Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.12.2015

Ҳаракатлар нимадан дарак беради?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 300

Ҳаяжонланиш ҳаммага хос ҳолат. Кўпчилик бундай пайтда асабийлашади ва асабийлашаётганини яширишга уринади. Катта компанияларга суҳбатга борилганда, кўча-кўйдаги кутилмаган қалтис ҳолатлар, ноқулай кийим ва шу каби ҳолатларда ҳаяжонланганимизни яшириб, гўё ожизлигимиздан уялган бўламиз. Аммо биз яширишга уринган ҳолатни юз-кўзимиз, ўзимизни тутишимиз ошкор қилади.

Танамиздаги асаб толалари биз бирор муаммога йўлиқиб асабийлашганимизда ёки ҳаяжонланганимизда хатти-ҳаракатларимиз ва мимикаларимиз орқали ҳолатимизни акс эттиради. Қуйида шу хусусда фикр юритилади. Унга кўра суҳбатдошингизнинг хатти -ҳаракатларини кузатиб, у нимадан ташвишланаётганини билиб олишингиз мумкин.

Кўзни яширишга уриниш

Ҳаракатлар нимадан дарак беради?

Хорижда полиция ходимлари жиноят содир қилганда гумон қилинаётган киши чироқ ёки ёниб турган нарсага қарашдан ўзини олиб қочишини таъкидлашган. Одатда, суҳбатдошингиз қаршингизда қора кўзойнагини ечмай турса, билингки, у ўзининг хатоси ё айбини билади ва атрофдагилардан шунинг учун уялади.

Сочларини ўйнаш

Ҳаракатлар нимадан дарак беради?

Одатда қизлар ҳамдарлик билдирганда ёки нозланганда сочларини ўйнашади. Аммо шу билан бирга бу ҳаракат қиз боланинг қандайдир ташвиши борлигига ҳам ишора қилади. Қаршингиздаги қиз қошларини чимириб, сочини ўйнай бошласа билингки, у сиздан қандайдир муаммони яширяпти.

Лаблар пирпираса

Ҳаракатлар нимадан дарак беради?

Суҳбат давомида қаршингиздаги инсоннинг лаблари пирпираса — у аниқ стрессни бошдан кечираяпти! Баъзан ёлғондан ўзини беташвиш кўрсатиш учун кулмоқчи бўлади ёки лабларини қаттиқ тишлаб олади. Бу эса унинг бошқа бир шахс босими остида қолганлигидан дарак беради.

Бармоқлар ишораси

Ҳаракатлар нимадан дарак беради?

Бармоқ ҳаракатларининг бир неча тури бўлиши мумкин. Шунингдек, бармоқлар мимикаси эгасининг муаммолари кўплигидан далолат беради. Агар суҳбатдошингиз дам бармоқларини қисиб, дам қўлларини мушт қилиб тугса, билингки, унинг қаттиқ жаҳлини чиқаришган ва шунинг учун у сиз билан мулоқотга киришишдан чўчияпти.

Эснаш[/b]

Ҳаракатлар нимадан дарак беради?

Албатта қаршингиздаги одам кетма-кет эснаса сиз уни ё қаттиқ чарчаган, уйқуси келяпти деб ўйлайсиз ёки суҳбатдошини менсимаяпти, деган хаёлга борасиз. Ваҳоланки, у ечимсиз муаммолар қаршисида қолиб кетган ва низоли вазиятдан қандай қутулиш йўлларини излаяпти.

Юзни сийпалаш

Ҳаракатлар нимадан дарак беради?

Агар қаршингиздаги инсон тинмай юзига тегинаверса, демак у ҳаяжонланаётгани ва ёки муаммоларидан ташвишга тушаётганини суҳбатдоши сезиб қолишидан чўчияпти. Кўп ҳолларда асабийлик юз ифодасида намоён бўлади. Юзини тинмай сийпалаётган суҳбатдошингиз эса гўёки юзидаги ифодани қўли билан ўзгартиришга уринади.

[b]Ҳар қандай ҳолатда ҳам асабийликдан сақланиш керак. Унутманг, асаб толалари қайтиб тикланмайди ва дунёдаги ҳеч бир нарса асабийлашишингизга арзимайди. Шунингдек қаршингиздаги инсон ким, қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар сиз унга самимий муносабатда бўлинг, сўзларини жон қулоғингиз билан тинглашга ҳаракат қилинг. Балки асабий ҳолатдаги суҳбатдошингиз сизнинг мулойим табассумингиз сабабли ҳаяжонини енгиб, муаммоларига ечим топар? Хушчақчақлик ва мулойимлик - комил инсоннинг асосий фазилатларидан бири эканини унутманг!


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar