Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.12.2015

Кефирдан мазали пишириқлар тайёрлаймиз

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 1 279

Кечаси ичилган 1 стакан кефир — кўпчилик учун шифобахш ичимлик. Лекин бу қатиқ маҳсулотидан кенгроқ фойдаланиш, масалан, мазали пишириқ пишириш мумкин. Қуйида кефир билан пишириладиган мазали пишириқларни тайёрлаш усули билан танишинг.

Мурабболи пирог

Кефирдан мазали пишириқлар тайёрлаймиз

Керакли маҳсулотлар: 1 стакан кефир, 2 та тухум, 1 стакан ҳар қандай мураббо, ярим стакан шакар, 2 стакан ун, бир чимдим туз.

Тухум, шакар, кефир, мураббони кўпчитиб, ун, сода қўшинг. Хамирни газ патнисига қуйиб, қизиб турган духовкага тиқинг.

50 дақиқа давомида 180 даража иссиқда пиширинг. Хамир тайёр бўлиб, совигандан сўнг икки бўлакка кесиб, мураббо ёки сметана ва шакарли крем суринг.

Кефирли манна

Кефирдан мазали пишириқлар тайёрлаймиз

Керакли маҳсулотлар: 1 стакан кефир, 1 та тухум, 1 стакан манна ёрмаси, 1 стакан ун, 1 стакан шакар, 1 ош қошиқ ўсимлик мойи, 1 чимдим туз, 1 чимдим сода, 1 чой қошиқ долчин.

Тухум, кефир, шакар, манна ёрмаси, ун, сода, туз, долчинни аралаштиринг. Хамирни 20 дақиқа тиндиринг.

Газ патнисига қуйиб, 180 даражагача қиздирилган духовкада ярим соатча пиширинг.

Пирожка

Кефирдан мазали пишириқлар тайёрлаймиз

Керакли маҳсулотлар: 1 стакан кефир, ярим стакан ўсимлик мойи, 3 стакан ун, 1 ош қошиқ шакар, 1 чой қошиқ туз, 10 г хамиртуруш.

Кефир, ёғ, шакар, туз, ун, хамиртурушни аралаштиринг. Хамир қориб, тахминан 1 соатча қолдиринг.

Бу вақтда хамир ичига солинадиган маҳсулотни тайёрланг. Бу карам, қайнатиб, эзилган картошка, мева ёки бошқа нарса бўлиши мумкин. Пирожка ясаб, духовкада қизаргунча пиширинг.

Начинкали пирог

Кефирдан мазали пишириқлар тайёрлаймиз

Керакли маҳсулотлар: ярим литр кефир, 5 та тухум, 1 стакан ун, 1 чимдим туз.

Ҳаммасини аралаштиринг. Хамир тайёр. Ичига истаган нарсангизни солишингиз мумкин: жем, тўғралган пиёз билан аралаштирилган консервадаги сайра, тўғралган кўк пиёз ва тухум аралашмаса, пишлоқ ва дудланган гўшт аралашмаси...

Қолипга ёғ суриб, хамирнинг ярмини қуйинг, ичига солинадиган маҳсулотни жойлаб, қолган хамирни устидан қуйинг. 170 даражагача қиздирилган духовкада ярим соат давомида пиширинг.

Мультиваркадаги пишириқ

Кефирдан мазали пишириқлар тайёрлаймиз

Керакли маҳсулотлар: 250 мл кефир, ярим кг творог, 4 та тухум, ярим стакан манна ёрмаси, 150 г шакар, 1 чимдим туз, 1 чимдим сода, бир сиқим майиз ёки бошқа қуруқ мева (таъбга қараб).

Миксерда тухум, шакарни кўпиртиринг. Кўпиртиришни тўхтатмасдан творог, кефир, манна, сода, туз, охирида майизни қўшинг.

Идишга ёғ суриб, суюқ хамирни қуйинг. Мультиваркани “пишириқ” режимига тахминан бир соатга ёқинг.

Кекс тайёр бўлгач, эҳтиёт бўлиб деворидан кўчириб олинг. Идишдан ағдариб, ликопчага жойланг. Устини қанд упаси, жем, қаймоқ билан безатишингиз мумкин.

Шоколадли коржлар

Кефирдан мазали пишириқлар тайёрлаймиз

Бу хамирнинг ҳаммасини бирданига ишлатмаса ҳам бўлади. Бир жуфт корж пиширишингиз мумкин. Қолган хамирни совуткичга қўйиб, кечки овқат ёки кейинги нонуштага янги бисквит пиширинг.

Керакли маҳсулотлар: ярим литр кефир, 5 ош қошиқ ўсимлик мойи, 2 стакан шакар, 1 стакан какао кукуни, 3 стакан ун, 1 чимдим сода, 1 чимдим сода.

Тухумни шакар билан кўпиртиринг. Какао, мой, кефир, ун, содани қўшиб, ҳаммасини аралаштиринг. Коржларни ёғ сурилган товада ўртача оловда, қопқоғини ёпиб, энг маъқули — шаффоф товада (пишган-пишмаганини кўриб туриш учун) пиширинг.

Тайёр коржларни товадан ясси ликопчага ағдаринг. Силлиқ жигар ранг десерт иссиқ чой билан ичганда, лаззат бағишлайди.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Tavsiya

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar