Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.05.2016

Газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобиллар «Diqqat gaz» белгиси билан ажратилади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 205
Газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобиллар «Diqqat gaz» белгиси билан ажратилади

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Табиий сиқилган, суюлтирилган газларда ёки дизель ва газ ёқилғиси аралашмасида ҳаракатланувчи автотранспорт воситаларининг ёнғинга қарши ҳимоя ҳамда хавфсизлик техникаси инструкциясини тасдиқлаш ҳақида» буйруғи лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, деб Kun.uz’га асосланиб Sputniknews-uz.com хабар бермоқда.

Ушбу ҳужжатда, хусусан, газ баллонда ҳарактланувчи автомобилларга нисбатан  «Diqqat gaz» белгисини жорий этиш таклифи берилган.

Металл газ баллонларининг хизмат қилиш муддати ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланади:
— сиқилган табиий газ баллонлари учун — 15 йил ёки 15 минг марта тўлдириш;
— суюлтирилган газ баллонлари учун — 15 йил.
Хизмат муддати тугагандан сўнг (ёки 15 минг марта тўлдирилгандан сўнг) газ баллонлари утилизация қилинади.
Автотранспорт воситасига ўрнатилган барча газ барча газ баллонлари белгиланган муддатга мувофиқ даврий техник тафтишдан ўтиши лозим:
— сиқилган табиий газ баллонлари — уч йилда бир марта;
— суюлтирилган газ баллонлари — икки йилда бир марта.
Мазкур инструкция автомобилдаги газ баллон ускунасининг монтаж ишларини ишлаб чиқарувчи заводда ёки махсус ихтисослаштирилган ташкилотда амалга оширилишини кўзда тутади.
Ўзбекистонда автотранспорт воситаларига фақат металл корпусли сиқилган табиий газ баллонларини ўрнатишга рухсат берилади.
Сиқилган ва суюлтирилган табиий газ баллонларида ҳаракатланувчи автомобилларнинг газ баллонлари қизил рангга бўялиб, уларда «метан» ва «пропан бутан» ёзувлари бўлади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar