Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.06.2016

Ferrari V8 мотори йил двигатели деб топилди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 135
Ferrari V8 мотори йил двигатели деб топилди

Нуфузли “Халқаро йил двигатели” танловида Ferrari моторига биринчи ўрин насиб қилди.

Сўнгги йилларда 3 цилиндрли двигателлар “Халқаро йил двигатели” ғолиби бўлмоқда. 2016 йилнинг энг яхши моторлари орасида Ferrari 488 GTB русумининг қуввати 670 от кучига тенг бўлган 3,9 литрли V8 агрегатига тенг келадигани топилмади.

Италияликларнинг моторига ҳакамлар ҳайъати 331 балл берди. BMW i8нинг 1,5 литрли 3 цилиндрли двигатели 47 балл пастроқ натижа билан иккинчи ўринга сазовор бўлди. Ўтган йили айнан шу двигатель йилнинг энг яхши мотори деб топилган эди.

Қайд этиш керакки, Феррарининг бу мотори “Энг яхши янги двигатель”, “Энг яхши спортча двигатель”, “Уч литрдан тўрт литргача бўлган двигателларнинг энг яхшиси” йўналишлари бўйича совриндор бўлган.

“Халқаро йил двигатели” танловида учинчи ўринни 267 балл билан Porscheнинг 3 литрли турбо V6 мотори қўлга киритди. Кучли бешликда PSA Peugeot Citroenнинг 1,2 литрли, Fordнинг 1 литрли двигателлари ҳам бор.

“Яшил двигателлар” орасида тўртинчи марта Tesla Motors гибрид двигатели ғолиб деб топилди.

Қуйида йўналишлар бўйича совриндорларни келтирамиз.

Йил двигатели — Ferrari, V8, 3,9 л, битурбо

Энг яхши янги двигатель — Ferrari, V8, 3,9 л, битурбо

Энг яхши “яшил” двигатель —Teslaнинг гибрид двигатели

Энг яхши спортча двигатель — Ferrari, V8, 3,9 л, битурбо

Ҳажми 1 литрдан кам бўлган энг яхши двигатель — Ford, 3 цилиндрли, 1,0 л, турбо

1,0дан 1,4 литргача — PSA Peugeot Citroen, 3 цилиндрли, 1,2 л, турбо

1,4дан 1,8 литргача— BMW, 3 цилиндрли, 1,5 л, турбо

1,8дан 2,0 литргача— Mercedes-AMG, 4 цилиндрли, 2,0 л, турбо

2,0дан 2,5 литргача — Audi, 5 цилиндрли, 2,5 л, турбо

2,5дан 3,0 литргача — Porsche, 6 цилиндрли, 3,0 л, турбо

3,0дан 4,0 литргача — Ferrari, V8, 3,9 л, битурбо

4,0 литрдан ортиқ ҳажмдаги — Ferrari, V12, 6,3 л

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar