Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.11.2015

Google’нинг ақлли ва одобли машиналари йўловчиларга ёрдамлашади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 430
Google’нинг ақлли ва одобли машиналари йўловчиларга ёрдамлашади

Мустақил ҳаракатланадиган автомобилларни яратиш суръати юқори даражага етган бўлса-да, ҳали улардан синовчиларсиз фойдаланиш қонуний равишда тартибга солингани йўқ. Боиси автомобилларнинг йўловчиларга нисбатан муносабати аҳамиятли масала ҳисобланиб, ҳали бу тўғрида асосли таклиф билдирилганича йўқ.

Google жорий ҳафтада ўз-ўзини бошқарувчи автомобили учун олган патент унинг бу йўналишдаги режаларига ойдинлик киритди.

Google’нинг ақлли ва одобли машиналари йўловчиларга ёрдамлашади

Машинанинг ташқи қисмига ўрнатилган электрон дисплей йўловчига автомобилнинг кейинги ҳаракати тўғрисида маълумот беради. Мисол учун, йўловчилар бу белгиларга қараб, машина уларга йўл бераётгани ёки тўхташлари кераклигини билиб оладилар.

Машина эгаси орқа ўриндиқда бирор ўйин ўйнаб ёки мизғиб кетаётган бир маҳалда, энди ҳеч ким йўловчилар билан қўл ёки бош ҳаракатлари, сигнал ёки фаралар билан мулоқотга киришмайди.

Google’нинг ақлли автомобиллар учун олган бошқа патентларида бир-биридан илғор ғояларни учратиш мумкин. Мисол учун, компания машиналарига ички эмас, ташқи хавфсизлик ёстиқчаларини ўрнатишни мақсад қилган.

Google’нинг ақлли ва одобли машиналари йўловчиларга ёрдамлашади

Яна бир қизиқ далил шундаки, автомобиллар овозли огоҳлантириш тизимига эга бўлади. Яъни, автомобиль ўзига яқин турган йўловчининг манфаатидан келиб чиқиб, унга йўл-йўриқ кўрсатади, уни нотўғри хатти-ҳаракатлардан огоҳлантиради. Ажаб эмас, кун келиб чорраҳаларда йўловчиларга қарата «Сиздан кейин, хоним!» ёки «Кўзингизга қараб юринг, жаноб!» дейдиган одобли машиналар ҳаракатлана бошласа.

Мутахассисларнинг фикрича, бу турдаги машиналарда қўлланилган инновация замондан камида беш йил олдинда юриши керак.

Google автоном автомобиль технологиясини такомиллаштираётган ягона компания эмас. Volvo, BMW, Chevrolet FNR, Volkswagen каби йирик автоконцернлар шу йўналишдаги қиммат лойиҳаларни молиялаштиришмоқда.



Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar