Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.12.2015

Энг бой ва бахтли мамлакатлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 427

Ўтган ҳафтада Лондондаги “Legatum Institute” илмий-тадқиқот маркази жаҳоннинг фаровон мамлакатлари рейтингини (Prosperity Index) эълон қилди

Мамлакат фаровонлигини белгилайдиган асосий кўрсаткичлардан бири унинг молиявий фаровонлигидир, лекин “Legatum Institute” рейтингни тузаётганида кўплаб омилларни ҳисобга олади.

Кўрсаткични ҳисоблаш учун 89дан ортиқ омилдан фойдаланилади, улар орасида ЯИМнинг аҳоли жон бошига тўғри келиш даражаси, тўлиқ бандлик шароитида ишловчилар сонидан тортиб мамлакатдаги хавфсиз интернет-серверлар сони ва фуқароларнинг ўзини қанчалик бахтли ҳис қилишларигача мавжуд.

Бу омилларнинг бари саккизта гуруҳга: иқтисодиёт, тадбиркорлик фаолияти даражаси ва имкониятлари, бошқарув, таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, шахсий эркинлик ва ижтимоий капиталга бўлинади.

Мазкур рейтингнинг дастлабки ўнлиги ҳар доимгидек ўзгаришсиз қолди. Биринчи ўринда қайси мамлакат жойлашганини биласизми? Албатта, Норвегия. Ундан кейинги ўринларда Швейцария, Дания, Янги Зеландия, Швеция, Канада, Австралия, Нидерландия, Финляндия ва Ирландия жой олган.

Рейтингнинг иккинчи ўнлигини қуйидаги мамлакатлар банд этган.

20-ўрин. Гонконг: Гонконг аҳолиси хавфсизлик бўйича етакчилик ва тадбиркорлик фаолияти учун энг яхши имкониятлар яратилганлиги билан фахрланишлари мумкин.

Энг бой ва бахтли мамлакатлар

Гонконгнинг молиявий маркази

19-ўрин. Япония: японлар соғлиқни сақлаш борасида жаҳонда еттинчи ўринда туришади, шахсий эркинлик жиҳатидан эса 33-ўринни банд этишган.

Энг бой ва бахтли мамлакатлар

Токио марказидаги Шибуйя станцияси ҳудудидаги кўча манзараси

18-ўрин. Бельгия: ҳар бир гуруҳ бўйича юқори 25таликни эгаллади, соғлиқни сақлаш тизимининг ривожланиш даражаси бўйича эса дастлабки ўнталикка кира олди.

Энг бой ва бахтли мамлакатлар

Бельгия вафлилари — мамлакатнинг энг машҳур ширинликларидан бири

17-ўрин. Сингапур: Сингапур иқтисодиёт йўналишида биринчи ўринни эгаллагани боис бу йил Бельгия билан ўрин алмашди.

Энг бой ва бахтли мамлакатлар

Сингапур молиявий маркази манзараси

16-ўрин. Австрия: бу йил соғлиқни сақлаш ва тадбиркорлик имкониятлари йўналишларида биринчи ўнталикка кирган бўлса-да, ўтган йилги 15-ўрнини сақлаб қола олмади ва бир поғона пастга тушди.

Энг бой ва бахтли мамлакатлар

Австрия Альпидаги “Sonnschienhütte” дам олиш базаси

15-ўрин. Буюк Британия: Бу давлат бу йилги рейтингда икки поғона пастга тушди, чунки соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик йўналишларида дастлабки йигирматаликка кира олмади.

Энг бой ва бахтли мамлакатлар

Лондон Ситиси

14-ўрин. Германия: фаровонлик рейтингига кўра, Германия иқтисодиётнинг ривожланиши бўйича жаҳонда бешинчи ўринни эгаллайди. Тўртинчи йилдирки, мамлакат умумий рейтингда 14-ўринни эгалламоқда.

Энг бой ва бахтли мамлакатлар

Октоберфестдаги Костюмлар ва ўқчилар парадидан сўнг бавария миллий кийимидаги кишилар пиво тўла кружкаларини чўқиштиришмоқда

13-ўрин. Люксембург: бу мамлакат аҳолиси нафақат шахсий эркинлик даражаси ва соғлиқни сақлаш, балки самарали бошқарув ва барқарор иқтисодиёти билан ҳам ҳақли равишда фахрланишади. Шу сабабли мамлакат ўтган йилги 16-ўриндан 13-ўринга кўтарилди.

Энг бой ва бахтли мамлакатлар

Люксембург — мамлакатнинг энг йирик шаҳри ва пойтахти

12-ўрин. Исландия: Атлантика океанининг шимолий қисмида жойлашган бу орол давлат учт кўрсаткич: шахсий эркинлик, хавфсизлик ва тадбиркорлик даражаси бўйича дастлабки бешликни эгаллади. Аммо бу мамлакатни ўтган йилги ўрнидан бир поғона пастга тушишидан сақлаб қола олмади.

Энг бой ва бахтли мамлакатлар

Сайёҳ Исландия жануби-ғарбидаги Ландманналаугар тоғида тизмани томоша қилмоқда

11-ўрин. АҚШ: Қўшма Штатлар “Legatum Institute” рейтингида соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича биринчи ўринни банд этди, бироқ фуқаролар хавфсизлиги даражаси бўйича АҚШ 33-ўринни эгаллади.

Энг бой ва бахтли мамлакатлар

Шимолий Дакотадаги Рашмор тоғи

Рейтингдан Ўзбекистон ҳам ўрин олди. Мамлакатимиз индексда ўтган йилги ўрнини сақлаб қолиб, 57-поғонани эгаллади. Бу МДҲ давлатлари ичида иккинчи кўрсаткич бўлди. Ўзбекистон Россиядан (58), Беларусдан (63), Қирғизистондан (66), Украинадан (70), Туркиядан (78), Ҳиндистондан (99), Эрондан (106) ўзиб, Қозоғистондан (55) ортда қолган.

Энг бой ва бахтли мамлакатлар

Ўзбекистон, мактаб ўқувчилари байрам тадбирларида.

Энг бой ва бахтли мамлакатлар

Тошкент, Мустақиллик байрами.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar