Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.06.2016

Суперкар ва гиперкарнинг фарқи нимада?

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 173
Суперкар ва гиперкарнинг фарқи нимада?

 “Superсar“ атамаси ХХ асрнинг 20-йилларида оддий енгил автомобиллар ва профессионал пойга автомобиллари бозори ўзаро яқинлашганда пайдо бўлди. Суперкарлар спорт автомобилларининг кенгроқ синфини билдиради. Ўзига хос жиҳозланганлиги, динамикаси ва нархи билан бошқа спорт русумларидан фарқланиб туради.

Суперкарлар моторининг қуввати юзлаб от кучи билан ўлчанади, тезлиги 300 км/соатдан ошиқроқ. Юз минглаб (миллионлаб) долларда (еврода) баҳоланади.

Одатда, спорт ва пойга авторусумлари чиқаришга ихтисослашган компания ёки кичик фирмалар суперкарларни оз миқдорда ишлаб чиқаради. Гоҳида саноқли автомобилни қўлда йиғади.

Хўш, “гиперкар”чи? Hypercar ҳам автомобилларнинг муайян синфи бўлиб қувват, тезлик манёврчанлик жиҳатдан суперкардан ҳам кучлироқ саналади. Асли суперкар ва гиперкар тоифалари орасида узил-кесил фарқ йўқ.

Hypercar атамаси биринчи бўлиб “McLaren F1” автомобилига нисбатан қўлланган. Шундан бери энг юқори тезлиги 350 км/соатдан ортиқ, двигатели 600 от кучидан зиёд бўлган автомобиллар гиперкар деб аталади. Ҳозирги кунда тезлиги 450, ҳатто, 550 км/соат бўлган гиперкарлар ҳам ишлаб чиқарилади.

1994 йилда Rocky Mountain Institute (RMI) ўта кучли автомобилларнинг техник кўрсаткичлари ва тижорий салоҳиятини белгилаш учун Гиперкарлар марказини (Hypercar Center) таъсис қилди.

Қуйида энг кучли авторусумларга мисол келтирамиз.

Maxximus G-Force (АҚШ): 7 литрли битурболашган V8 двигатель: қуввати — 1600 от кучига тенг;

Суперкар ва гиперкарнинг фарқи нимада?

Maxximus G-Force

9ff GT9 Vmax (9ff Fahrzeugtechnik GmbH, Германия): 4,2 литрли 6 цилиндрли оппозит двигатель, қуввати 1400 от кучига, айлантириш моменти 1160 Н·мга тенг;

Суперкар ва гиперкарнинг фарқи нимада?

9ff GT9 Vmax

SSC Tuatara: 6,9 литрли V8 двигатель, қуввати 1350 от кучига тенг;

Суперкар ва гиперкарнинг фарқи нимада?

SSC Tuatara

2008 HTT Locus Plethore LC-1300: 8,2 литрли V8 двигатель, қуввати 1300 от кучига, айлантириш моменти 950 Н·мга тенг;

Суперкар ва гиперкарнинг фарқи нимада?

HTT-Locus-Plethore-LC-1300

Melling Hellcat (Melling Super Cars, Британия-АҚШ): 5,9 литрли тўрт турбокомпрессорли V10 двигатель, қуввати 1217 от кучи, айлантириш моменти 1190 Н·м;

Суперкар ва гиперкарнинг фарқи нимада?

Melling Hellcat

Bugatti Veyron 16.4 Super Sport (Bugatti Automobiles, Франция): 9 литрли, 16 цилиндрли тўрт турбокомпрессорли Wсимон мотор, қуввати 1200 от кучи, айлантириш моменти 1500 Н·м.

Суперкар ва гиперкарнинг фарқи нимада?

Bugatti Veyron 16.4 Super Sport

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar