Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.12.2015

Йилнинг энг кучли рекламалари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 437

Тайёрланиши яхши бўлган реклама эътиборингизни тортади ва узоқ вақт давомида ёдда қолади, айнан мана шу жиҳат ижтимоий масалалар учун жуда муҳим. Инсонларни ўйлаш ва ҳаракат қилишга мажбур этиш салмоқли ўзгаришлар йўлидаги илк қадамдир.

Бизни бу йил ҳайратга солган ижтимоий рекламалардан 20 та мисол келтириб, эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

1. Телефонли девор

Йилнинг энг кучли рекламалари

2. Пекиндаги Ogilvy компанияси гаджетлар ҳаётимизда қандай ўрин тутишини акс эттирувчи кампанияни яратди. Компания шиори: “Қанчалик кўп суҳбатлашсак, шунчалик кам суҳбатлашамиз”.

Йилнинг энг кучли рекламалари

3. Чекишга қарши ижтимоий реклама

Йилнинг энг кучли рекламалари

Ташқи реклама оператори Russ Outdoor ижодкор агентлик MILK билан ҳамкорликда “Барибирми?!” ижтимоий лойиҳаси доирасида тайёрлаган реклама мана шундай кўринишда. Кампаниянинг мақсади – ёш аёллар ва бўлажак оналар диққатини чекиш сабабли юзага келувчи фарзандсизлик ривожланиши муаммосига қаратишдан иборат.

Йилнинг энг кучли рекламалари

4. Тезлик ўлдиради

Йилнинг энг кучли рекламалари

5. “Тезлик ўлдиради” – бу шиор ижтимоий кампанияларда аввал ҳам бир неча маротаба қўлланилган. Western Cape Government реклама агентлиги ғояни тўғри сурат билан тўлдирди.

Йилнинг энг кучли рекламалари

6. Қўпол бўлма

Йилнинг энг кучли рекламалари

7. RATP француз компанияси инсонларни бошқа йўловчиларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга ундайдиган ижтимоий реклама яратди.

Йилнинг энг кучли рекламалари

8. Оч одамни тўйдириш сен ўйлаганингдан осонроқ

TBWA/Hunt/Lascaris (Йоханнесбург, ЖАР) агентлиги – оч қолаётганларга ёрдамга чақирувчи ижтимоий рекламанинг муаллифи

Йилнинг энг кучли рекламалари

9. Зўравонликка барҳам бер: рулга маст ҳолда ўтирма

Terremoto Propaganda ўзининг маст ҳолатда рулни бошқаришга қарши бўлган ижтимоий плакатларида инсонни безовта қиладиган мазкур масалага янгича қарашни тақдим этган.

Йилнинг энг кучли рекламалари

10. Бундай рекламанинг ёнидан бефарқ ўтиб кетолмайсан

Ахлатни йиғишнинг бундай ғаройиб усули Буюк Британиядаги Hubbub компанияси томонидан ўйлаб топилган. Лойиҳа чекувчиларни турли мавзулар учун сигарет қолдиқларини ажратилган идишларга солиб, овоз беришга ундайди.

Йилнинг энг кучли рекламалари

12. Ҳеч бир бола катта бўлганида семиз бўлишни орзу қилмаган

LatinWorks (Остин, АҚШ) агентлиги томонидан семизлик муаммосига бағишланган ижтимоий реклама ортиқча вазн инсонни ўз истакларидан воз кечишга мажбур этиши ҳақида ҳикоя қилади.

Йилнинг энг кучли рекламалари

13. Ахлатнинг ўз уйи бор

Йилнинг энг кучли рекламалари

14. “Барибирми?” лойиҳаси доирасидаги яна бир реклама кўчаларни ифлослантирмасликка ундайди.

Йилнинг энг кучли рекламалари

15. Сен икки дақиқада сарфлайдиган миқдорга у икки кун яшаши мумкин

Colgate-Palmolive сув ресурсларини тежамкорлик билан истеъмол қилиш масаласига қаратилган кампания ташаббуси билан чиқди.

Йилнинг энг кучли рекламалари

16. Бренд логотиплари янгича мазмун касб этмоқда

Йилнинг энг кучли рекламалари

17. Mozambique Fashion Week ижтимоий рекламаси юнгли кийим-кечаклар, фил суяги ва каркидон шоҳидан фойдаланишга қарши, унинг браконьерларни тўхтатиб қолишига умид йўқ. Бироқ балки у харидорларни ўйлантириб қўяр?

Йилнинг энг кучли рекламалари

18. Икки киши ҳақида ўйла

Екатеринбургдаги Red Pepper реклама агентлиги ўзининг ижтимоий рекламасида машина рулида эканлигингизда чалғимасликка чақиради, айниқса мактабдаги таътил вақтида.

Йилнинг энг кучли рекламалари

19. Ўйинчоқлар болалар меҳнатига қарши

Йилнинг энг кучли рекламалари

20. Португалиялик ижтимоий рекламада ўйинчоқлар дунёдаги кўплаб болалар бажаришга мажбур бўлган иш билан машғул – улар ишлайди. Юмшоқ айиқча тикув машинасида, телепузик ёқимли жанобнинг оёқ кийимини тозалаши кишида унутилмас таассурот уйғотади.

Йилнинг энг кучли рекламалари

21. Тунецни кўрганингда пандани кўз олдингга келтир

Ogilvy&Mather Сингапур агентлиги агар тунецнинг ўрнида панда бўлганида қандай бўлиши ҳақида ўйлашга мажбур этади.

Йилнинг энг кучли рекламалари

22. Рулда эканлигингда телефонда сўзлашма

Йилнинг энг кучли рекламалари

23. Mudra Group ҳинд агентлиги ўзининг у қадар ёқимли бўлмаган, бироқ жуда таъсирли рекламасида ҳайдовчиларни рулда эътиборли бўлиш ва тўғирлаб бўлмайдиган оқибатларга олиб келувчи - телефонда суҳбатлашмасликка чорлайди.

Йилнинг энг кучли рекламалари

24. Лайклар иш бермайди

Йилнинг энг кучли рекламалари

25. Publicis Сингапур агентлиги томонидан тайёрланган ижтимоий реклама шиори: “Лайклар ёрдам бермайди. Кўнгилликка айлан. Ҳаётни ўзгартир”.

Йилнинг энг кучли рекламалари

26. Камарни тақиб ол, ўз ҳаётингни сақлаб қол

Канаданинг SAAQ реклама агентлиги томонидан тайёрланган реклама плакатлари «Камарни тақиб ол. Яшашда давом этинг» шиори билан ҳайдовчиларни камарни тақиб олишга чақиради.

Йилнинг энг кучли рекламалари

27. Эркак бўл

Мазкур рекламани тайёрлаш фикри петербурглик Кирилл Коробкинга тегишли. Унинг ҳомиладор синглиси метрода тўрт бекат давомида унга ҳеч ким жой бермаганлигини айтганида айнан шу ғоя пайдо бўлган.

Йилнинг энг кучли рекламалари

28. Ичдингми? Ким сени олиб кетишини танла

Исландияда тайёрланган ижтимоий реклама алкоголь ичимликларини ичиб олган фуқароларга транспорт ва такси, полиция, тез ёрдам ёки кўмиш бюросини аниқлаштириб олишни таклиф этади. Жуда ўринли фикр, шундай эмасми?


Manba: xabardor.uz


Teglar: Ijod

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar