Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.11.2015

Yamaha қушдай енгил спорткар яратади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 619
Yamaha қушдай енгил спорткар яратади


Yamaha компанияси Sports Ride Concept номли спорт автомобили ишлаб чиқармоқчи. Машина прототипи шу йили Токиодаги автосалонда кўрсатилган. Спорт автомобилини серияли ишлаб чиқариш 2017 ёки 2018 йилга мўлжалланяпти. Motoring нашри хабарига кўра, нархи 51 минг евро атрофида бўлади.


Yamaha қушдай енгил спорткар яратади


Автомобилнинг вазни 750 кгдан ошмайди. Дизайн концептникига тамомила ўхшаш. Икки ўринли спорткар узунлиги 3900 мм, кенглиги 1720 мм. Кузов карбондан ясалади. Машина iStream услуби бўйича ясалади, бунда жиҳозларни кўп алмаштирмасдан платформа ўлчамини ўзгартириш мумкин. Ушбу технология бўйича автомобилнинг бир деталини ясашга атиги 100 сония сарфланади.


Мотор қуввати 100 от кучига тенг. Машинанинг бошқа динамик кўрсаткичлари, ҳозирча, аниқ эмас.


Эслатиб ўтамиз: бу Yamaha ишлаб чиқараётган автомобилларнинг биринчиси эмас.


2013 йилда компания MOTIV.e номли шаҳар автомобилини ишлаб чиқарган. Бу икки ўриндиқли машинанинг 34 от кучига эга электромотори бор. Кузови пластикдан ишланган. Оддий розеткадан қувват олиб 160 км йўл юриши мумкин.


1992 йилда Yamaha илк суперкарини ишлаб чиқарган эди. Суперкар 400 от кучига эга, 100 км/соат тезликка 3,2 сонияда эришади, энг юқори тезлиги 350 км/соат. Бундай кўрсаткичлар ўша давр учун рекорд бўлган.



Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar