Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.06.2016

“Трансформерлар”нинг режиссёри фильм учун тайёрланган Chevrolet Camaro’ни кўрсатди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 149
“Трансформерлар”нинг режиссёри фильм учун тайёрланган Chevrolet Camaro’ни кўрсатди

“Трансформерлар” фильми режиссёри Майкл Бэй Chevrolet Camaro’нинг фильм бешинчи қисми учун мўлжалланган версиясини намойиш этди. Ушбу автомобиль фильм қаҳрамонларидан бири – Бамблби роботига айланади. Бэй суратларни Twitter’даги саҳифасида эълон қилган.

Режиссёрнинг қайд этишича, автомобиль General Motors компанияси томонидан фильм учун махсус тайёрланган. Бэй автомобиль ҳақида бошқа ҳеч қандай қўшимча маълумотни тақдим этмади.

Бироқ, “Трансформерлар” учун мўлжалланган Camaro’нинг суратларини яхшилаб ўрганиб, янги олд бампер, янгиланган радиатор панжараси, орқа аксилқанот, олд қанотлардаги қўшимча вентиляция тешиклари, шунингдек, HRE компаниясининг қора ғилдирик дисклари билан таъминланганини кўриш мумкин.

“Трансформерлар”нинг режиссёри фильм учун тайёрланган Chevrolet Camaro’ни кўрсатди

Фильм учун тайёрланган машинанинг двигатели ҳақида ҳеч бир маълумот йўқ. Қайд этиш жоиз, АҚШда оддий Camaro’лар икки литрлик турбо, 3,6 литрлик V6 ва саккиз цилиндрли V-симон 6,2 литрли двигателлар билан таклиф қилинади.

Маълумот учун, “Трансформерлар” фильмининг бешинчи қисми премьераси АҚШда 2017 йилнинг 23 июнь куни бўлиб ўтади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Chevrolet

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar