Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.12.2015

Нельсон Мандела: Қийинчилик ва бахтсизлик одамни синдиради, аммо бошқа одам яратади

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 345

Нельсон Мандела — Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти. 2015 йилнинг 5 декабрида, 95 ёшида Йоханнесбургда вафот этган.

Мен тиббий кўрикдан доимий равишда ўтиб туришни яхши кўраман. Одатда докторлар менга: “Жаноб Мандела, бу ҳафта сиз ўлмайсиз!”, деб жавоб беришади.

Нельсон Мандела: Қийинчилик ва бахтсизлик одамни синдиради, аммо бошқа одам яратади

Бир киши мен ҳақимда шундай деган эди: “Туғилганида унга Ролихлахла — Қимирлаётган дарахт, деган исм қўйишди. Сўнг у Нельсон Манделага айланди ва бутун дунёни ларзага солди”. Мени ярим Худога айлантиришларига уринишлари ёқмайди. Мени Мандела, ожиз инсон сифатида кўришларини истайман.

Қатъий тушуниб етдимки, жасурлик қўрқувнинг чекиниши эмас, балки уни енгишдир. Жасур инсон — у қўрқувга чидаётган эмас, балки у билан курашаётган инсондир.

Африка мусиқасининг сеҳри шундаки, у мунгли тарихни ҳам қувноқ етказиб беради. Бошинга бир мусибат келиб қолгандир, балки қутилардан қилинган бошпанада яшарсан, балки ишингдан айрилгандирсан, аммо мусиқа ҳар доим умид берди.

Нельсон Мандела: Қийинчилик ва бахтсизлик одамни синдиради, аммо бошқа одам яратади

27 йиллик умрим қамоқда ўтганидан розиман. Ана шу йиллар менга диққатимни бир жойга жамлашга ёрдам берди. Озодликка чиққач, мен бу имкониятдан бебаҳра қолдим.

Озодлик ҳар доим ҳам бўлавермайди.

Қамоқдалигимда ахлатхоналарда ишлашни ёқтирардим. Аксари ҳолларда у ерда газеталарнинг бўлакларини учратиш мумкин бўларди. Қамоқда бизга газета беришмас эди. Мен топган газета бўлакларини тозалаб, уларни камерамда тинчгина ўқирдим. Ҳеч қачон матбуотни бунчалар қадрламаганман.

Нельсон Мандела: Қийинчилик ва бахтсизлик одамни синдиради, аммо бошқа одам яратади

Ҳеч ким терисининг ранги, келиб чиқиши ва эътиқоди сабаб бирор кишининг нафратига сабабчи бўлиб туғилмайди. Одамлар ёмон кўришни ўраганадилар. Агар шундай экан, унда уларни яхши кўришни ўрганиш лозим. Чунки муҳаббат юракка яқин туйғу ҳисобланади.

Биз ҳар бир вақтдан донолик ила фойдаланишимиз керак. Ва унутмаслик лозимки, тўғри иш ҳар лаҳзада бошланиши мумкин.

Суҳбатдошинг тушунадиган тилда гапирсанг, унинг мияси билан гаплашаётган бўласан. Агар унинг она тилисида суҳбатлашсанг, унинг юраги билан гаплашаётган бўласан.

Нельсон Мандела: Қийинчилик ва бахтсизлик одамни синдиради, аммо бошқа одам яратади

Яқинда мени террорчи сифатида эълон қилишган эди. Қамоқдан чиққач, душманларимдан ташқари, мени барча тан олди. Ўз мамлакати озодлиги учун курашган одамларни террорчилар, деб эътироф этадиганлар ҳақида кўп гапираман. Мана мен нима дейман: кимни террорчи деб эълон қилиш, ғолиб чиққан тарафга боғлиқ.

Ҳатто эътиборсиз киши учун ҳам аёнки АҚШ бутун дунёнинг душманидир.

Тиниқ фикр ва тоза қалб доим юксак уйғунлик касб этади. Агар унга ўткир тил ёки қалам қўшилса, жудаям жарангдор бир нима содир бўлади.

Нельсон Мандела: Қийинчилик ва бахтсизлик одамни синдиради, аммо бошқа одам яратади

Мен унута олмайман, аммо мен кечиришим мумкин.

Ўйлайманки, сиз оғриқларни яхши кўрасиз. Бўлмаса бундай гапларимни тоқат билан эшитмаган бўлардингиз.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Ijod

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar