Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.06.2016

“Мерседес” янги E-Class универсалида юк бўлмасидаги ўриндиқларни сақлаб қолди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 238
“Мерседес” янги E-Class универсалида юк бўлмасидаги ўриндиқларни сақлаб қолди

1

[/i]Share to Facebook [/i]Share to Twitter [/i] [/i] [/i] [/i]

Mercedes-Benz компанияси янги авлод E-Class универсалини расман намойиш этди. Ўтмишдошида бўлгани каби, модель болалар учун мўлжалланган ўриндиқларнинг учинчи қаторини сақлаб қолди. Улар багаж бўлмасининг текис поли остида бўлади ва ҳаракат йўналишига қарши ўрнатилади. Мазкур опциядан йил якунидан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлади.

“Мерседес” янги E-Class универсалида юк бўлмасидаги ўриндиқларни сақлаб қолди

“Мерседес” янги E-Class универсалида юк бўлмасидаги ўриндиқларни сақлаб қолди

“Мерседес” янги E-Class универсалида юк бўлмасидаги ўриндиқларни сақлаб қолди

Янги универсалнинг багаж бўлмаси ҳажми 670 литрга тенг — бу эски авлод моделникига нисбатан 25 литр кам, бироқ Audi A6 Avant ва BMW 5-Series Touring’га нисбатан мос равишда 105 ва 110 литрга кўп. Иккинчи қатор йиғиб қўйилса, юк учун майдон ҳажми 1820 литргача кўпаяди — бу аввалги универсалга нисбатан 130 литрга кўп. Багажнинг эшиги электр-узатма билан таъминалнган бўлиб, уни тегинмасдан очиш мумкин — орқа бампер остида оёқни қимирлатса кифоя.

“Мерседес” янги E-Class универсалида юк бўлмасидаги ўриндиқларни сақлаб қолди

Универсалнинг дизель моторлари қатори уч хил — қуввати 150 ва 194 от кучига тенг бўлган иккита икки литрли, шунингдек, қуввати 258 от кучига тенг уч литрли двигателлардан иборат бўлади.

“Мерседес” янги E-Class универсалида юк бўлмасидаги ўриндиқларни сақлаб қолди

Бензинли моторлари қаторида эса иккита тўрт цилиндрли ва иккита V6 двигатель бўлади. Тўрт цилиндрли моторларнинг бири 184, иккинчиси эса 211 от кучи беради. V6’ларнинг биринчиси эса 333, иккинчиси эса (E 43 4Matic версияси) 401 от кучига эга. 401 от кучига мотор билан универсаль атиги 4,7 сония ичида соатига 100 километрлик тезликка эриша олади.

“Мерседес” янги E-Class универсалида юк бўлмасидаги ўриндиқларни сақлаб қолди

2016 йилнинг декабрь ойидан бошлаб танлов асосида орқа ўриндиқдаги йўловчилар учун мўлжалланган plug & play тизимини ўрнаттириш мумкин. Мазкур тизим олд ўриндиқларнинг орқа томонига маҳкамланган iPad-қотиргичлар ва олдиндан ўрнатилган дастурий таъминотдан иборат бўлади.

“Мерседес” янги E-Class универсалида юк бўлмасидаги ўриндиқларни сақлаб қолди

Бундан ташқари, автомобиль адаптив круиз-контроль (у соатига 210 километр тезликкача олдиндаги автомобиль билан оралиқ масофани сақлаб тура олади), автоматик автопарковка тизими (тизимни ишлатиш учун ҳайдовчи салон ичида ўтириши шарт эмас), ёруғлик диодли чироқлар билан таъминланган чироқ техникаси, 23 карнайли Burmaster аудиотизими билан таъминланади.

“Мерседес” янги E-Class универсалида юк бўлмасидаги ўриндиқларни сақлаб қолди

Қўшимча ҳақ эвазига Accoustic Comfort Package тўпламидан фойдаланиш мумкин — у шамол ойнаклари, марказий тоннель ва орқа ўриндиқдаги йўловчиларнинг оёқлари соҳасига шовқинга қарши қўшимча ҳимоялар ўрнатиш, барча ойналарни эса инфрақизил нурлардан ҳимоя қилувчи махсус плёнка билан қоплашни назарда тутади.

“Мерседес” янги E-Class универсалида юк бўлмасидаги ўриндиқларни сақлаб қолди

Европада янги модель учун буюртмалар келаси ойдан бошлаб қабул қилинади. Универсалнинг нархлари ҳали эълон қилинганича йўқ.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Mercedes Benz

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar