Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.05.2016

Ravon бренди Россиядан чиқиб кетиши мумкин

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 185
Ravon бренди Россиядан чиқиб кетиши мумкин

life.ru сайти муаллифларидан Тимур Ҳасанов Россияда Ravon маркасининг келажаги ҳақида мулоҳаза юритади.

Ravon бренди Россиядан чиқиб кетиши мумкин

“Ravon бренди Россияни тарк этган General Motors ўрнига келди. Америка концерни Санкт-Петербургдаги заводни ёпиб ва Chevrolet бўғимини обдан қисқартириб, энди астагина ўзбек “Равон”и қиёфасида қайтиб келмоқда”, деб ёзилади мақолада.

Лайф нашри ёзишига кўра, Ravon (аввалги UZ Daewoo) бренди остидаги автомобиллар савдоси тўхташи мумкин. Даъвогарлар Ravonнинг Россиядаги бош дистрибютори, хориж инвестицияси асосида ишлайдиган “УзДЭУавто-Воронеж” ЁАЖни (ЗАО ПИИ) касод (банкрот) деб эълон қилиш ва жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда. Айни вақтда компания уч ойдан сўнг етказиб бериш шарти билан олдиндан тўлов асосида автомобилларини сотмоқда.

“УзДЭУавто-Воронеж” ширкатини касод деб ҳисоблаш тўғрисида 16 май куни Петербургнинг “Альга-РЭП” компанияси мурожаат қилди.

“УзДЭУавто” ўзбек офисини касод деб ҳисоблаш тарафдорлари орасида ЮниКредит Банк ҳам бор. 2015 йилнинг бошидан бери “УзДЭУавто”дан суд орқали 803 млн рублдан зиёд пулни ундириб олишга доир даъволар қилинган.

“УзДЭУавто-Воронеж” дистрибюторлик компаниясининг ўзи эса касод деб эълон қилиниши тўғрисидаги талабларни “ишга доир ҳолат” деб атади.

— Дарҳақиқат, даъвогарлар “УзДЭУавто-Воронеж”ни касод деб тан олиш тўғрисидаги ариза билан Арбитраж судига мурожаат қилишди. Бу ишга доир одатий ҳолатдир, фақат биз дарҳол тил топиша олмадик, иш судгача боргани йўқ. Ҳозир бу масала тўла ҳал бўлган, — дейди “УзДЭУавто-Воронеж”нинг маркетинг директори Елена Кузнецова Лайф нашри билан суҳбатда.

Компания дилерлари касод бўлиш эҳтимолидан ташвишланаётгани йўқ. Улар олдиндан тўлов асосида маҳсулотларини сотишда давом этмоқда. 2016 йилда ишлаб чиқарилган Ravon Gentraга май ойида тўлов қилинса, ноябрда харидорга етиб боради. Воронеждаги Ravon дилерлари 2013 йилда ишлаб чиқарилган Daewoo Matiz русумини ҳам сотмоқда.

— 2016 йилда ишлаб чиқарилган R2 ва Gentra русумларига тўловни ҳозир амалга оширсангиз, уч ойдан кўпроқ кутишингиз керак, — дейди Воронеждаги Ravon дилерлик маркази сотувчиси.

Ўзбекистонда эса қонун билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиб, “Узавтосаноат” бошқармаси раиси ўринбосари Тоҳиржон Жалилов 3 май куни сўроқ қилиш учун Миллий хавфсизлик хизматининг тергов изоляторига жўнатилган. У товламачилик йўли билан Uz Daewoo машиналарини Қозоғистонга олиб бориб, сўнг қайта Ўзбекистонга экспорт қилиш ва юқори нархда сотишни ташкил қилганликда айбланмоқда.

— Тергов ҳозиргача давом этяпти, бу компаниянинг ички ишларига таъсир кўрсата олмайди. Тоҳиржон Жалилов ўрнига бошқа одам тайинланган, у ўз вазифаларини бажаришга киришган. Ўзбекистондаги заводимиз режа бўйича ишини давом эттирмоқда, конвейер тўхтаб қолгани йўқ. Айблов ҳукми қўйилмади, аммо Қозоғистонга автомобилни жўнатиб, сўнг нархни ошириш учун Ўзбекистонга қайта экспорт қилиш ҳақидаги коррупцион схема тафсилоти ҳақиқатдан узоқ кўринади. Бундай режани амалга оширишнинг иложи йўқ, — дея муносабат билдирди Кузнецова.

Ўзбекистон компанияси россияликларга Nexia, Matiz ва Gentra автомобиллари билан яхши таниш. Ўтган йилнинг октябрь ойида янги Ravon бренди пайдо бўлгач, таниш Nexia, Matiz ва Gentra русумлари Ravon қўшимчасини олди

Худди шу тартибда ўзбек фирмаси яқин-орада Nexia кўринишидан ўзгартирилган Chevrolet Aveo, Ravon R4 номи остида Chevrolet Cobalt русумини Россия бозорига олиб кириш ваъдасини берган. Ўзбекистон тарафининг ошкор қилинган режалари бўйича бир кроссовер ҳам келтирилади, у Chevrolet Captiva кўринишида бўлиши турган гап. Бу автомобилларнинг ҳаммаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади.

Россиядаги Европа бизнеси уюшмаси маълумотларига кўра, Ravon/UZ Daewoo автомобиллари савдоси 2015 йилда 20,5 минггача қисқарди (-46 фоиз), 2016 йилнинг биринчи чорагида 7 минггача (-14 фоиз) тушди.

Ravon бренди Россиядан чиқиб кетиши мумкин

Қисқартириб олинди. Мақоланинг тўла вариантини ушбу манзилда ўқишингиз мумкин.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar