Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.05.2016

Осиё автокомпаниялари PSA билан ҳамкорлик қилмоқчи

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 176
Осиё автокомпаниялари PSA билан ҳамкорлик қилмоқчи

Франциянинг PSA концерни яқин ойлар ичида малайзиялик ва тайванлик ҳамкорлар билан бирга ишлай бошлаши мумкин.

Осиё автокомпаниялари PSA билан ҳамкорлик қилмоқчи

Тайваннинг Luxgen автоширкати французлардан 1,6 литрли двигатель олмоқчи. Ҳозирги вақтда Luxgen автомобилларига 1,8, 2,0 ва 2,2 литрли двигателлар ўрнатилмоқда, хитойлик харидорлар эса кўпроқ мотори 1,6 литрли машиналарни афзал кўришади. Чунки кичик ҳажмли двигатель арзон ва тежамкорлигидан ташқари замон талабига ҳам мосдир. Хитой ҳукумати экологик талабларни янада кучайтириб бораверади. Luxgen эса бозор талабига мослашиш учун замонавий кичик ҳажмли двигатель ишлаб чиқарадиган ҳамкор топишга мажбур.

Малайзиянинг Proton фирмаси эса PSA билан ҳамкорлик учун мустақиллигининг бир қисмидан воз кечишга ҳам тайёр. Ҳозирда “Протон” саккиз турдаги русумни ишлаб чиқаради. Уларни ишлаб чиқаришда Mitsubishi ва Honda ёрдамлашган бўлиб, кўпи эскирган. Proton ўтган йили япон фирмалари билан ҳамкорликни тўхтатди.

Осиё автокомпаниялари PSA билан ҳамкорлик қилмоқчи

Сўнгги йилларда Proton зарар кўриб ишламоқда. Малайзия ҳукумати стратегик ҳамкор топиш ҳамда янги платформа, двигатель ва бошқа замонавий технологияларни эгаллаш шарти билан “Протон”га 300 млн евро ажратишга тайёр. Ҳозирда “Протон”нинг Suzuki билан ҳамкорлик бўйича шартномаси бор, аммо “Сузуки” Малайзияга фақат бутловчи қисм етказиб беради, маблағ ва технология юзасидан кўмаклашишни кўзда тутмаган.

Агар PSA “Протон”нинг ҳамкорига айланса, 600 минг автомобилни ўз ичига олган Малайзия автобозорининг эшиклари французлар учун очилади. Бундан ташқари, PSAда Жануби-Шарқий Осиё бозорларига чиқиш учун имконият пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз: PSA Peugeot Citroën автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Европада иккинчи ўриндаги концерн саналади. 1976 йилда ташкил топган бўлиб, қароргоҳи Парижда жойлашган. 211 мингдан ортиқ одам ишлайди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar