Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.06.2016

Pirelli шиналари ҳақида 9 қизиқарли факт

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 168
Pirelli шиналари ҳақида 9 қизиқарли факт

Шинани гоҳида “қора олтин” деб аташади. Чунки манзилга етишимиз ҳар жиҳатдан автомобилнинг ғилдирагига кийдирилган шинага боғлиқдир. Биз Италиядаги Pirelli компаниясининг заводларидан бирида шина ишлаб чиқарилиши жараёни билан яқиндан танишдик.

  • 4 соатда янги шина
  • Pirelli шиналари ҳақида 9 қизиқарли факт

    Битта покришкани тайёрлашга тўрт соатга яқин вақт кетади. Ҳар 40 дақиқада резина газлама (полотно) учун қоришма тайёрланади. Сўнг унга ишлов берилади ва бўртма-ўйма нақш туширилади. Бу 120 дақиқача вақтни олади. Сўнг эса йиғиш, вулканизация, ўлчамига етказиш ва якуний текширув ишлари бажарилади. Яроқсиз (брак) маҳсулот ҳиссаси умумийнинг 2 фоизи га яқин. Яроқсиз шиналар ташлаб юборилмасдан биринчи нав (сорт) резинадан ясалмайдиган бошқа буюмлар тайёрланади.

  • Қўл меҳнатисиз
  • Pirelli шиналари ҳақида 9 қизиқарли факт

    Шина ишлаб чиқаришда ишчи қўлини совуқ сувга урмайди. У техникани бошқаради холос. Ярим тайёр маҳсулотлар айланувчи барабан, фиксатор, айлантирувчи, эгувчи ва бошқа турдаги мосламалардан белгиланган кетма-кетликда ўтади. Оператор тегишли вақтда дастгоҳга ярим тайёр маҳсулотни тўғрилаши, ишлов берилган маҳсулотни чиқариб олиши, покришкага штрих-код тушириши, шинанинг бошқа турини ишлаб чиқаришга эҳтиёж туғилса, тизимни қайта созлаши ва барча жараёнларнинг соз бажарилишини назорат остида тутиши лозим. Бу завод бир суткада 13 минг покришка ишлаб чиқариш қувватига эга.

  • Робот яхшими инсонми?
  • Pirelli шиналари ҳақида 9 қизиқарли факт

    Завод цехларидан бирида 44 манипулятор Ferrari ёки Lamborghiniга ўхшаш VIP-буюртмачиларга маҳсулот тайёрлаб беради. Роботлар шина қисмларини махсус барабанларга юпқа резина тасмаларини ўраб тайёрлайди. Барабандаги покришка нусхаси тайёр ҳолга келмагунча манипуляторларнинг биридан иккинчисига ўтиб туради. Автоматлаштирилган цехнинг бир қатор афзалликлари бор. Биринчидан, ишлаб чиқариш операциялари сони камаяди; иккинчидан, иш аниқлиги юқори, маҳсулот сифатли чиқади; учинчидан, бир вақтнинг ўзида турли покришкаларни тайёрлаш мумкин, ҳар бир робот қай турдаги шинани ясаётганини “билади” ва тегишлича йиғиш барабанини ўзи танлайди. Бироқ автомат мосламаларнинг камчилиги секин ишлашидир. Ажабланманг, ҳа, робот секин ишлаши мумкин. Вулканизациялашмаган шинани йиғишга робот 5-6 дақиқа сарфласа, ярим автомат дастгоҳ ишчиси бу ишни 45 сонияда бажаради. Шунинг учун ҳам роботлар эксклюзив маҳсулот тайёрлайди.

  • Вулканизация – энг нозик иш.
  • Pirelli шиналари ҳақида 9 қизиқарли факт

    Pirelli заводида шиналарнинг 152 турдаги нуқсони аниқланган. Нуқсонларнинг ярмидан кўпига айни шу босқичда йўл қўйилгандир. Вулканизация юқори ҳарорат ва босим остида ўтказилади. Ярим тайёр маҳсулот камерага солиниб протектор ва шинанинг тескари расми солинган исканжа билан қисилади. Ички тарафидан махсус қопча воситасида дамланиб расмли исканжа деворига резина тақаб сиқилади. Бу жараён 175°С ҳарорат остида 15-20 дақиқа давом этади.

  • Ёқимли ҳиддан куйинди ҳидигача
  • Pirelli шиналари ҳақида 9 қизиқарли факт

    Покришка ишлаб чиқариш жараёни турли кимёвий ислар ҳамроҳлигида кечади. Ҳар бир цехдан ўзигагина хос ис анқийди. Бу ислар орасида ширин қанд ҳидидан то вулканизация цехидаги бадбўй куйинди ҳидигача бор. Бироқ завод деганда қурум босган бинолар ва тутуни кўкка ўрлаган йўғон қувурлар хаёлингизга келмасин. Бизнинг шина заводимиз шиша, бетон ва металлдан қурилган қаватлари кам бино бўлиб, кўкаламзорлаштирилгандир. Ҳа, заводни гуллар ва дарахтлар ўраб туради, бир қарашда бу даргоҳ покришка ишлаб чиқаришини тасаввур қилиб бўлмайди. Янги индустриал зона барпо этилишида Италиянинг таниқли архитектори “хай-тек” услуби устаси Ренцо Пиано бошчилик қилган. Бино томига ўрнатилган қуёш батареялари завод эҳтиёжини тўла қондиради.

  • Шина таркибига қизиқсангиз
  • Pirelli шиналари ҳақида 9 қизиқарли факт

    Ҳар қандай шина сунъий ва табиий турдаги кимёвий маҳсулотлардан ишланади. Синтетик ва табиий каучук, олтингугурт, саноат қуруми (промышленная сажа), кремний кислотаси, ҳар хил мой ва смоладан фойдаланилади; қатидаги пишиқ иплари металл, полимер ва тўқимачилик ипидан тайёрланади. Аммо бу умумий тавсиф холос. Тўла таркибини билиш учун мутахассисларнинг оғзини яхшилаб мойлашга ёки чаккасига тўппонча тирашга тўғри келади. Чунки бу тижорат сиридир.

    Дарвоқе, бир тавсияни ёдда тутиш лозим. Pirelliнинг бир турга мансуб шиналари ҳар хил мамлакатларнинг географик-иқлим шароитини ҳисобга олиб турли таркибда ишлаб чиқарилиши мумкин. Масалан, Россияга ва Бразилияга мўлжалланган шиналар таркибида фарқ бор. Шунинг учун Pirelli расмий дўконларидан харид қилишни тавсия этади.

  • Немис машинаси энг яхшиси
  • Pirelli шиналари ҳақида 9 қизиқарли факт

    Pirelli шиналари акварежалаштириш, тормозланиш, ҳўл ва қуруқ асфальтда, қор ва муз устида ҳаракатланиши бўйича синалади. Силлиқ юриши, салондаги ва ташқаридаги шовқин, ейилмаслиги ва тежамкорлиги текширилади.

    Йўлга доир дастурлардан хулоса қилсак, италияликлар Audi, BMW, Volkswagen каби немис автомобилларини ёқтиришини кўрамиз. Бироқ сўнгги пайтда Pirelli ўз мамлакати автосаноати билан ишламоқда, завод паркларида Alfa Romeo Giulia седанлари пайдо бўлди.

  • Ҳақиқий шароитда синаганга нима етсин
  • Компаниянинг синов полигонларидан бири Милан атрофида жойлашган. Йўлни сув бостириш учун 25 насос ва 18 кмли қувурлар тармоғи ўрнатилган. Сув пуркагич мосламалар бир сонияда 135 литргача сув сарфлайди. Тажриба полигонининг бир хусусияти шундаки, йўлнинг барча қисмини тенг сув бостиради, сув баландлигини сантиметргача аниқликда кўтариш мумкин.

    Машинанинг жилови ҳамиша ҳайдовчининг измида бўлади. Шина ишлаб чиқарувчи ҳар қандай корхона лабораториядан ташқари табиий шароитда доимо текшириб кўради.

  • Шинасозлар сутдан ҳам фойдаланади
  • Шина протектори (шинани тешилишдан сақлайдиган ва йўлга яхши қадаладиган элементи) нақшидан қандай босимга чидаши ҳақида билиш мумкин. Pirelli полигонидаги йўлнинг остида махсус фотолаборатория бор. Лаборатория хонасининг ойнадан ишланган шифтини тепадаги йўлдан машина босиб ўтади. Сезгир фототехника эса автомобиль, ҳатто, соатига юз км тезликда ўтса ҳам шина суратини олади. Тасвир аниқ-тиниқ чиқиши учун ташқаридан ойна сиртига сут ва сув аралашмаси сепилади.

    - деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


    Похожие музыки

    Похожие клипы

    Добавить комментарий

    avatar