Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.05.2016

Volvo раҳбарияти кичик машиналарни ишлаб чиқаришдан воз кечди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 150
Volvo раҳбарияти кичик машиналарни ишлаб чиқаришдан воз кечди

Volvo компанияси индекс рақами “40” бўлган компакт автомобилларнинг янги оиласи вакилларидан кичик бўлган моделларни ишлаб чиқмайди. Бу ҳақда, Швеция маркасининг раҳбари Хакан Самуэльссонга асосланиб, Car and Driver хабар бермоқда.

Қимматбаҳо ва айни вақтда кичик бўлган автомобиллар баъзи минтақаларда оммабоп бўлса-да, Volvo бу каби машиналарда молиявий истиқболни кўрмаяпти.

“Биз бутун дунёда яхши сотиладиган автомобилларни ишлаб чиқаришга эътиборни қаратмоқчимиз. Ҳозирги вақтда бу синф автомобилларида пул ишлаш жуда қийин. Сўзсиз, биз CMA платформамизни янада кичрайтиришимиз мумкин эди, бироқ бу масала кун тартибига қўйилгани ҳам йўқ”, — деди Самуэльссон.

CMA (Compact Modular Architecture) архитектураси ўз ичига кроссовер, хэтчбек, седан ва универсални олган компакт машиналар оиласининг асоси ҳисобланади. Мос равишда 40.1 ва 40.2 номини олган кроссовер ва хэтчбекнинг прототиплари май ойи ўрталарида Гётеборга намойиш этилган эди.

Концептуал 40.1 кроссоверига гибрид мотор ўрнатилган бўлиб, у етти босқичли “робот” узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Автомобилдаги икки моторнинг жами қуввати 300 от кучига тенг.

Volvo раҳбарияти кичик машиналарни ишлаб чиқаришдан воз кечди

40.2 прототипи эса V40 хэтчбекига ўхшаб кетади, унга фақат электромотор ўрнатилади. Автомобиль бир марта тўлиқ қувватлантирилганидан сўнг, 350 километргача йўл боса олади.

Volvo раҳбарияти кичик машиналарни ишлаб чиқаришдан воз кечди

Volvo XC40 кроссоверининг ишлаб чиқарилиши 2017 йилдан Бельгиянинг Гент шаҳридаги корхонада бошланади. Кейинроқ хэтчбек, седан ва универсаллар ишлаб чиқарилади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Volvo

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar