Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

31.05.2016

2016 йилнинг энг яхши машиналари аниқланди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 201
2016 йилнинг энг яхши машиналари аниқланди

Американинг Consumer Reports нашри энг яхши сотилаётган автомобиллар (Top Picks) рўйхатини эълон қилди.

Бу рейтинг юқорисидан жой олиш учун бир қатор талабларга жавоб бериш керак. Жумладан, АҚШ ҳудудида сотилиши, расмий ва норасмий тўқнашув тестларидан яхши ўтиши, сўровнома асосида тузиладиган мижозларни қониқтириши бўйича рейтингда юқори баҳо олиши, ишончлилиги билан бошқалардан ажралиб туриши, тест-драйвда яхши натижа кўрсатиши лозим. Машина нархи ҳар доим ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмайди.

Consumer Reports баҳоси объективлиги ва кўпқирралиги билан мухлислар эътиборини қозонган. 2016 йилги рейтингдаги ғолибларнинг еттитаси япон маркаларига тегишли бўлса, қолган иккитаси Америка ва бири корейс маркасидир. Қизиғи шундаки, ғолиблар орасида Европа авторусумлари йўқ.

Қайси автомобиллар рейтингдан жой олди?

2016 йилнинг энг яхши машиналари аниқланди

Toyota Camry

Ўрта ўлчамли автомобилларнинг энг яхшиси Toyota Camry (АҚШдаги нархи — $24 089 — $32 603), ўта компакт автомобилларнинг энг яхшиси Honda Fit (Jazz) ($19 025), гольф синф автомобилларининг энг яхшиси Subaru Impreza ($21 345 — $22 345) деб топилди.

2016 йилнинг энг яхши машиналари аниқланди

Honda Fit (Jazz)

2016 йилнинг энг яхши машиналари аниқланди

Subaru Impreza

SUV сегменти шоҳона (люкс) версиялари орасида биринчи деб Lexus RX ($51 630 — $57 565) танланди. Баҳоси 40 минг долларгача бўлган спорткарларнинг энг яхшиси Mazda MX-5 ($29 905) деб топилди. Маълум бўлишича, компакт кроссоверлар синфида Subaru Forester ($27 145) авторусумига етадиган йўқ. Энг яхши ўрта ўлчамли кроссовер — Kia Sorrento ($37,915). Минивенларнинг энг яхшиси Toyota Sienna ($35 810 — $38 201). Пикаплар орасида етакчи эса Ford F-150 ($45 750 — $46 755). Тўлиқ ўлчамли энг яхши седанлар орасида Chevrolet Impala ($39 110) автомобилига етадигани топилмади.

2016 йилнинг энг яхши машиналари аниқланди

Lexus RX

Дарвоқе, Consumer Reports декабр ойида йилнинг энг ёмон автомобиллари рўйхатини эълон қилган.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar