Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.06.2016

Baidu беш йилдан сўнг автопилотли машиналарни оммавий ишлаб чиқаради

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 104
Baidu беш йилдан сўнг автопилотли машиналарни оммавий ишлаб чиқаради

Google’нинг Хитойдаги муқобили — Baidu компанияси беш йилдан сўнг автопилотли автомобилларни серияли тарзда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Эътиборли томони, автомобилларнинг дастлабки партиясида руль чамбараги барибир бўлади. Baidu’нинг ижрочи вице-президенти Ванг Жингнинг сўзларига кўра, “ҳозир туғилган болаларга ҳайдовчилик гувоҳномаси керак бўлмайди”.

Хитой компанияси топ-менежерининг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда автопилотли автомобиллар бозори етарли даражада эркин ва унда бир вақтнинг ўзида Baidu ҳам, Google ҳам иш олиб бора олади (Google ҳам ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган автомобиллар устида иш олиб бормоқда). Жингнинг айтишича, ҳозир ҳеч бир компания мазкур соҳада яққол пешқадамликни қўлга ола билмайди.

Вице-президентнинг айтишича, автопилотли транспорт воситалари йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш имконини беради. Унинг қўшимча қилишича, Хитой йўлларидаги аварияларнинг 93 фоизи ҳайдовчининг айби билан юз беради. Бундан ташқари, Жингнинг маълум қилишича, Baidu компанияси Uber’га ўхшаш лойиҳаларга ҳам пул тикишга тайёр. Масалан, Хитойнинг Didi Kuaidi сервисига.

Baidu автоном автомобиль ишлаб чиқиш устида бош қотираётгани 2014 йилнинг июлида маълум бўлганди. 2015 йил декабрида эса компания BMW 3-Series Gran Turismo базасида тайёрланган илк прототипни Пекин кўчаларида синовдан ўтказди. 2016 йилнинг мартида Baidu вакиллари ўз машиналарини АҚШнинг умумфойдаланувдаги йўлларида синовдан ўтказиш ниятида эканлигини эълон қилди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar