Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.05.2016

Lexus кичкина кроссовер ишлаб чиқармоқчи

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 95
Lexus кичкина кроссовер ишлаб чиқармоқчи

Янги русум Lexus CT номли шоҳона гибрид хэтчбекнинг ўрнига ишлаб чиқарилади.

“Лексус”нинг европа бўлинмаси бошлиғи айтишича, Lexus CT хэтчбеки ишончни оқламаганлиги сабабли ихчам кроссоверга алмаштирилади. Ўтган йилда Lexus маркасига мансуб 652 мингдан ортиқ автомобиль сотилган бўлса, шулардан бор-йўғи 10 минги Lexus CT хэтчбекидир. Бу Lexus CT учун умуман қониқарсиз натижа.

Европада “Лексус”нинг 64 минг автомобили сотилди. Россияда эса гибрид хэтчбекка ўтган йили атиги бешта харидор чиқди.

Автомобиль бозорига назар солинса, кроссоверларнинг мавқеи ошаётганлиги кўринади. Шу боис лексусчилар Lexus CT хэтчбекини давом эттирмасдан, кичик кроссоверга айлантиришга қарор қилишди. Янги русум Lexus NX кроссоверидан бир поғона қуйида жойлашади. Lexus NX кроссовери ўтган йили 150 минг дона сотилди, бу йили эса японлар 170 мингта сотишни умид қиляпти. Ишлаб чиқарилиши режалаштирилган автомобиль ҳам бозори чаққон бўлиши мумкин.

Ўтган йилда Женева автосалонида Lexus LF-SA концепт кроссовери кўрсатилган эди. Янги кроссовернинг серияли версиясини ишлаб чиқаришда ўша русум асос қилиб олиниши мумкин. Агар кроссовер TNGA платформасида (янги Toyota Prius платформаси) ясалса, бензин ва дизель мотор билан бирга гибрид мотор ҳам ўрнатилади.

Lexus кичкина кроссовер ишлаб чиқармоқчи

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Lexus

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar