Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.05.2016

“ЗАЗ” фейслифт қилинган Хитой хэтчбекига “Славута” деб ном берди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 154
“ЗАЗ” фейслифт қилинган Хитой хэтчбекига “Славута” деб ном берди

Запорожье автозаводи Киевдаги “Пойтахт автосалони” кўргазмасида 1999-2011 йилларда ишлаб чиқарилган ЗАЗ-1103 “Славута” автомобилининг ғоявий асосчиси — Slavuta Nova хэтчбекининг тақдимотини ўтказди. ЗАЗнинг янги автомобили Хитойнинг Riich маркаси томонидан ишлаб чиқарилган G2 хэтчбекининг фейслифт қилинган версиясидир.

Янги “Славута”нинг тақдимоти ўтган йил ёзида “ЗАЗ”да бўлиб ўтган эди. Ҳозир эса компания машинанинг қайта ишланган версиясини намойиш этиб, унинг оммавий премьерасини ўтказди. Автомобилнинг кўргазмаси нусхасини ёзнинг охирига қадар томоша қилиш мумкин.

“ЗАЗ” фейслифт қилинган Хитой хэтчбекига “Славута” деб ном берди

Slavuta Nova’нинг платформаси Riich G2’нинг бир хил бўлиб, ўз навбатида, Riich бу платформани Хитойнинг бошқа бир ишлаб чиқарувчиси — Chery’нинг M11 моделидан олган. Chery компанияси асосан ёшларбоп автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Riich шуъбасини 2013 йилда тугатган эди.

Янги “Славута”нинг капоти остига сиғими 1,6 литрлик, 93 от кучига эга Chery Acteco мотори ўрнатилган. Тезлик узатиш қутиси — беш поғонали “механика”. Кейинчалик машинанинг 1,3 литрли турбомотор ва вариаторли версиялари чиқарилиши кутилмоқда.

“ЗАЗ” фейслифт қилинган Хитой хэтчбекига “Славута” деб ном берди

“ЗАЗ” 2017 йилдан бошлаб Slavuta Nova’ни йиғишни бошлайди. Машинанинг нархи 10 минг доллардан ошиб кетмаслиги керак, дастлаб йилига 50 минг донадан хэтчбек ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган бўлиб, асосий экспорт бозори сифатида Европа Иттифоқи кўрсатилмоқда.

“ЗАЗ” Хитойнинг Chery компанияси билан 2006 йилдан бери ҳамкорлик қилади. Сўнгги йилларда заводда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бир неча бор узилиб қолди, ҳозирда у юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқармоқда. Заводнинг фаолияти сўнгги бор 2015 йил охирида тўхтаб қолган эди. Корхона турли йилларда Tigo кроссовери ва E5 седанини ишлаб чиқарган, ZAZ Forza модели эса Chery A-13’нинг фейслифт қилинган версияси эди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar