракат қилувчи ҳайвонлар ва ўсимликлардан иборат организмлар) чиқишади ва мовий рангда нур таратишади. Бу гўшада кечки сайр ана шундай оромбахш кайфиятда ўтади.

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Финляндиядаги Kakslauttanen меҳмонхонаси муз плиталаридан ясалган уйларга ўхшайди. Фақатгина у ойнадан қилинган. Уйларнинг ичи иссиқ ва жуда қулай бўлиб, ойна томларга қараб шимол ёғдусини томоша қилиш мумкин.

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Шўрхоқ Уюни гўшаси Боливияда жойлашган. У аслида тузли кўл бўлиб, фақат унда сув йўқ. Ёмғирлар мавсумида эса унинг юзаси кичик сув қатлами пайдо бўлиб, кўл дунёдаги энг катта кўзгуга айланади. Уюнидаги сайрда бошингиз узра акс этган осмон оёқларингиз остидаги кўзгуда ҳам юлдузлари билан гавдаланади. Бу манзара бутун борлиқ қоришиб кетгандай таассурот қолдиради.

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Мексикадаги Hidden Beach пляжи яширин ўрин бўлиб. 1900 йиллар бошида амалга оширилган ўқув портлатиш жараёнида пайдо бўлган. Хилват гўшага кириш осон эмас. Бунинг учун 15 метрлик туннель орқали сузиб ўтилади.

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Энг романтик гўшалар 15 талиги

Италиядаги Чезана-Торинезе уйи Алп тоғларидаги тоғ-чанғи курортида жойлашган. Атрофда қалин ўрмон ва қор қопланган чўққилар. Бу гмаконда совуқ қишнинг иссиқ тафтини ҳис қилиш мумкин.

Энг романтик гўшалар 15 талиги


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar